Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ‌"Ку‌п квартирали уйларни бошқариш тўғрисида"ги 23-моддасига асосан ташкил этилган комиссия аъзолари томонидан шаҳардаги кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш мақсадида 8 та бошқарув сервис компания си аттестациядан ўтди. Қуйида бошқарув сервис компанияларининг қайси маҳаллага техник хизмат кўрсатиш бўйича маълумот ҳавола этилади:

✔️ “Боботоғ”, “Нурчи” МФЙ ҳудудларидаги кўп қаватли уйларга “OYDIN CENTRAL SERVICE” МЧЖ;

✔️“Ёшлик”, “Дорилфунун” ва “Янги хаёт” МФЙ ҳудудларидаги кўп қаватли уйларга “ANGREN CITY CENTRAL SERVICE” МЧЖ;

✔️“Кимёгар” МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйларга “ANGREN KOMMUNAL TA’MIRLASH” МЧЖ;

✔️“Тараққиёт” МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйларга “ANGREN PARTNYOR BOSHQARUV SERVIS KOMPANIYASI” МЧЖ;

✔️“Озодлик”, “Гўзал” МФЙ ҳудудларидаги кўп қаватли уйларга “ANGREN BOSHQARUV SERVIS KOMPANYA 24-7” МЧЖ;

✔️“Улуғбек”, “Навбаҳор” ва “Обод” МФЙ ҳудудларидаги кўп қаватли уйларга “SERVICE CENTER DUKENT” МЧЖ;

✔️“Истиқлол”, “Гулзор” МФЙ ҳудудларидаги кўп қаватли уйларга “DRUJBA BOSHQARUV-SERVIS-KOMPANIYASI” МЧЖ,

✔️ “Мустақиллик”, “Карвон”, “Чотқол” ва “Грум” МФЙ ҳудудларидаги кўп қаватли уйларга “MSC-QHS” МЧЖ бошқарув сервис компаниялари худудларга бириктирилган ва ушбу худудларда фаолият юритишларига рухсат берилган.

🔔🔔🔔ОГОҲЛАНТИРАМИЗ: Юқорида келтирилган бошқарув сервис компанияларидан ташқари бошқа ном остида келган ноқонуний фаолият бошлаган шахсларга алданиб қолманг! ОГОҲ БЎЛИНГ!
📌ЭСЛАТМА: Кўп қаватли уй, ширкат ва бошқарув ташкилотларига боғлиқ масалалар бўйича уй аҳолиси билан йиғилиш ташкиллаштирилганда, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бўлими вакили таклиф этилмаган тақдирда йиғилиш ноқонуний ҳисобланади❗️❗️❗️ Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#2_сектор Юртимизда маҳалла тизимига бўлган эътибор тубдан ўзгарди. Аҳоли билан бевосита ишлашнинг энг самарали ва механизми - халқ билан мулоқотнинг “маҳаллабай” ишлаш тизими яратилди.
Шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Жаҳонгир Юсупов аҳолининг муаммоларини "маҳаллабай", "хонадонбай" асосида ўрганиб, одамларнинг яшаш шароитларини кўздан кечирмоқда. "Ғафур Ғулом" маҳалласида бўлганида, инкубатор аппарати орқали паррандачилик билан шуғулланаётган ҳамда уй шароитида иссиқхонада лимон етиштириб оилавий тадбиркорлик килаётган хонадонда бўлди. Унда ДСИ бошлиғи Қ.Матқобулов ҳамда маҳалла ёшлар етакчилари ҳамроҳлик қилдилар. Хонадон эгалари билан суҳбат чоғида ишсиз ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш бўйича маслаҳатлар бердилар.
#4_сектор ✍️Маълумки, давлатимиз раҳбари томонидан ҳудудларни “маҳаллабай” тизими асосида ривожлантириш, сектор раҳбарлари ва бошқа мутасадди ташкилотлари иш фаолиятини ушбу тизимда ташкил этиш тўғрисида қатор вазифалар белгилаб берилган эди. 🔎Ангрен шаҳар секторлар раҳбарлари ушбу топшириқ ва вазифалар ижроси таъминланишига алоҳида эътибор қаратаяптилар. Шу асосда ҳар бир маҳалланинг “ўсиш нуқтаси”дан келиб чиққан ҳолда, ўрганиш давомида аниқланган мавжуд муаммо ва таклифларни ижобий ечиш юзасидан “Йўл харита”лари ишлаб чиқилган.
🔎Ангрен шаҳрида ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Қаҳрамон Маткобулов иш тизимини “маҳаллабай” бўйича ташкил этиб, секторлар ва бошқа масъул раҳбарлар билан маҳаллаларда уйма-уй юриб аҳоли муаммоларини ўрганмоқда, иш ўринларини яратиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чораларини кўрмоқда. ДСИ бошлиғи Қаҳрамон Маткобулов маҳаллаларда бўлди. Унда шаҳар прокурори Жаҳонгир Юсупов, шаҳар ҳокимининг ёрдамчиси Сайфитдин Псурманов ҳамда маҳалла ёшлар етакчилари билан биргаликда томорқа ер майдонидан самарали фойдаланиш, ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан тадбиркорлик билан шуғулланаётган хонадон эгалари билан суҳбатлашдилар. 🖇Ўзаро мулоқотларда тадбиркорликни кенгайтиришда берилаётган имкониятлар ва иш ўринларини яратишнинг муҳим омилларини тушунтирдилар. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7