✍️Ангрен шаҳрида маданий-маърифий соҳаларни такомиллаштириш, ёшлар орасида истеъдодларни кашф қилиш, маданият масканларидаги шароитларни яхшилаш борасида бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. ⚡️Шаҳар ҳокими в.б. Нуритдин Абдурахимов "Алишер навоий" номли маданият марказида бўлди.
Ангрен шаҳар ҳокими в.б. Нуритдин Абдурахимов "Алишер Навоий" номли маданият марказида фаолият юритаётган ижодий жамоа аъзолари билан учрашди. Шунингдек, маданият маркази биносининг ички қисми, концертлар зали, саҳна ва бошқа ижодий хоналардаги аҳволни кўздан кечирди, мавжуд муаммоларни ўрганди.
"Алишер Навоий" номидаги маданият маркази Жараёндан фотолавҳалар
#3_сектор ЁШИ УЛУҒ КИШИЛАР ДОИМО ЭЪТИБОРДА ✍️Юртимизда инсон қадр-қиммати энг муҳим ва устувордир. Бугунги кунда ҳар бир ҳудудда имконияти чекланган, ижтимоий ҳимояга муҳтожларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишда секторлар раҳбарлари ташаббус кўрсатишларидан оддий одамлар мамнун бўлаяптилар. ✔️Ангрен шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Абид Арипов сектор таркибидаги маҳаллаларда умргузаронлик қилаётган ёлғиз кексалар ва ёши улуғ кишиларнинг ҳолидан хабар олиб, оғирини енгил қилишда ҳамда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилганларнинг муаммосини ҳал қилишда яқиндан ёрдам бермоқда. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7