Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
103K photos
7.95K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
#таълим
#сана

ҚУТЛУҒ САНА МУНОСАБАТИ БИЛАН

Ангрен шаҳридаги 33-умумтаълим мактабининг 50 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов иштирок этди ва қутлуғ сана билан мактаб жамоаси ва ўқувчиларга илиқ тилаклар билдирди.

Таъкидланганидек, юртимизда давлатимиз раҳбарининг таълим соҳасига қаратган эътибори туфайли охирги беш йил ичида тизимда мутлақо янгиланишлар, ёшларнинг чуқур билим эгаллашлари самарасини кўрсатди.

Бугунги кунда 33-умумтаълим мактабида 1481 нафар ўқувчи бўлиб 98 нафар педагог таълим-тарбия бермоқда.

Тадбир давомида шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов мактаб жамоасига қимматбаҳо эсдалик совғаларини туҳфа қилди.
​​#сана

21 октябрь - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун

1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинди. Бу Қонун халқимизнинг мустақиллик учун қўйилган дастлабки қадами бўлди. Ушбу Қонуннинг 1-моддаси ва Бош Қомусимизнинг 4-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тили” эканлиги ва Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминланиши ҳам белгилаб қўйилган.

Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим силжишлардан бири бўлиб, она тилимизнинг бор гўзаллиги ва жозибасини тўла намоён этиш билан бирга, уни илмий асосда ривожлантириш борасида ҳам кенг имкониятлар яратди.
#сана

Ангрен шаҳар 38-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида "Ўзбек тили байрами куни" муносабати билан "Тил - миллат кўзгуси" шиори остида тадбир ташкил этилди.

Мактабга тайёрлов гуруҳининг жажжи болажонлари томонидан бадиий чиқишлар намойиш этилиб, Ватанни, тинч-осуда ҳаётни мадҳ этувчи шеър, мақол, саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқлар ижро этмлди.
#сана

Барча жойларда бўлгани сингари Ангрен шаҳрида ҳам "11 ноябрь - Касаба уюшмалари куни" кенг кўламда нишонланмоқда.

Навбатдаги тадбир Тошкент вилояти Маданият спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси томонидан ташкил этилди.

"Касаба уюшмаси менинг ҳаётимда" ҳамда "Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!" мавзусидаги маданий-маърифий тадбирда шаҳар ҳокимининг ўринбосари Салим Анарбоев, Тошкент вилояти Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси раиси Рустам Тожибоев, педагог-ўқитувчи Нозимжон Раҳматовлар сўзга чиқдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#сана

БАЙРАМ МУНОСАБАТИ БИЛАН

"Касаба уюшмалари куни" муносабати билан Ўзбекистон тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳа ходимлари касаба уюшмаси Ангрен шаҳар Кенгаши
маънавий-маърифий тадбир ташкил этди.

Унда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Музаффар Сулкаев, ҳоким ўринбосари Салим Анарбоевлар бир гуруҳ фаолларга шаҳар ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини тантанали топширдилар.

Тадбирда
Ўзбекистон тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳа ходимлари касаба уюшмаси Тошкент вилояти Кенгаши раиси Баҳодир Мирзаев ҳам қатнашди ва бир қатор фаолларни муносиб рағбатлантирди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#сана

📌9 декабрь – Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#сана
#ғурур
1992 йил 10 декабрь “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган кун

Қонунда мадҳиямиз давлат суверенитетининг рамзи, унга катта эҳтиром билан қараш ҳар бир юртдошимизнинг ватанпарварлик бурчидир деб белгилаб қўйилган. Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, мамлакатимизда яшаб турган бошқа шахслар ҳам мадҳиямизни ҳурмат қилиши шартлиги алоҳида таъкидланган. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#сана ВАТАН ҲИМОЯСИ - МУҚАДДАС БУРЧ! Ушбу эзгу шиор замирида она Ватанга муҳаббат, садоқат мужассам. Аслида Ватан – ҳар бир қарич ери ва унинг тупроғи азиз, қадрдон ва жонажон маскан саналади! Айни пайтда юртимизда Ўзбекистон Қуролли Кучларининг ўттиз йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланмоқда.
#сана
#boburday

Сўзумни ўқуб, англоғайсен ўзумни...

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#қутлов
#сана

Бугун, 4-март – Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилган кун

🔹
Алоҳида масъулиятли касб эгалари бўлган қутқарувчилар – фавқулотда вазиятлар идоралари ходимларини том маънода нажоткорлар, деб таърифлаш мумкин.

🔹Бу фидойи, олижаноб касб эгалари керак бўлса, ўзгалар ҳаёти, хавфсизлиги йўлида азиз жонини ҳам аямайди. Касбга садоқат, бурчга масъулият, жанговор шайлик улар фаолиятининг бош мезонидир.

🔹Бугун ана шу масъулиятни зиммасига олган тизим вакилларининг ўзига хос касб байрами.

🔹Мана шу шукуҳли кунда вилоятимизда фидокорона фаолият олиб бораётган, халқимиз тинчлиги, осойишталигини ўз ҳаловатидан устун, деб билган азиз инсонлар, тизим вакилларини, шу соҳада самарали меҳнат қилиб, кексалик гаштини сураётган муҳтарам фахрийларни бугунги байрам билан самимий қутлаймиз!

🔹Уларнинг машаққатли ва олижаноб ишларида куч-ғайрат, ютуқ ва зафарлар ёр бўлсин. Хонадонларидан тинчлик-хотиржамлик, бахт ва саодат аримасин!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
#сана
#қутлов

📌22 март — Маҳалла тизими ходимлари куни

Бугун ўз ҳаёти ва фаолиятини жамиятимизда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, оилаларда маънавий-маърифий муҳитни барқарорлаштириш, фарзандларимизни ҳар тамонлама баркамол бўлиб вояга етишларига бағишлаган фидойи касб эгалари — Маҳалла тизими ходимлари куни.

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#муносабат

Ижтимоий тармоқларда Ангренда ёш ижодкор Отабек Бакировнинг "Миси чиқди" сарлавҳа остида танқидий мазмундаги материали юзасидан муносабат

2021 йилнинг 21 май куни "Ахборот-кутубхона ходимлари куни" муносабати билан кутубхона маъмурияти томонидан Ангрен шаҳар ҳокимлигининг масъуллари таклиф этилган. Ангрен шаҳар ҳокимлиги масъулларининг таклиф ва ташаббуслари билан "Ахборот-кутубхона ходимлари куни"га ихтиёрий равишда Ахборот -кутубхона марказига шу куни 2 та монитор, 2 та клавиатура совға сифатида берилган. Жами 4 та қути(коробка)да ушбу ускуналар бўлган. Шу куни берилган қути бўш бўлмаган. Бироқ, процессор қурилмаси берилмаган.

2021 йилнинг 19 октябрь куни Ангрен шаҳар Ахборот-кутубхона марказининг 50 йиллик юбилейи муносабати билан ҳокимликдан масъуллар таклиф этилган. Ангрен шаҳар ҳокимлиги томонидан "20 миллион сўмлик ваучер" ёзуви туширилган кичик кўргазма (қоғоз) совға сифатида рамзий маънода марказ раҳбарига топширилган.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги ёш ижодкорни ҳам, Ахборот ресурс марказини ҳам алдамаган. Ушбу ҳолатда яъни, ваучер ва процессорни ажратиш, бериш масаласи бирорта дастур доирасида ёки меъёрий-ҳужжатда белгиланмаган. Фақат совға, туҳфа сифатида берилиши лозим бўлган. Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий манбаларида бу тўғрида эълон қилинмаган. Фақат тадбир ўтказилганлиги ва фаол ишчи-ходимлар ҳокимлик томонилан рағбатлантирилганлиги тўғрисида хабар берилган.

Мурожаат ўрганилди ва шундай хулосага келинди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги томонидан Ангрен Ахборот ресурс марказига совға сифатида бериладиган 2 та процессор қурилмасини етказиладиган бўлди. Марказ китоб жовони учун совға сифатида берилган "20 миллион сўмлик ваучер", яъни, шу миқдорда турли бадиий, илмий адабиётлардан иборат китоблар туҳфа қилинадиган бўлди.

P.S:Халқимизга хос фазилатларнинг чеки йўқ. Тўйга тўёна, қутлуғ санага туҳфа ва совғалар билан боришга одатланган. Ахборот ресурс марказининг икки қутлуғ санасига таклиф қилинган шаҳар ҳокимлигининг масъуллари ҳам анъанага амал қилганлар. Тўғри, англашилмовчилик ва тушунмовчиликлар ҳам бўлган. Бироқ, унутмайлик, совғанинг асло кечи йўқ. Моҳи Рамазон ойида меҳрли, оқибатли бўлайлик, азизлар..."Каналга уланиш↩️https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#сана
#шукуҳ

⚡️15 май - Халқаро оила куни

Тарбия бешиги, қадриятлар кўзгуси бўлган оила аталмиш беназир қўрғондан бахт-иқбол, тинчлик-осойишталик, қут-барака аримасин!

📌Бу қутлуғ кун барчамизга муборак бўлсин!

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сана
#акция

⚡️Эртага 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни.

📌
Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ҳодимлари ушбу сана муносабати "Йўлларда болаларни асрайлик" акциясини ўтказмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
​​#сана
Маълумки, 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш
куни бутун дунё бўйлаб жажжи қалб эгаларининг байрами сифатида нишонланиб келинади.

Жорий йилнинг байрам санаси муносабати билан Ангрен шаҳар Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан болажонлар учун байрам тадбири ташкил этилди ва турли хил совғалар улашилди.

Ушбу тадбир уларга чин маънода байрам кайфиятини бағишлади.

Дарҳақиқат, болалар ҳаётимиз давомчилари, келажагимиз эгаларидир. Бинобарин, уларни асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила, ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчидир.

Ғайрат Аҳмедов,
Ангрен шаҳар Давлат хизматлари маркази директори
#сана
#4_сектор

Бугун юртимиз ёшларига бўлган эътибор, яратилаётган имкониятлар ифодаси янада яққол акс этадиган кун.

Ўзбекистон ёшлари чинакамига бахтлидирлар. Келажагимиз эгаларининг эртаси янада истиқболли бўлишида Давлатимиз раҳбари томонидан барча куч ва имкониятлар сафарбар этилаяпти.

Эрта тонгдан Ангрен шаҳар 12-умумтаълим мактабида "Ёшлар куни" га бағишланган тадбирда ана шу жиҳатлар қайд этилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#сана

Тошкент ҳарбий округининг Ангрен гарнизонида жойлашган 42219-ҳарбий қисм ташкил топган кун муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда округ қўшинлари қўмондонлиги, Мудофаа Вазирлигига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти, Мудофаага кўмаклашувчи Тошкент вилояти Кенгаши, Тошкент вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, Ангрен шаҳар ҳокимлиги ҳамда бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#сана

Бугун она Ватанимизда Бош Қомусимиз қабул қилинганлигининг ўттиз  йиллиги кенг нишонламоқда.

Конституция  -  мустақиллигимизнинг ҳуқуқий негизи, халқимизнинг озод ва обод Ватан, эркин, фаровон ҳаёт қуришдек буюк мақсад сари бирлаштирувчи муҳим қонуний ҳужжатдир.

Конституцияда халқимизнинг ҳоҳиш-иродаси, ижтимоий онги, миллий маданияти, мақсад-муддаолари ва орзу-ниятлари акс этган.

Бизни бир мақсад йўлида бирлаштирган Бош  Қонунимиз миллатни миллат, давлатни давлат сифатида танитишда қатъий ва бардавом бўлсин!

Барчангизни Конституциямиз қабул қилинганлигининг ўттиз йиллиги билан табриклаб,  сиҳат-саломатлик тилайман.

Гулшода Насибалиева, 
Ангрен шаҳар ҳокимининг матбуот котиби,  Ахборот  сиёсати  масалалари бўйича  маслаҳатчиси

https://t.iss.one/Gulshoda_Nasibaliyeva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сана

10 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси қабул қилинган кун

Мадҳия шеъри муаллифи Абдулла Орипов, бастакор Мутал Бурхонов

👉Батафсил
Каналга уланиш↩️https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#сана
#эътироф

Бугун юртимиз энергетика соҳаси заҳматкашларининг касб байрами.

Ангрен шаҳрига электр энергияси, иссиқлик энергиясини узлуксиз етказишда Зойидулло Шоисматов раҳбарлик қилаётган "Angren IES" АЖ меҳнат жамоасининг хизматлари таҳсинга лойиқ.

Кўз илғамас меҳнатнинг машаққатини аҳил жамоанинг заҳматкашлари теран ҳис этадилар.

Хонадонларимиз, иш жойимиз, таълим-тарбия муассасаларимиз ёруғлик, иссиқлик билан таъминланишида айнан "Angren IES" меҳнаткашлари тер тўкмоқдалар.

Касб байрамингиз муборак бўлсин, қадрли энергетиклар!
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7