Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
🖇Маълумки, "Ёшлар масалалари бўйича шаҳар идоралараро Кенгаши" қошидад давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92-сонли Қарорига асосида "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар Штаби ташкил этилган.
▫️Шаҳар ҳокими в.б. Нуритдин Абдураҳимов Штаб аъзолари ҳамда маҳалла ёшлар етакчилари билан учрашди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
🔗Учрашувда маҳалладаги ёшлар етакчиларининг маҳалла ва таълим тизими ўртасида ўзаро ҳамкорликларни мустаҳкамлаш, уюшмаган ёшларнинг ҳамда таълим муассасалар ўқувчиларининг маънавиятини юксалтириш, бўш вақтини унумли ташкил этиш, таълим, маданият ва спорт йўналишидаги ҳ турли тўгаракларга ҳамда китобхонликка жалб қилиш, интеллектуал салоҳиятини юксалтиришда "Заковат" ўйинларини ташкил этиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Кенгаш_котибияти

Сенат раиси раҳбарлигида онлайн шаклида семинар учрашув бўлиб ўтди

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева раҳбарлигида онлайн шаклида вилоятлар, туман ва шаҳарлар маҳаллий Кенгашлари котибияти мудирлари ҳамда Кенгашлар доимий комиссия раислари иштирокида семинар ўтказилди.

Унда "Инсон қадри ва фаол маҳалла йили"да бажариладиган устувор вазифалар, 2021 йил якунлари бўйича хулосалар, шунингдек, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар устидан депутатлик назоратини йўлга қўйишда маҳаллий Кенгашлар олдидаги вазифалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, янги жорий этилган маҳаллаларга бириктирилган ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти ва вазифалари юзасидан ҳисоботларини Кенгашларда тинглаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлаар тўғрисида масъулларнинг ҳисоботларини ҳар чоракда тинглаш бўйича Сенат раиси томонидан Кенгашларга вазифалар белгилаб берилди.

Каналга уланиш↩️https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#юрист_маслаҳати

БОҒЧА РЕМОНТ БЎЛСА БИЗГА ҲАҚ ТЎЛАНАДИМИ?

Юристга мурожаат:
Бизнинг боғча ремонт бўлиш арафасида турибди, Агар бузилса ишчиларга маош бериладими? Нечадир фоиз миқдорида ёки йўқми, кредит олганмиз уни тўлашга қийналамизку ишсиз қолсак шуни билиб беришнинг иложи йўқми, олдиндан раҳмат жавоб учун.

📌 ЖАВОБ:
✔️ Иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил ходимнинг аризасига кўра берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.

❗️ Яъни бу ҳолатда агар Сиз рози бўлмасангиз, иш берувчи Сизни мажбурлаб иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилга чиқара олмайди яъни ушбу таътил ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади
Асос: Меҳнат кодекси 150-моддаси.

👉 Майли Сиз ўзаро келишув асосида иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилга чиқдиз ҳам дейлик? Таътил тугади, бироқ ремонт ҳали тугамаган? Бу ҳолатда нима бўлади?

❗️ Ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланади. Яъни бизнинг фикримизча боғча ремонти тугагунча Сизнинг ўртача иш ҳақингиз сақланиши зарур. Асос: Меҳнат кодекси 159-моддаси.
#soliq_taqvimi

🗓 Eslatma ❗️2022-yil 15-fevral

- hisoblangan va amalda to‘langan daromadlar summalari hamda jismoniy shaxslardan olinadigan daromad solig‘ining ushlab qolingan summalari to‘g‘risidagi ma’lumotlarni, shuningdek ijtimoiy soliq hisob-kitobini taqdim etish va to‘lashning oxirgi kuni
(Soliq kodeksining 389-moddasi 1-qismi, 407-moddasi 4- va 5-qismlari);

- yuridik shaxslar tomonidan mol-mulk solig‘i bo‘yicha hisobga olish joyidagi soliq organiga soliq hisoboti taqdim etish va soliq to‘lashning oxirgi kuni
(Soliq kodeksining 417-moddasi 1- va 8-qismlari);

- O‘zbekiston Respublikasida faoliyatini doimiy muassasalar orqali amalga oshirmaydigan O‘zbekiston Respublikasining norezidentlari tomonidan mol-mulk solig‘i to‘lashning oxirgi kuni
(Soliq kodeksining 417-moddasi 10-qismi);

- aylanmadan olinadigan soliq soliq davri yakunlari bo‘yicha hamda yanvar oyi uchun hisobotini taqdim etish va soliqni to‘lashning oxirgi kuni
(Soliq kodeksining 470-moddasi 3-qismi);

- xo‘jalik yurituvchi subyektlar tomonidan yillik moliyaviy hisobotlarni taqdim etish (vazirliklar, idoralar, uyushmalar, korporatsiyalar, konsernlar va davlat mulkini boshqaruvchi boshqa organlar bundan mustasno).
___
#календарь_налогоплательщика

🗓 Напоминаем ❗️15 февраля 2022 года крайний срок

- представления сведений о суммах начисленных и фактически выплаченных доходов и суммах удержанного налога на доходы физических лиц, а также представления отчетности и уплаты социального налога
(ч.1 ст.389 Налогового кодекса, ч.4 и 5 ст.407 Налогового кодекса);

- представления налоговой отчетности в налоговый орган по месту налогового учета и уплаты налога на имущество юридических лиц
(ч.1 и 8 ст.417 Налогового кодекса);

- уплаты налога на имущество нерезидентами Республики Узбекистан, не осуществляющими деятельность в Республике Узбекистан через постоянные учреждения
(ч.10 ст.417 Налогового кодекса);

- представления отчетности и уплаты налога с оборота по итогам налогового периода и за январь
(ч.3 ст.470 Налогового кодекса);

- представления годовой финансовой отчетности хозяйствующими субъектами (за исключением министерств, ведомств, ассоциаций, корпораций, концернов и других органов управления государственным имуществом, предприятий с иностранными инвестициями и представительств иностранных фирм, а также бюджетных организаций, имеющих статус юридического лица).
Ангрен шаҳрида истиқомат қилаётган пенсия олувчиларга 2022 йил феврал ойи пенсия ва нафақа тўловлари банк пластик карточкаларига тўлиқ юклаб берилди, нақд пул шаклда тўловлар якунланмоқда.

Манба: Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Ангрен шаҳар бўлими
#2_сектор Юртимизда маҳалла тизимига бўлган эътибор тубдан ўзгарди. Аҳоли билан бевосита ишлашнинг энг самарали ва механизми - халқ билан мулоқотнинг “маҳаллабай” ишлаш тизими яратилди.
Шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Жаҳонгир Юсупов аҳолининг муаммоларини "маҳаллабай", "хонадонбай" асосида ўрганиб, одамларнинг яшаш шароитларини кўздан кечирмоқда. "Ғафур Ғулом" маҳалласида бўлганида, инкубатор аппарати орқали паррандачилик билан шуғулланаётган ҳамда уй шароитида иссиқхонада лимон етиштириб оилавий тадбиркорлик килаётган хонадонда бўлди. Унда ДСИ бошлиғи Қ.Матқобулов ҳамда маҳалла ёшлар етакчилари ҳамроҳлик қилдилар. Хонадон эгалари билан суҳбат чоғида ишсиз ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш бўйича маслаҳатлар бердилар.