Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#Халқ_билан_мулоқот

Бугун Олмалиқ шаҳридаги “Металлург” маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т. Худойбергенов раислигида республика Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Олий суд, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Марказий банк, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим ҳамда олий ва ўрта таълим вазирликлари, Автомобиль йўллари қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, шунингдек, коммунал соҳа мутасаддилари иштирокида Олмалиқ, Ангрен,, Оҳангарон шаҳарлари ва Оҳангарон тумани фуқаролари билан сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда республикамизнинг барча вазирлик ва қўмиталари, вилоят ва шаҳар, туман масъуллари фуқаролар мурожаатларини тинглаб, айримлари жойида ечилиб, бир қатори назоратга олинди.

@Olmaliq_shahri
#Халқ_билан_мулоқот
#Оққўрғон

Президент маслаҳатчиси Т. Худойбергенов бошчилигида республика мутасаддилари Оққўрғонда сайёр қабул ўтказдилар.

Куни кеча Мусиқа ва санъат мактабида ўтган қабулга Оққўрғон, Қуйичирчиқ ҳамда Бўка туманларидан мурожаатчилар қатнашди. Республика вазирлик ва ташкилот раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот органлари мутасаддиларининг аҳоли вакиллари билан бевосита мулоқоти давомида одамларни қийнаётган муаммолар ўрганилди. Аксарият масалалар жойида ҳал этилиб, мутахассислар томонидан зарур маслаҳатлар берилди.

Сайёр қабул давомида Оққўрғон тумани Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан бир гуруҳ фуқароларга паспорт топширилди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
#халқ _билан _мулоқот

Ангрендаги "Нуробод" қўрғони фаоллари шуни маълум қилдиларки, бугун ушбу масканда ўтказилган сайёр қабул ҳар қачонгидан самарали ўтди.

Қўрғондаги мавжуд муаммолар атрофлича муҳокама қилинган учоашувда Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати З.Эралиева, вилоят ИИББ бошлиғи ўринбосари Е.Исабаев, 3-сектор раҳбари ИИБ бошлиғи К. Бойбутаев, Ангрен шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари қатнашдилар. Мулоқот давомида одамларни қийнаётган муаммолар ўрганилди. Аксарият масалалар ечими юзасидан топшириқлар тегишли ташкилотлар зиммаларига берилди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Халқ_билан_мулоқот
ОММАВИЙ ҚАБУЛ ДОИРАСИДА

Бугун шаҳар ҳокими секторига тегишли Чотқол маҳалласининг Байналминалчилар, Парвоз номли кўчаларнинг ҳозирги ҳолати ўрганилди.

Байналминалчилар кўчасида маиший чиқиндиларни олиб чиқиш муддати юзасидан Тоза ҳудуд ДУК маъмуоияти томонидан аниқ вазифалар белгиланди.
#Халқ_билан_мулоқот

МУАММОЛАР ҚАЙД ЭТИЛДИ

Сектор раҳбарларининг маҳалладаги оммавий қабул жараёни изчил давом этаётир.

Бугун шаҳримиз ҳокими Гулзор маҳалласида бўлди. Унда асосан кўп қаватли уйлар аҳолиси қиш мавсумини беталофат ўтказишларида юзага келаётган муаммолар ва аҳолининг ҳохишлари билан йиллар давомида иссиқлик энергияси тизимидан фойдалмаётган уйларнинг аҳволи ўрганилди.
#халқ_билан_мулоқот

ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

Шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари К.Бойбутаев ишчи гуруҳи аъзолари билан Дукент қўрғонидаги "Обод" маҳалласи "С.Рахимов" ва "Фирдавсий" қўчаларида оммавий қабул ўтказдилар.

Қабул давомида мутасадди ташкилотлар вакиллари билан кўчаларнинг бугунги аҳволини ўрганишди. Уйма-уй юрилиб, аҳоли билан мулоқотлар ўтказилиб, уларни қийнаётган муаммолар бартараф этилиши учун ижрога қаратилди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
#халқ_билан_мулоқот

2-СЕКТОР: МУАММОЛАР ЎР7АНИЛДИ

"Мустақиллик" МФЙ 2/5 даҳасидаги 1-, 2,-, 3-уйлар аҳолиси ўртасида оммавий қабул бўлиб ўтди.

Унда 2- сектор раҳбари шаҳар прокурори ўринбосари Ф.Хасанов ҳамда прокурор ёрдамчилари, ,Бандликка кўмаклашиш маркази масъуллари, маҳалла ва ширкатлар раислари, коммунал ташеилотлар мутасаддилари, инспектор-нозирлар қатнашдилар. Ҳудуддаги муаммолар ўрганилиб, фуқаролар мурожаатлари муҳокама қилинди. Айрим мурожаатларда қайд этилган муаммолар жойида бартараф этилди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
#халқ_билан_мулоқот

МАҲАЛЛАДАГИ МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ

Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов, ҳоким ўринбосарлари, ИИБ бршлиғи Д. Валиев, ДСИ бошлиғи, Қ. Матқобулов ҳамда масъуллар шаҳардан чекка ҳудудда жойлашган "Чинниобод" маҳалласида бўлдилар.
Унда ушбу ҳудудда одамлар турмуш тарзи, уларни қийнаб келаётган муаммолари ўрганилди.

Шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов ўрганиш чоғида аниқланган камчиликлар ва берилган топшириқлар ижросининг ўз вақтида таъминланмагани, ваҳоланки, имкониятлар етарли бўлса-да, аммо масъулларнинг эътиборсизлиги туфайли муаммолар ҳануз ҳал этилмаганлигини кескин танқид қилди. Ечимини кутаётган масалаларга ижобий ёндашиш, муаммоларни ҳал этишда имкониятлардан оқилона фойдаланишнинг муҳим омилларини қайд этди ва таклиф, тавсиялар ҳамда вазифаларни белгилаб берди.
@angrenhokimligi_7
#халқ_билан _мулоқот ОЛИС ҲУДУДДАГИ МАҲАЛЛАНИНГ ҚУВОНЧ ВА ТАШВИШЛАРИ Юртимизда одамлар билан мулоқотда бўлиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилган. Ангрен шаҳридан олис ҳудудда жойлашган "Жигаристон" маҳалла аҳлини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш, ютуқларидан баҳраманд бўлиш мақсадида ҳудудда ўрганишлар олиб борилди. Бугунги кун ҳолатига "Жигаристон" МФЙда жами 2550 нафар аҳоли бўлиб, унда 502 та хонадонда 747 та оила истиқомат қилади. Маҳаллада 10 та кўча, 1 та Давлат мактабгача таълим ташкилоти мавжуд. Ҳозирги кунда 1 та мактаб ҳамда 2 та хусусий оилавий болалао боғчаси фаолият юритмоқда. Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
#халқ_билан_мулоқот

⚡️Пском аҳолиси билан учрашувлар давом этмоқда

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#халқ_билан_мулоқот

Ангрен шаҳрида раҳбарлар маҳаллаларда одамлар билан юзма-юз мулоқотда

"Мустақиллик" маҳалласида навбатдан ташқари халқ ва раҳбарлар учрашуви бўлиб ўтди.

Халқ фаровонлиги ва осойишталигини таъминлаш, уларни қийнаётган муаммолар ҳал этишга қаратилган учрашувда барча ташкилотлар мутасадди раҳбарлари қатнашдилар.

Унда аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ечими муҳокама қилинди.

Шу ернинг ўзида бир қатор масалалар ечимини топди, муаммолар бартараф этилди.

Маҳалла аҳли учрашув давомида Ангренда шаҳар ҳокими бошчилигида, секторлар ҳамда муассасалар раҳбарлари одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашлари учун бор билим, куч ва шижоатларини сарфлаётганларини англадилар.

Айниқса, деҳқон бозори-ю, чекка ва олис ҳудудларга қаратилаётган эътибордан "Мустақиллик" маҳалла аҳли ҳам мамнун.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#халқ_билан_мулоқот

Маълумки, шу кунларда Ангрен шаҳрида маҳаллаларда "Ободонлаштириш ойлиги" доирасида кенг кўламли ободончилик ишлари амалга оширилмоқда.

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, ФВБ бошлиғи Сардор Раҳимбаев ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари "Боботоғ" маҳалласида бўлдилар ва ҳудудда ободонлаштириш ишларини кўздан кечирдилар.

Шаҳар ҳокими ва мутасаддилар 5/1"б" даҳаси 7-, 8-, 9-уйлар аҳолиси билан юзма-юз мулоқот қилдилар..

Шаҳар раҳбари фуқароларнинг қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.

Ўзаро суҳбат давомида ён-атрофнинг тозалигини таъминлаш, ободонлаштириш ишларини бажаришда аҳоли баҳамжиҳатлик билан ҳашар уюштиришлари хусусида фикр юритилди.

Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича зарур чоралар кўрилиши белгиланди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube