#тадбир_тафсилотлари
49 ТА ОЛТИН ВА 4 ТА КУМУШ МЕДАЛИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ
Ангрен шаҳар 17-умумий ўрта таълим мактаби ҳовлисида “Ёшлар - порлоқ келажак бунёдкорлари” шиори остида таълим муассасасини олтин ва кумуш медаллар билан тамомлаган битирувчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди.
Унда Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи, Ангрен шаҳар Ҳунарманд уюшмаси вакиллари, ХТБ ходимлари, мактаб раҳбарлари, битирувчи ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этишди.
Тадбирни Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов кириш сўзи билан очди ҳамда барча ёшларни "30 июнь - Ёшлар куни” билан муборакбод этиб, битирувчилар, уларнинг ота-оналари ва устозларига самимий миннатдорчилик билдирди.
Тадбирда Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азамат Камолов ҳам қатнашиб, Ангрен шаҳридан 49 нафар ўқувчининг олтин медал соҳиби бўлиши ва бу бевосита устозлар ҳамда ота-оналарнинг меҳнатларининг самараси эканлигини таъкидлади ва битирувчиларга илиқ тилаклар билдирди.
Олтин ва кумуш медалларни қўлга киритган битирувчиларга эсдалик совғалари туҳфа қилинди. Бундан ташқари, фан олимпиадалари ва турли танловларда ғолиб бўлган фаол ўқувчилар ХТБ мудири Р.Абдукадированинг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.