⚡️⚡️ ҲОЗИРГИ КУНДА БОЛА ПУЛИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМ ПУЛИ МИҚДОРИ ҚАНЧА?
❇️ Савол: 2021 йил 1 ноябрдан 18 ёшгача бола пули қанча ҳисобланмоқда?
✅ Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ВМҚ-654-сонли Қарорига асосан:
👉 Бир нафар фарзанд учун 250.000 сўм (фарзандлари 3 ёшдан 18 шгача бўлса) ёки 325.000 сўм (кичик фарзанд 3 ёшгача бўлса);
👉 Икки нафар фарзандлари учун 400.000 сўм (фарзандлари 3 ёшдан 18 шгача бўлса) ёки 475.000 сўм (кичик фарзанд 3 ёшгача бўлса);
👉 Уч нафар фарзандлари учун 500.000 сўм (фарзандлари 3 ёшдан 18 ёшгача бўлса) ёки 575.000 сўм (кичик фарзанди 3 ёшгача бўлса);
👉 Тўрт нафар фарзандлари учун 600.000 сўм (фарзандлари 3 ёшдан 18 ёшгача бўлса) ёки 675.000 сўм (кичик фарзанди 3 ёшгача бўлса);
👉 Беш нафар нафар фарзандлари учун худди шундай оиланинг бешинчи ва ундан кейинги фарзандлари учун 100.000 сўмдан қўшиб борилади.
💵 Моддий ёрдам пули 380.000 сўм
#yurist_maslahati

ҲАДЯ ТАРИҚАСИДА БЕРИЛГАН МУЛКДА АМАКИМНИНГ ҲАҚҚИ БОРМИ?
"Ассалому алейкум. Ҳуллас бобом раҳматлидан менга уй жой 6 йил олдин нотариусдан ҳадя тариқасида ўтган. Солиқларини ўз вақтида тўлаб бораман. Лекин амаким уйни бўшатиб беришни ҳоҳламаяпти уйда амаким оиласи билан туришади лекин амакимни номига ер ажратилиб ҳоким қарори билан уй жой қилган бошқа маҳалладан. Амаким 2- гуруҳ ногирони шунга қандай маслаҳат берасизлар?"
(таҳрирсиз берилган)
📌 ЖАВОБ:
Мазкур вазиятда амакингизни сизга ҳадя қилинган уйга эгалик қилишга ҳақли эмас деб ҳисоблаймиз.
Фикримизни фуқаролик кодекси билан асослаймиз. Кодексининг 502-моддасига асосан Ҳадя шартномасига мувофиқ бир тараф (ҳадя қилувчи) бошқа тараф (ҳадя олувчи)га ашёни текинга мулк қилиб беради ёки бериш мажбуриятини олади ёхуд унга ўзига ёки учинчи шахсга нисбатан мулк ҳуқуқи (талаби)ни беради ё бериш мажбуриятини олади, ёхуд уни ўзи ёки учинчи шахс олдидаги мулкий мажбуриятдан озод қилади ёинки озод қилиш мажбуриятини олади.
Яъни бу дегани бобонгиз сизга уй-жойни ҳадя қилдими уй-жой сизга мулк ҳуқуқи билан ўтган ва уй-жойни тасарруф қилиш сизнинг мутлоқ ҳуқуқингиз ҳисобланади.
Шунингдек, ҳадя шартномасини расмийлаштиришда бобонгиз томонидан ҳеч қандай хатолик бўлмаган. Барчаси қонуний йўл билан амалга оширилган.
Шу ўринада сизда амаким ҳадя шартномасини бекор қила оладими деган савол бўлиши мумкин.
Амакингиз ҳадя шартномасини бекор қилишга ҳақли эмас. Фуқаролик кодексининг 507-моддасида Ҳадя олувчи ҳадя қилувчининг, унинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларининг ҳаёти ёки соғлиғига қарши атайлаб жиноят содир қилган ҳолларда ҳадяни бекор қилишга суд тартибида йўл қўйилиши белгиланган.
Юқоридаги асосларга кўра сиз бобонгиз ҳадя қилган уй-жойга тўла эгалик қилишга ҳақлисиз. Амакингизнинг мазкур уй-жойга эгалик қилиш ҳуқуқи мавжуд эмас.