Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#маҳаллабай

"Янгиобод" маҳалласини ҳар жиҳатдан обод қилиш, туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва маҳалла идораси учун бино ажратиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Ҳудудда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, тадбиркорликни кенгайтириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#маҳаллабай
#1_сектор

Бугун эрта тонгдан шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов бошчилигида барча ҳоким ўринбосарлаои, ҳокимлик масъуллари, коммунал ташкилотлар раҳбарлари "Кимёгар" маҳалласида бўлдилар.

Унда маҳалла ҳудуди ўрганилди. Мавжуд муаммоларни ҳал этиш чоралари кўрилди.

Ҳудуд ободлиги, аҳолига қулайлигини таъминлашга эътибор қаратилди.

Ушбу жараёнга маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва бошқарув, сервис компанияси ҳамда ширкат раислари ҳамроҳлик қилдилар.
Бизни кузатинг ↩️https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#1_сектор
#маҳаллабай

Бугун эрталабдан шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов "Ёшлик" маҳалласида бўлди.

"Ёшлик" маҳалласи кўп қаватли уйлардан иборат бўлиб, унда 32 та уй мавжуд.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#маҳаллабай

Айни дамда шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов "Истиқлол" маҳалласида бўлиб турибди.

Шаҳар раҳбари Нуритдин Абдураҳимов, ҳоким ўринбосари Шерзод Мирзакаримов, 4-сектор раҳбари Қаҳрамон Маткобулов ҳамда масъуллар билан биргаликда фуқароларнинг ҳудуддаги мавжуд муаммолари юзасидан қилган мурожаатларини ўрганмоқдалар.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#маҳаллабай
Айни дамда шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов "Наврўз-1" маҳалласида бўлиб турибди.
#4_сектор
#маҳаллабай

Ангрен шаҳрида секторлар раҳбарлари томонидан "маҳаллабай" тизими асосида ҳар бир ҳудуднинг ҳозирги аҳволини ўрганиш, муаимоларни ижобий ҳал этиш ва маҳалланинг мослашуви ва одамларнинг яшаш тарзи ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш каби устувор вазифаларга эътибор кучайтирилган.

Бугун эрталабдан 4-сектор раҳбари, ДСИ бошлиғи Қаҳрамон Маткобулов "8 Март" маҳалласида бўлди.

Маҳалла раиси Б. Ханаев, ҳоким ёрдамчиси З. Қодировлар билан дастлаб маҳалла идорасида учрашди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#3_сектор
#маҳаллабай

Шаҳар Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази масъуллари "Лашкарак" маҳалласида бўлдилар.

Марказ масъуллари томонидан олис ҳудуддаги мазкур маҳаллада туризм салоҳияти ва жозибадорлигини ошириш, ҳудуддаги мавжуд меҳмон уйлар ва дам олиш масканларининг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ўрганиш олиб борилди.

Бу борада маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчисига бир қатор таклиф ва тавсиялар бердилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#1_сектор
#маҳаллабай

Шаҳар Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази масъуллари "Боғи сурҳ" маҳалласида бўлдилар.

Марказ масъуллари томонидан маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчиси фаолияти ҳамда ҳудуддаги тадбиркорлик жараёни ўрганилди.

Маҳаллада тўқувчилик, тикувчилик ва ҳунармандчиликни кенгайтириш ҳамда томорқа ер майдонларини даромад манбаига айлантириш юзасидан ҳоким ёрдамчисига бир қатор лойиҳалар ва таклифлар берилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#маҳаллабай

🔎Бугун шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мовлуда Абдураҳманова олис ҳудуддаги маҳаллаларда бўлди.

🔗Унда маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ва хотин-қизлар фаоллари билан учрашди.

📌М. Абдураҳмонова маҳаллаларда бўлган чоғида асосан Хотин-қизлар фаолларининг фаолиятлари билан танишди ва жойлардаги мавжуд муаммоларни ўрганди.
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#2_сектор
#маҳаллабай

Ангрен шаҳрида маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш ҳамда жойларда ҳоким ёрдамчилари бу борада олиб бораётган ишларининг самарадорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.
Шунингдек, секторлар раҳбарлари томонидан ўрганиш ва назорат ўрнатилган.


🔗Хусусан, Ангрен шаҳар прокурори 2-сектор раҳбари У.Хабилжонов сектор ҳудудидаги "Дўстлик" маҳалласида бўлди ва жараённи кузатди.

⚡️Маҳалла ҳоким ёрдамчиси, профилактика нозири ҳамда сектор масъуллари билан биргаликда ҳудуддаги тадбиркорлар билан учрашди.

🔎Сектор раҳбари ўзаро мулоқотлар ҳамда ўрганишлар давомида аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли ташкилотлар раҳҳбарларига топшириқлар берди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#маҳаллабай
#секторлар_раҳбарлари

Бугун эрталабдан шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида ҳоким ўринбосарлари, секторлар ва корхона, ташкилотлар раҳбарлари олис ва оғир ҳудуд - "Жигаристон" маҳалласида бўлдилар.

Дастлаб чекка ҳудудда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар хусусида фикр-мулоҳазалар юритилди. Маҳаллани обод ва кўркам ҳудудга айлантириш вазифалари белгиланди.

Ҳудуд муҳитига мос равишда бунёдкорлик ишларини жадал давом эттириш, ёшларни тадбиркорликка жалб қилишга эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#маҳаллабай

Бугун Ангрен шаҳар ҳокими 1-сектор раҳбари Алишер Райимов ҳудуддаги "Кимёгар" маҳалласида бўлди.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов маҳаллада ўтказилган сайёр қабулда фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатларни мутасаддилар билан жойига чиққан ҳолда ўрганди.

Мақсад - ички имкониятлар асосида муаммоларни қонун доирасида ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратишдир.

Унда шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, коммунал корхоналари ва муассасалар раҳбарлари, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси билан биргаликда ҳудуднинг ҳақиқий ҳолатини кўздан кечирдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#маҳаллабай

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов эрталабки вақтда "Янги Ҳаёт" маҳалласида бўлди.

Унда маҳалланинг ҳудудда хизиат кўрсатиш соҳаларини кенгайтириш
имкониятлари, газ, иссиқлик энергияси таъминотидаги масалалар соҳа эгалари билан биргаликда муҳокама қилинди.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида ҳоким ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари маҳалла фаолларининг мурожаатлари ва билдирган таклифларини, фикр-мулоҳазаларини диққат билан тингладилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#маҳаллабай
#4_сектор

Ангрен шаҳар ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Жамшид Усманов эрталабки вақтда "Карвон" МФЙ ҳудудида бўлди.

Ҳудуддаги муаммолар, кўп қаватли уйларда коммуникация тизими билан боғлиқ камчиликлар ўрганилди.

Аниқланган муаммолар ҳал этилиши учун тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилди ва назоратга олинди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#секторлар_раҳбарлари
#маҳаллабай

Ангрен шаҳрида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлашга эътибор қаратиш билан бирга мавжуд бўш ер майдонлари ва бўш турган ҳамда қурилиши якунланмаган биноларнинг ҳолати ўрганилмоқда.

Хусусан, бугун эрталабки вақтда шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, ИИБ бошлиғи Абид Арипов, ДСИ бошлиғи Жамшид Усманов ҳамда корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳудуднинг ободончилиги, коммуникация тизими ҳамда ҳудуддаги бўш объектлар ва қурилиши тугалланмаган бинолар бўйича муаммолар ва уни ҳал этиш чоралари жойида муҳокама қилинди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#маҳаллабай
#секторлар_раҳбарлари

✍️Бугун Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, ИИБ бошлиғи Абид Арипов ҳамда ҳоким ўринбосарлари, корхона ташкилот ва муассасалар раҳбарлари "Янгиобод" маҳалласида бўлдилар.
🔎Дастлаб маҳалладаги "Кончи" маданият маркази биносининг ҳозирги ҳолати, маданият ходимлари фаолияти ва мавжуд шароитлар билан танишдилар.
#маҳаллабай

"Улуғбек" маҳалласида бўлиб ўтган аҳоли билан учрашувда шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, ИИБ бошлиғи Абид Арипов, ДСИ бошлиғи Жамшид Усманов, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти бошлиғи Аброр Салимов, ҳоким ўринбосарлари Шавкат Эркабоев, Мовлуда Абдураҳмонова ҳамда барча корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари қатнашдилар.

Учрашувда шаҳар ҳокими Алишер Райимов юртимизда Давлатимиз раҳбари ва Ҳукуматимиз томонидан инсон қадри, одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашлари учун татбиқ этилаётган ислоҳотларнинг моҳияти хусусида ҳамда Ангрен шаҳрида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўз юритди.

Шунингдек, "Обод махалла" дастури доирасида "Улуғбек" маҳалласи янада обод бўлиши ва бугунги кунда эълон қилинган "Ободонлаштириш ойлиги"да фиол қатнашиб, ҳар бир ҳудуднинг озода, саранжом саришта бўлишига ҳисса қўшишга чақирди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#маҳаллабай

Ангрен шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов ҳудудларни иқтисодий-ижтимоий комплекс ривожлантириш, "маҳаллабай" тизими асосида ишлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Бугун сектор раҳбари "Мустақиллик" маҳалласида бўлди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#маҳаллабай

"Улуғбек" МФЙда фуқаролар қабули "маҳаллабай", " хонадонбай" тизими асосида ташкил этилди.

Ушбу жараёнда 3-сектор раҳбари Абид Арипов бошчилигида маҳаллада, яшовчи фуқроларнинг мурожаатлари ва худуддаги муаммолар ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида маҳаллада ободонлаштириш ишлари кўздан кечирилди.

Ушбу йўналишда масьулларга зарур топшириқлар айтиб утиб ўтилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7