#маҳаллада_дув_дув_хабар
Ангрендан олисда жойлашган "Нишбош" маҳалласида ўзгаришлардан одамлар мамнун.
Раҳим Карабашов "Нишбош" МФЙ раиси:
- Қутлуғ Рамазон ойининг муборак кунларида маҳалламизнинг 1964 йилда туғилган фуқароларимиздан иборат "жўралар" ҳомийлигида маҳалланинг кириш қисмига "Нишбош" МФЙ рамзини акс эттирувчи табло ўрнатилди. Маҳалла аҳли номидан ушбу хайрли ишда жонбозлик кўрсатган барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирамиз.
Бундан ташқари, маҳаллага шаҳар ҳокимлиги, Тиббиёт бирлашмаси томонидан тиббиёт ходимлари, патронаж ҳамширалар учун контейнер олиб келиб ўрнатилди. Маҳалламиз аҳолиси ва фаоллари берилаётган бу эътибор ва ёрдам учун шаҳар ҳокимига ташаккур билдирдилар.