Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#тараддуд 📌Хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 15 ноябрь куни Ўзбекистон енгил атлетика Федерациясининг юртимиз шаҳарлари бўйлаб ўтказаётган “Янги нафас” дастури доирасида “Save Aral” марафони ва юриш бўйича оммавий тадбири Ангрен шаҳрида ҳам ташкил этилмоқда. 🔹Шу муносабат билан бугун шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов раҳбарлигидаги ташкилий қўмита аъзолари Ўзбекистон енгил атлетика Федерацияси масъуллари, яъни, тадбир ташкилотчилари билан учрашдилар. ⚡️Унда тайёргарлик жараёни ўрганилди ва эртага бўлиб ўтадиган оммавий тадбирни юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Учрашув давомида бир қатор чора-тадбирлар белгиланди. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#тараддуд 🔹Ангрен шаҳар Ташкилий қўмита аъзолари ва тадбир ташкилотчиларининг учрашувидан лавҳалар https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#тараддуд
#ёшлар_масаласи

🔎Ангрен шаҳридаги иқтидор ва истеъдод эгаларининг муваффақиятларини намоён этувчи "Ёшлар фестивали" ҳафталигини юқори савияда ўтказишга тайёргарлик кўриш ҳамда тадбир лойиҳаси доирасидаги дастурлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

🔰Унда Тошкент вилояти ҳокимлиги вояга етмаганлар ишлари буйича идоралараро комиссия масъул котиби Бахтиёр Широв ҳамда Ангрен шаҳридаги маданият, таълим, спорт ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари қатнашдилар.

🔹Йиғилишни шаҳар ҳокимининг ўринбосари Салим Анарбоев олиб борди.

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Тараддуд

БАҲОДИР ЖАЛОЛОВ, АКБАР ЖЎРАЕВ МЕҲРИБОНЛИК УЙИ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШМОҚДА

⚡️Бўстонлиқ туманида ёзги таътилни мароқли ўтказаётган Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун бугун катта байрам ташкил этилган.

💥Айни пайтда маданий-маърифий дастур бошланиш арафасида. Унга таниқли зиёлилар, спорт усталари ва эстрада юлдузлари таклиф этилган.

❗️Yoshlar kundaligi жараёндан онлайн лавҳаларни YOU TUBE орқали тўғридан-тўғри ёритиб боради.

© Yoshlar kundaligi
#тараддуд

Ангрен шаҳрида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллик байрамини кўтаринки кутиб олишга тараддуд кўрилмоқда.

Шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан махсус ўқув машғулоти ўтказилди.

Унда фавқулодда вазиятларда давлат қуйи тизимлари ҳамкорликда ишлаш хизматларининг махсус тайёргарлиги синовдан ўтказилди.
Машғулотларда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими, ИИБ, Миллий гвардия, Тез тиббий ёрдам, "Ангреншаҳаргаз' ГТБ, шаҳар электр тармоқлари корхонаси," Тошкент сув таъминоти" МЧЖ шаҳар бўлими, Ободонлаштириш бошқармаси, "Иссиқлик энергияси" ДУК ходимлари иштирок этдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Тараддуд
"Ўзбеккўмир" акциядорлик жадамиятида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтган куз мавсумида ўн минг тупга яқин мевали ва данзарали дарахт кўчатлари ўтқазилган эди.

Ҳозирги баҳор мавсумида ушбу тадбирларни изчил давом эттириш, дарахт экиш билан бирга уларни кўкартириб олиш ва парваришлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Бугун, 14 март куни Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг навбатдаги йиғилишида ана шу масалага эътибор қаратилди.

Йиғилишда, шунингдек, жамиятда ҳафтанинг пайшаба куни ўтказиладиган кончилар спартакидасини намунали ташкил этиш, Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ташкил этиш ва ўтказиш, ишчи-ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама этилиб, долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда бош директорнинг биринчи ўринбосари А.Мираҳмедов иштирок этди.
@uzbekkumir_uz
#тараддуд

Ангрен шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов бошчилигида “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан Нурафшон шаҳрида ўтказиладиган
вилоят байрам тадбирида қатнашиш юзасидан чора-тадбирлар
режаси ишлаб чиқилди.

Бугун шаҳар Штаби ишчи гуруҳи аъзолари байрамга тараддуд кўриш ва Ангрен шаҳрининг салоҳияти, имконияти ва миллий анъана ва урф-одатларини намойиш этиш хусусида келишилди.
#жараён
#тараддуд

Ангрен шаҳрида Муборак Рамазон Ҳайити байрамига қизғин тараддуд кўрилмоқда.

Бугун шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов, шаҳар прокурори Акмал Гулмуротов, ИИБ бошлиғи Абид Арипов, ДСИ бошлиғи Қаҳрамон Маткобулов ҳамда тадбир ташкилий қўмита масъуллари билан биргаликда шаҳардаги мавжуд 3 та жомеъ масжидда бўлдилар.

Шаҳар раҳбари Н. Абдураҳимов ҳамда секторлар раҳбарлари "Қорабоғ" жомеъ масжидидаги тайёргарлик жараёни билан танишдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#тараддуд

Юртимизда ҳар бир байрамга алоҳида тайёргарлик кўриш, уюшқоқлик билан ҳашар ўтказиш каби хайрли амалларга қўл уриш анъанага айланган.

Шу кунларда Рамазон Ҳайити айёми муносабати билан Ангрен шаҳрида мавжуд 46 та маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам байрамга ҳозирлик кўрилмоқда.

Ангрен шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов раислигида бўлиб ўтган йиғилишда Рамазон Ҳайитини кўтаринки кайфиятда кутиб олиш ва жойларда байрамга тайёргарлик ишларини изчил давом эттириш каби масалалар муҳокама қилинди.
Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида ўтган йиғилишда ҳар бир маҳалла ҳудудида баҳамжиҳатлик билан ҳашар ўтказиш. ички кўчалар ва мавжуд қабристонларда тозалик ва ободончилик ишларини олиб бориш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.
@angrenhokimligi_7
#тараддуд

Ангрен шаҳрида "Ёшлар куни"ни кенг кўламда вa юқори савияда ўтказишга тараддуд кўрилмоқда.

Бугун эрталабки вақтда шаҳар ҳокими Алишер Райимов байрамга тайёргарлик кўриш ва уни кўтаринкилик билан ўтказиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси асосида масъуллар зиммаларидаги топшириқлар ижпоси юзасидан зарур таклиф, тавсиялар берди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#тараддуд

Мамлакатимизда жорий йилнинг 9 июль куни Қурбон Ҳайити байрам сифатида кенг нишонланади
Ангрен шаҳрида халқимизнинг қадимий байрамларидан бири бўлган муборак Қурбон Ҳайитига қизғин тараддуд кўрилди.

Хусусан, инсонпарварлик, эзгулик, шукроналик ва меҳр-оқибат сингари анъана ва қадриятларни ўзида мужассам этган мазкур айёмни Ангрен шаҳрида кенг кўламда, кўтаринки кайфиятда муносиб нишонлашга эътибор кучайтирилди.

Ангрен шаҳар Ички Ишлар бошқармасида шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида ДҲХ, Прокуратура, Жиноят ишлари бўйича шаҳар суди, ИИБ, Миллий Гвардия, ФВБ раҳбарлари ва шахсий таркиб ҳамда шаҳар ҳокимининг барча ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#куз_қиш_мавсуми
#тараддуд

Ангрен шаҳар "Мустақиллик" МФЙда кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

""Оҳангарон" кўчаси 10-уй том қисмида таъмирлаш жараёнидан фотолавҳалар
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#тараддуд

Ҳадемай янги ўқув йили бошланиб, таълим муассасалари ўғил-қизларни яна ўз бағрига чорлайди.

Ангрен шаҳрида умумтаълим, мактабгача таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Шу билан биргаликда ўғил-қизларга мактаб формаси, зарур ўқув қуроллари билан таъминлашга ҳам керакли шароитлар яратиш белгиланди.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов аҳолига, ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида ўқув қуроллари ва зарур анжомлар савдо ярмаркасини ташкил этишни жойига чиқиб ўрганди.

Деҳқон бозори ҳудудига яқин бўлган одамларга ва тадбиркорларга энг қулай бўлган жой танлаб олинди.

Ўқув қуроллари савдо ярмаркасини ташкил этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#тараддуд
#тaълим

Ангрен шаҳрида янги ўқув йилига тайёргарлик бошланди. Айниқса, ижтимоий соҳа объектларида олиб борилаётган қурилиш ишларини якунига етказиш, ўқув йили учун шай ҳолатга келтиришга жиддий масъулият билан ёндашишга эътибор кучайтирилди.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов жойлардаги мактабгача таълим муассасаларининг ҳозирги аҳволини бориб кўрди.

Хусусан, "Обод махалла" дастури доирасида қайта реконструкция қилинган 44-Давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#тараддуд

🔘 Мустақилликинг ўттиз икки йиллик байрами "Янги Ўзбекистон учун, янги ҳаёт учун" номли бош ғоя асосида нишонланади

▫️ Ангрен шаҳрида Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида" ги Қарори ижроси таъминланмоқда.

Ҳужжатга кўра, "Янги Ўзбекистон учун, янги ҳаёт учун" эзгу ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот ишлари дастури ишлаб чиқилди.

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида секторлар раҳбарлари биргаликда истиқлол байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастурири амалга оширишда яқиндан кўмаклашмоқда.

Барча маҳаллаларда аҳоли ўртасида Мустақиллик байрамига бағишлаб кенг кўламли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилиши йўлга қўйилган.

Айни вақтда Ангрен марказий стадионида шаҳар тадбирига тараддуд кўрилиб,  секторлар раҳбарлари тайёргарлик жараёнини кузатдилар.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тараддуд
Ангренда Янги йил шукуҳи

"Истиқлол" майдони: оқшом ва тун вақтида
#тараддуд

Ангрен шаҳрида “Наврўз умумхалқ айёми “Ёшлар боғи”да ўтказилиши белгиланган. Шу мақсадда бугун шаҳар ҳокими бошчилигида байрамга тайёргарлик ва уни кўтаринки кайфиятда ўтказиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

👉Батафсил

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube