Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.49K subscribers
120K photos
8.95K videos
137 files
23.4K links
Download Telegram
#онлайн
#медиа тур
Айни дамда Ангрен шаҳрида "Китоб - саодат калити" мавзусида Республика илмий-амалий Конференцияси бўлиб ўтаяпти.

Унда Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов иштирок этди ва шаҳарда маънавият масканларининг ўрни, айниқса, китоб мутолааси билан боғлиқ жараёнлар ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланаётгани, бу борада "Ангрен" университети томонидан кўплаб ташаббуслар ва маърифий ғоялар татбиқ этилаётганига алоҳида урғу берди. Шунингдек, бугун Ангренда маънавият маскани ташкил этилиши ва унинг шаҳар ҳаётида ҳамда ёшлар келажагидаги аҳамиятига эътибор қаратди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн

⭕️ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА “УСТОЗ – ТАЪЛИМ БУНЁДКОРИ” ЎҚИТУВЧИЛАР ҚУРУЛТОЙИ ҚАНДАЙ ЎТМOҚДА

👆Батафсил лавҳада

Yoshlar kundaligi
#онлайн

Айни дамда Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг навбатдаги
етмиш тўртинчи сессияси бўлди.
 
Сессия ишини Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши раиси Алишер Райимов олиб борди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан ИИБ бошлиғи А.Арипов шаҳар ҳудудида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида 2023 йил 11 ой давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисобот
берди.

Шунингдек, Ангрен шаҳар 2024 йилги маҳаллий бюджет ҳамда Солиқ ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида шаҳар Иқтисодиёт ва Молия  бўлими бошлиғи в.в.б Жасур Юлдашев,  ДСИ бошлиғи Ортиқбой Хамдамовларнинг ахборотлари ҳам тингланди
#онлайн
Бугун шаҳар ҳокимлигида
Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг навбатдаги олтинчи чақириқ етмиш бешинчи сессияси онлайн тарзда ZOOM платформаси орқали бўлди.

Видеоконференция алоқа тизими асосида ўтган сессия ишини Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси Алишер Райимов олиб борди.

Кун тартибида “Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг 2024 йил 3 январь куни тасдиқланган VI-74-2-10-148-К/24-сонли қарорига тегишли ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги Кенгаш қарори лойиҳаси муҳокама қилинди.

Масала юзасидан шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Иқтисодий таррақиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Яшин Наралиев, шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари Хайрулла Тургуновларнинг ҳисоботлари тингланди.

Депутатлар масала юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирдилар, таклиф, тавсиялар бердилар ва тегишли қарорни тасдиқладилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#онлайн
#айни_дамда

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида секторлар раҳбарлари, коммунал корхоналар, ташкилот ва муассасалар масъуллари иштирокида 2023 йилда амалга оширилган ишлар таҳлили ва шаҳарда 2024 йилда ижтимоий -иқтисодий соҳаларни ривожлантириш бўйича зарур чора-тадбирлар режаси муҳокама қилинди.

Кескин танқид остида ўтган йиғилишда шаҳарда "Ўзбекистон Мустақиллиги", "Навоий", "Бунёдкор" кўчалари ва ҳудудда ободончилик ишларини кучайтириш, йўл-транспорт ҳаракати ва ён-атрофида тартибсизликларга барҳам бериш, аҳоли, айниқса, ёшлар ва аёлларнинг бандлигини таъминлаш ва аҳолини боқимандалик кайфиятидан чиқариш, коммунал соҳалар мавжуд муаммоларни бартараф этиш, маҳалла ходимларининг масъулиятини ошириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, маҳаллаларда китобхонликни тарғиб этиш, маънавий муҳитни барқарорлаштириш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.

Йиғилишда мутасаддиларга берилган вазифаларни сўзсиз таъминлаш шартлиги қайд этилди.

Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#онлайн

Айни дамда Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг навбатдаги олтинчи чақириқ  етмиш олтинчи сессияси бошланди.

Сессия ишини Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси Алишер Райимов олиб бораяпти.

Сессияда шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокимининг тегишли ўринбосарлари ва бўлим бошлиқлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этаяптилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#онлайн

Сессия кун тартибидаги биринчи масала қизғин баҳс-мунозаралар билан ўтмоқда.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube