Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
104K photos
7.99K videos
118 files
20.9K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен

Шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов бошчилигида нуронийлар, ёшлар ва давлат, жамоат ташкилотлари вакиллари, шаҳар фаоллари вилоят маркази Нурафшон шаҳрида Наврўз тантаналарида қатнашдилар.
#Ангрен_шаҳар
#Намуна_МФЙ

Республика вакиллари ва Марказ раҳбари "Намуна" МФЙда ҳам бўлиб, маҳаллада фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчисининг иш фаолиятини ўргандилар.

Ушбу маҳалладаги нуронийлар билан суҳбатлашиб, таклифлар тингланди.

Маҳаллада амалга ошириладиган истиқболли режалар белгилаб олинди.
#Ангрен_шаҳар
#Қорабоғ_МФЙ

Ўрганиш давомида республика вакиллари ва Марказ раҳбари Қорабоғ МФЙда ҳам бўлиб, маҳаллада тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқаролари билан суҳбатлашдилар.

Фуқаро томонидан таклифлар тингланди.
#Ангрен_шаҳар
#Янги_боғи_сурҳ_МФЙ

"Янги боғи сурҳ" МФЙда ҳам бўлиб, маҳаллада фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчисининг иш фаолиятини ўрганишди.

Ушбу маҳалладаги нуронийлар билан суҳбатлашиб, таклифлар тингланди.
Маҳаллада амалга ошириладиган янги лойиҳалар ўртага ташланди.
#Ангрен_шаҳар
#Дорилфунун_МФЙ

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази масъуллари "Дорилфунун" МФЙда ҳам бўлиб, маҳаллада фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчисининг иш фаолиятини ўрганишди.

Маҳалладаги ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, ишга жойлаштириш, ва касбга ўқитиш чораларини янада кучайтириш лозимлиги белгилаб ўтилди.
#эътироф
#Ангрен_шаҳар
#инсон_қадри

ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Ангрен шаҳрида ҳоким ёрламчиларининг фаолиятига берилган баҳо рағбатга лойиқ бўлди.

⚡️Хусусан, Ангрен шаҳридаги жами 46 та маҳаллада аҳоли ўртасида ишсизлик, касбга ўқитиш, бандликни таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича фаолият юритиб келаётган, 1-чорак давомида юқори кўрсаткичларга эришган ҳоким ёрдамчилари Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири - Жамшид Қўчқоров томонидан "Инсон қадрини улуғлаш учун мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар давомида "маҳаллабай" ишлаш тизимида самарали меҳнатлари учун" Ташаккурнома билан тақдирландилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Ангрен

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов Ангрен шаҳридан 20 километр олисда жойлашган "Лашкерак" маҳалласида бўлган чоғида маҳалла раиси, маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси билан учрашди, олиб борилаётган ишлар юзасидан суҳбатлашди.

🔗Учрашув давомида шаҳар раҳбари ҳудуд имкониятларидан келиб чиқиб, маҳаллабай тизимини кенг кўламда татбиқ этиш, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ёшлар масаласи бўйича бажарилиши лозим бўлган устувор вазифаларни белгилаб берди.

▫️Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов ташаббуси билан тоғ олди аҳолисига арзонлаштирилган ун ва шакар маҳсулотлари етказилди.

📌Хусусан, "Нишбош",
"Лашкерак" маҳаллалари дўконларига ушбу маҳсулотлар топширилди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Ангрен

Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов "Озодлик" маҳалласидаги мавжуд кўп қаватли уйлар ҳамда ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, айниқса, ичимлик суви тармоғидаги муаммолар ва юзага келган носозликларни ўз вақтида бартараф этиш, бўш ер майдонларини ўт-ўланлардан тозалаш, иссиқлик энергияси ва газ тизимида созлаш ишларини олиб бориш, қаровсиз гаражлар атрофини тартибга келтириш, тўпланган чиқиндиларни олиб чиқиш билан боғлиқ ишларни бажариш бўйича мутасаддиларга топшириқларни белгилаб берди.

Ҳудудда аниқланган камчиликларни кескин танқид қилиб, зудлик билан уларни бартараф этиш чораларини кўриш зарурлигини таъкидлади.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Беш_ташаббус_амалда
#Камалак_юлдузлари
#Ангрен_шаҳар_босқичи


📌 Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ангрен шаҳар Кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими ҳамда шаҳар 9,10,23-Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамкорликда 23-Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилди.
🎼 Фестивалда 6 та йўналиш бўйича 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган иқтидорли ва истеъдодли ўқувчи ёшлар иштирок этди.

🎨 “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивали ҳар йили анъанавий тарзда болалар ўртасида маданият, адабиёт ва санъатнинг барча турларини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил қилинади.

🎁 “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалида ғолиб бўлган ёшлар Ёшлар ишлари агентлиги Ангрен шаҳар бўлими ҳамда Ёшлар иттифоқи Ангрен шаҳар Кенгаши томонидан сертификат ва эсдалик совғалар билан муносиб тақдирланди.
Корхона_ташкилотлар_билан_ҳамкорлик
#Ангрен_шаҳар

Корхона ва ташкилотлар билан тузилган йўл харитага асосан Ангрен шаҳрида фаолият кўрсатаётган йирик саноат корхонаси "Ўзбеккўмир" АЖ да бугун маънавий маърифий ишлар самарадорлигини янада ривожлантириш масаласида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда "Ўзбеккўмир" АЖ мутасадди раҳбарлари, филиаллари раҳбарлари, шаҳар ҳокими маслаҳатчиси Н.Назарова, РМММ Ангрен шаҳар бўлинмаси бош мутахассиси Ё.Джўраевлар қатнашди.
Давра суҳбатида корхона билан ҳамкорликни ривожлантириш, маънавий маърифий ишлар ҳолатини ўрганиш, ҳужжатларни ўзбек тилида юритиш, лотин тилига асосланган янги ўзбек ёзувига ўргатиш бўйича бир ойлик малака курсларини ташкил қилиш каби масалалар кўриб чиқилди.

РМММ Ангрен шаҳар бўлинмаси