Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
104K photos
8K videos
118 files
21K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бизда_натижа_бор
#Ангрен_шаҳри

Имконсиз ишнинг деярли ўзи қолмади. Мақсад, озгина хоҳиш ва қизиқиш бўлса бас, ҳамма ўйлаган ниятига бир зумда етишади. Муҳими меҳнат қилишдан қочмаслик керак, шунда оилангиз тотув, дастурхонингиз тўкин бўлади


Ангренлик Мафтуна Абдумаликова ҳам яхшигина тикувчи, бироқ унинг тикув машинаси йўқ эди. Мафтунанинг бир орзуси ушалди, тикувчи қизнинг энди ўз тикув машинаси бор. Ҳунар яхши нарсада, ҳам кўнглинг тўлади, ҳам чўнтагинг😉😊

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бизда_натижа_бор

Ангренлик Азизбек Абдуламидовни қийнаб келаётган масала ўз ечимини топди👍

Ишингизга ривож тилаймиз, Азизбек🤝

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#бизда_натижа_бор
#Ангрен_шаҳри

Сизда мақсад, озгина хоҳиш ва қизиқиш бўлса бас, ҳамма ўйлаган ниятига бир зумда етишавермайди. Муҳими ҳаракат қилишдан тўхтамаслик керак.

Ангренлик ёшлар нимадан миннатдор келинг яхшиси ёшларимизни ўзларидан эшитамиз.😉😊
Сизда ҳам муаммо борми?
Сизга ёрдам керакми?
Бизда ечим бор!!!
Мурожаатларингизни
@yoshlar_kundaligi_bot га юборинг
Ҳамкорликка тайёрмиз🤝

Каналга аъзо бўлинг👇
https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бизда_натижа_бор

Ангрен шаҳрида "Ёшлар 1+1" дастури доирасида ўқиб сертификат олган Жавлон Мажидов Микрокредитбанк томонидан 33 миллион сўм кредит маблағи эвазига паррандачиликни йўлга қўйди.

Эндиликда ҳар икки ойда броллер етиштириб, даромад топишга киришган.

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:

https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
#бизда_натижа #сайёр_камера
Бугун шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг сайёр камераси "Тараққиёт" МФЙ 2/2 даҳаси 1-, 2-, 3-уйлар ҳовлисида бунёд этилган дам олиш айвонлари ва болалар ўйингоҳлари атрофидаги тартибсизликларни танқид остига олди.
Ушбу муаммо жойида ўрганилди. Шу ерда яшовчи фуқаролар ўртасида тушунтиришлар олиб борилди ва улар суҳбатга жалб этилди.
Мазкур масканни тартибга келтириш назоратга олинган эди.
Бугуннинг ўзидаёқ ҳудуддаги бошқарув сервис маркази раиси Абдуҳофиз Абдураҳмонов бошчилигида ҳудуд чиқиндилардан тозаланди ва атроф тартибга келтирилди. Ушбу уйларда яшовчиларга айтар гапимиз бор.
Ҳой барака топгурлар, обод масканнинг ободлигини, қилинган меҳнатларни қадрланг. Ўрнатилган ҳар бир ускуна, анжом ва ўриндиқлар Сизларнинг мулкингиз. Буларнинг ҳаммаси фарзандларингизнинг оза, шинам ва чиройли ўйингоҳдан баҳраманд бўлиши учун қилинган . Ўйингоҳнинг ҳозирги ҳолатини сақланг! Бу ерда жажжи ўғил-қизингиз завқланишини унутманг! Ўз уйингизни ўзингиз асранг, яхшилар...
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#бизда_натижа
#тақдимот
Ангрен шаҳар "Мустақиллик" МФЙда истиқомат қилаётган Машҳура Хамралиева шаҳар ҳокимининг навбатдаги фуқаролар қабулига келди.

Машҳура Ҳамралиева ўзини қийнаётган муаммолари юзасидан шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудовга мурожаат қилди.

Кўп вақт ўтмасдан мурожаатидаги муаммолар қисқа фурсатларда ижобий ҳал этилди...
Батафсил 🎥видеолавҳада
Бизни кузатинг👉https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#бизда_натижа

Қабул жараёнида "Карвон" маҳалласида истиқомат қилаётган
фуқаро Дилдора Норматованинг
мурожаати ҳам тингланди.

Фуқаронинг мурожаати шу ернинг ўзида ўрганилди. Натижада унинг бандлиги таъминланди. Фуқаро ўзини ўзи банд қилиш истагини билдирди ва унга тикув машинаси берилди.
#бизда_натижа
#фуқаролар_қабулидан_сўнг

Халқ қабулхонасида ҳафтанинг ҳар жума куни шаҳар ҳокими Ш. Маҳмудов бошчилигида секторлар, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари иштирокида фуқаролар қабули ўтказилиб келинади.

2021 йил декабрь ойида бўлиб ўтган навбатдаги қабулга "Оппартак" маҳалласида яшовчи фуқаро томорқа ер майдони учун зарур ўғит ва картошка уруғи сўраб мурожаат қилган эди.

Мурожаатдан сўнг отахонга амалий ёрдам кўрсатилди.

Хусусан, мурожаатчининг хонадонига 150 кг картошка уруғи ҳамда 30 кг миқдорида ўғит етказилди.

"Ангрен деҳқон бозори" МЧЖ томонидан топшириқ ижроси таъминланди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#бизда_натижа
4_сектор
Ангрен шаҳар 3/3 даҳаси, 2-уй фуқаролари сектор раҳбари Қаҳрамон Маткобуловга ўзлари яшаётган уйнинг том қисмидаги тарновда вужудга келган носозлик бўйича мурожаат қилган эдилар.

Ушбу мурожаат сектор раҳбари томонидан ўрганилди. Зарур қурилиш материаллари келтирилди ва том қисмидаги муаммо бартараф этилди..
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#бизда_натижа

МУРОЖААТ ҚИЛГАН ЭДИ

Маҳаллада шаҳар ишчи гуруҳи Штаби аъзоларидан иборат фуқаролар қабули ташкил этилган.

Ушбу қабулга ёрдам сўраб мурожаат қилган икки нафар фуқаронинг яшаш шароити ўрганилди. Ҳақиқатан ҳам моддий қийналган бу икки хонадонга шаҳар ҳокимлиги, Халқ қабулхонаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан кўмир ёқилғиси етказиб берилди.
Каналга уланиш↩️
@angrenhokimligi_7
#бизда_натижа

Ушбу ҳафтада шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов "Истиқлол" маҳалласида бўлган чоғида "Тошкент Сув таъминоти" МЧЖ шаҳар бўлими раҳбари Ҳусанхон Муҳиддиновга ҳудудда ичимлик суви ва оқова тармоғига тегишли бўлган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш юзасидан топшириқларни белгилаб берган эди.

Бугун ушбу топшириқлар ижроси таъминлангани тўғрисида корхона раҳбари Ҳусанхон Муҳиддинов ахборот берди.
#бизда_натижа
#3_сектор

Шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Абид Арипов одамларни қийнаб келаётган муаммоларини ҳал этиш, масалаларга ечим топишда фуқароларга яқиндан ёрдам кўрсатмоқда.

Хусусан, сайёр қабулларнинг бирида қизларига паспорт олишда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқаронинг муаммоси ҳал этилди.

Унда фуқаронинг қизларига паспорт олишларида амалий ёрдам берилди ва ҳужжатлар эгаларига тантанали топширилди.
Каналга уланиш: https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#3_сектор
#ҳоким_ёрдамчиси
#бизда_натижа
▫️ "Улуғбек" маҳалласида фуқарога берилган тавсиямиз асосида "Микрокредитбанк" томонидан ажратилган 32 млн.сўм имтиёзли кредит эвазига ҳамда тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобидан нонвойхона иш бошлади.

▫️Маҳаллада нонвойхонага эҳьиёж бор эди. Эндиликда аҳолига иссиқ нон етказиш билан бирга 2 та янги иш ўрини яратилди.

▫️Маҳаллада тикувчилик фаолияти билан шуғулланиб келаётган фуқарога “Ҳунарманд” уюшмаси ҳақида маълумот берилди ва “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо қилинди. Муҳими, 10 нафар ишсиз қизлар ушбу тикувчига устоз-шогирд асосида бириктирилди.

Дилфуза Эшмуратова,
"Улуғбек" МФЙ ҳоким ёрдамчиси
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#бизда_натижа

ҲОКИМ САЪЙ-ҲАРАКАТИ БИЛАН МАСАЛАГА ЕЧИМ ТОПИЛДИ

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов "Жигаристон" маҳалласида бўлган чоғида электр сим ёғочларни янгисига алмаштириш бўйича мурожаатдаги масала ечими ижобий ҳал этилганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

⚡️Муаммо бугугнинг ўзида ҳал бўлди. Унда Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимовнинг саъй-ҳаракати билан 20 та электр темир-бетон таянчи келтирилди.

📌Келтирилган ушбу 20 дона темир-бетон таянчнинг 5 донаси
бугуннинг ўзида Ангрен ШЭТК ходимлари томонидан "Жигаристон" МФЙ ҳудудида белгиланган жойларга ўрнатилди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#бизда_натижа

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов "Боботоғ" маҳалласида бўлган чоғида 5/1"б"-31-уй олдида электр энергияси тармоғида муаммо юзасидан Ангрен ШЭТК раҳбари Бекзодхон Ниматуллаевга тлпшириқ берди.

Муаммо бир соат ичида ҳал бўлди.

Бекзодхон Ниматуллаев - Ангрен ШЭТК раҳбари:
- 5/1б даҳаси 31-уйнинг олдидаги электр кабеллари тартибга келтирилди. Топшириқ бажарилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#бизда_натижа

Жорий йилнинг 29 июль куни "Қорабоғ" МФЙда бўлиб ўтган сайёр қабулда келиб тушган мурожатлардаги муаммолар
Ангрен ШЭТК ходимлари томонидан
жойига чиқиб ўрганилиб, аниқланган электр таъминоти билан боғлиқ камчиликлар бартараф қилинди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#бизда_натижа

2-СЕКТОР РАҲБАРИНИНГ ТОПШИРИҒИ БАЖАРИЛДИ

Шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов "Мустақиллик" маҳалласида бўлганида "Бунёдкор" кўчаси 9-уй ертўласи йиллар давомида қаровсиз ва аҳволи ночор ҳолатга келиб қолгани юзасидан фуқаролар мурожаати ўрганилди. Сектор раҳбари муаммони ҳал этиш ва фуқароларнинг ҳохишига кўра, "Мустақил идеал" БСК томонидан ертўлада таъмирлаш ишларини амалга ошириши бўйича тoпшириқлар белгилаб берилган эди.

Бугун "Мустақил идеал" БСК томонидан 9-уй ертўласида таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Зарур қурилиш моллари ва коммуникация тармоғи учун материаллар келтирилди ва ишчи-ходимлар жалб этилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#бизда_натижа
#2_сектор

Шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари "Мустақиллик" МФЙ ҳудудида иссиқлик энергияси тармоғидаги мавжуд носозликларни бартараф этиш бўйича берган топшириғи "ANGREN ISSIQLIK ENERGIYASI" DUK томонидан бартараф этишга киришилди.

Хусусан, 15/21 даҳада таянч, устунларини созлаш ишлари бажарилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#бизда_натижа
#2_сектор

Маълумки, ушбу ҳафтада шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов "Мустақиллик" маҳалласи ҳудудида бўлган чоғида 2/5, 18/19 даҳаларида ҳамда "Дукентсой" дарёси қирғоғига яқин жойдаги бўш ер майдонида ҳашар ўтказиш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берган эди.

Бугун эрталабдан сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов ташаббуси билан "Дукентсой" дарёси қирғоғи ва кўп қаватли уйлари мавжуд 2/5 даҳасининг ён-атрофида режадагидек кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Зарур техника воситалари ёрдамида дарё ён-атрофи текисланди, турли чиқиндилардан тозаланди.

Маҳалла аҳли ва кўпчиликнинг кўмаги билан бўш ер майдонларидан чиқиндилар белгиланган жойга олиб чиқилди.

Аҳоли ва кўпчиликнинг уюшқоқлиги билан ташкил этилган ҳашар туфайли ҳудуд тозалиги таъминланди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#бизда_натижа

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида "Қатағон" маҳалласида сайёр қабул бўлиб, қабул давомида келиб тушган мурожат юзасидан берилган топшириқ ижроси таъминланди.

Маҳаллада электр тармоғида сим ёғочларни темир-бетон таянчларга алмаштириш ишлари олиб борилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7