Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#муносабат

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан "Боғи сурҳ"да нима гап?" мавзусида танқидий мазмунда видеолавҳа юзасидан "Боғи сурҳ" МФЙ раиси Рустам Хусанов муносабат билдирди:

- Дастлаб маҳалла идораси ён-атрофи ўт-ўланлардан тозаланди. Кўрсатилган камчиликлар ҳашар йўли билан бартараф этилди. "Камолиддин Беҳзод" кўчасида фойдаланилмайдиган эски қудуқ атрофидаги яроқсиз тўсиқлар, ҳудуддаги мавжуд чиқиндилар олиб ташланди. Йўл бўйлари ўт-ўланлардан тозаланди. Кўчалар номлари бэлан рақамлаштириш ишлари жараёнда бўлиб,, ушбу муаммога ҳам барҳам берилади. Маҳаллада ободонлаштириш ишлари давом этаяпти.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#расмий
#муносабат

Ижтимоий тармоқда  А-373 йўналишини Ангрен шаҳар ҳудудида йўлни тўсиш билан боғлиқ видеолавҳа юзасидан Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий муносабати

Жорий йил 10 июлда "Sungreen tex"  чет эл корхонаси  МЧЖ ишчи-ходимларидан бир гуруҳи корхона раҳбариятининг  беш иш кунидан олти иш кунига ўтиш тартиби (режими)га киритмоқчи бўлган ўзгартиш таклифидан норози бўлиб,  "Оҳангарон" кўчасида йўлни тўсиш билан боғлиқ ҳаракат қилишган.

Шу кун ва шу дақиқанинг ўзидаёқ шаҳар ҳокими бошчилигида секторлар раҳбарлари ва мутасаддилар воқеа жойига етиб келишган ва ишчи-ходимларнинг  эътирозини тинглаб, корхона раҳбариятига мурожаат қилишган.

Шаҳар ҳокими ва секторлар раҳбарлари корхона маъмурияти ўртасида бўлиб ўтган ўзаро мулоқотлар ишчи-ходимларнинг  фойдасига ҳал бўлган. Муаммо жойида бартараф  этилган.

Бугунги кунда корхонада  747 нафар ишчи-ходим қулай меҳнат шароитларда, беш иш куни тартибида фаолият юритаяпти.


📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#Муносабат

Омборларда кўмир маҳсулоти аҳолига график асосида тарқатилади

Республика аҳолиси маҳаллий кўмир маҳсулотини ўзлари яшаб турган МФЙларга бириктирилган ҳудудий кўмир омбрлари орқали харид қилади. Харидорлар сунъий навбатлар юзага келмаслиги учун маҳаллий ҳокимликлар тасдиқлаган жадвал асосида ҳафтанинг белгиланган кунлари омборга бориши керак.

Ижтимоий тармоқда Хонқа тумани Мадир қишлоғида жойлашган кўмир омборида юзага келган навбат акс этган, омбор ходимлари томонидан ёқилғи тарқатиш пайтида таниш-билишчилик қилинаётгани айтилган видеолавҳалар тарқалди.

“Кўмир таъминот” МЧЖ Хоразм вилоят филиали раҳбари К.Жуманиёзовнинг ёзма хабар қилишича, ҳолат юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, масала жойига чиқиб ўрганилганида қуйидагилар аниқланди:

Хонқа кўмир омбори тумандаги 25 МФЙ аҳолиси бириктирилган бўлиб, жорий йилнинг 25 сентябрь куни бу ерга уч вагонда жами 208 тонна кўмир ёқилғиси кирим қилинган. Ушбу ёқилғи маҳсулотини шу куни график асосида Гулистон МФЙ, Пахтагул МФЙ, Қарамази МФЙларнинг аҳолисига тарқатиш режалаштирилган (Гулистон МФЙда 430 та хонадоннинг, Пахтагул МФЙда 320, Қарамазли МФЙда 980 хонадоннинг кўмирга эҳтиёжи мавжуд). Аммо 25 сентябрь куни омборга тумандаги аксарият маҳаллалардан аҳоли келиши натижасида катта навбат ҳосил бўлган.

Шу куни кўмир тарқатиш жараёнини тартибга солиш учун навбатга қўйиш ташкиллаштирилган. Аммо айрим хусусий юк автотранспорти ҳайдовчилари томонидан навбат талашиш, омбор ҳудудига навбатни бузиб кириш оқибатида ўзаро жанжал юзага келган.

Ишчи гуруҳи томонидан омборда сунъий навбатлар юзага келишининг олдини олиш бўйича МФЙ расилари ҳамда хусусий ташувчилар ўртасида етарли даражада тушунтиришлар олиб бориш лозимлиги хусусида омбор мудири С.Сафаров ва ходимлар огоҳлантирилди. Айни пайтда МФЙ фаоллари ҳамда аҳолига кўмир харид қилишда ўрнатилган қатъий графикка амал қилишлари муҳимдир.

Маълумот учун, Хонқа туманида 2023/2024-йиллар куз-қиш мавсуми учун аҳоли хонадонларини 12 минг 200 тонна маҳаллий кўмир ёқилғиси билан режалаштирилган бўлиб, бугунги кун ҳолатига 1 минг 110 хонадонга 1 минг 494 тонна маҳаллий кўмир тарқатилган.

Табиийки, аҳоли хонадонларига етказиб берилиши лозим бўлган қолдиқ 10 706 тонна кўмир ёқилғисини бир кунда олиб келиб вагонлардан тушириш ва тарқатиш имконсиз. Сунъий навбатларнинг олдини олиш учун аҳоли истеъмолчилари омборга ўрнатилган қатъий график асосида келиши сўралади.

“Ўзбеккўмир” АЖ Ахборот хизмати

https://t.iss.one/uzbekcoaluz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#расмий
#муносабат

Ижтимоий тармоқда Ангрен шаҳар "Обод турмуш" кўчаси (Дукент йўли) 2/2, 3/2 даҳалари ҳамда автойўли қоронғи эканлиги билан боғлиқ мурожаат юзасидан Ободонлаштириш бошқармаси маъмурияти қуйидагиларни маълум қилди:

- Ҳақиқатан, "Обод турмуш" кўчасининг 2/2, 3/2 даҳаларидан ўтган йўл бўйида тунги ёритгичлар қисқа туташув туфайли носоз ҳолатда эди."Саломатлик йўлдаги"да ёритгичларни созлаш бўйича чоралар кўриш белгиланди.
Жорий йилнинг бугунги кун ҳолатига ушбу кўча йўлидаги мавжуд тунги ёритгич(прожектор)лар таъмирланди ва муаммо бартараф этилди.


P S: Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати мурожаат юзасидан жойига чиқди ва ҳозирги ҳолатни тасвирга олди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#расмий
#муносабат
Ижтимоий тармоқда Ангрен шаҳар "Карвон" МФЙ 3/2 даҳасида  ички йулларни таъмирлаш билан боғлиқ мурожаат юзасидан маҳалла раиси Фарҳод Ниязов қуйидагича муносабат билдирди:

-  "Карвон" маҳалласида иссиқлик тармоғида эски қувурлар янгисига алмаштириш ишлари қурувчи-пудратчи ташкилот томонидан амалга оширилди. Бугунги кунда қазилган ер майдони, бузилган йўлни тиклаш ишлари олиб борилаяпти. Бундан ташқари, ушбу ҳудуддаги айрим йўлакларда шаҳар ҳокимининг кўрсатмасига мувофиқ, қўшимча асфальт қопламаси ётқизилиб, текисланмоқда ва жараён давом этаяпти. Ушбу таъмирлаш ишлари юзасидан  маҳалла фаоллари ва округдан сайланган депутатдан иборат ишчи гуруҳи аъзолари томонидан жамоатчилик назорати ўрнатилган. Ижтимоий тармоққа жойланган фото ва видеолавҳада
тикланган йўл эмас, аксинча
қўшимча таъмирланган йўлаклар акс этган. Бузилган йўлни тиклаш белгиланган смета-лойиҳа бўйича бажарилмоқда ва бу жараён тўлиқ назоратга олинган.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#расмий
#муносабат

Ижтимоий тармоқда Ангрен шаҳрида тунги ёритгичлар билан боғлиқ танқидий мазмундаги мурожаат юзасидан Ободонлаштириш бошқармаси маъмурияти қуйидагича муносабат билдирди:

- Жорий йилнинг бугунги кун ҳолатига Ангрен шаҳрида жами 572 та тунги ёритгич мавжуд. Ижтимоий тармоқда акс этган видеолавҳа "Дорилфунун" маҳалласи "Бунёдкор" кўчаси бўлиб,  ҳақиқатан ушбу манзилда тунги ёритгичлар тўлиқ ёритиш қувватига эга эмас. Сабаби  электр энергия тақсимловчи қурилма, яъни, трансформатор пунктида   қисқа туташув натижасида тизимда носозлик вужудга келган. Аниқланган носозликларни таъмирлаш, созлаш учун зарур чоралар кўрилмоқда.

Бундан ташқари, Ободонлаштириш бошқармаси томонидан шаҳардаги "Маърифат" кўчаси ҳамда "Дукент"  қўрғонида тунги ёритгичлар соз ҳолатга келтирилди. Ҳозирги кунда  "Бунёдкор", "Обод турмуш", "Ўзбекистон  Мустақиллиги" кўчаларида  ёритгичлар доимий соз бўлиши учун барча имкониятлар сафарбар этилган. Муаммолар юзага келмаслиги учун бажариладиган ишнинг сифатини таъминлаш,  қурилма, ускуналарни яроқлисига алмаштириш ва кабелларни тортишга оид жараёнлар ҳокимлик ва бошқарма маъмуриятининг қатъий назоратига олинган.


📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#расмий
#муносабат
Ижтимоий тармоқда Ангрен шаҳар "Карвон" МФЙ 3/2 даҳасида  ички йулларни таъмирлаш билан боғлиқ мурожаат юзасидан маҳалла раиси Фарҳод Ниязов қуйидагича муносабат билдирди:

-  "Карвон" маҳалласида иссиқлик тармоғида эски қувурлар янгисига алмаштириш ишлари қурувчи-пудратчи ташкилот томонидан амалга оширилди. Бугунги кунда қазилган ер майдони, бузилган йўлни тиклаш ишлари олиб борилаяпти. Бундан ташқари, ушбу ҳудуддаги айрим йўлакларда шаҳар ҳокимининг кўрсатмасига мувофиқ, қўшимча асфальт қопламаси ётқизилиб, текисланмоқда ва жараён давом этаяпти. Ушбу таъмирлаш ишлари юзасидан  маҳалла фаоллари ва округдан сайланган депутатдан иборат ишчи гуруҳи аъзолари томонидан жамоатчилик назорати ўрнатилган. Ижтимоий тармоққа жойланган фото ва видеолавҳада
тикланган йўл эмас, аксинча
қўшимча таъмирланган йўлаклар акс этган. Бузилган йўлни тиклаш  белгиланган смета-лойиҳа бўйича бажарилмоқда ва бу жараён тўлиқ назоратга олинган.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
​​#pасмий
#муносабат
Ижтимоий тармоққа “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси бўйича “Истиқлол” МФЙ 6/4 даҳаси  йўли билан боғлиқ жойланган мурожаат юзасидан Ангрен шаҳар Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Жасур Юлдашев қуйидагича муносабат билдирди:
-  Жорий йилнинг ноябрь ойи ҳолатига “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси бўйича “Истиқлол” маҳалласи 6/4 даҳасининг ички кўча йўллари учун маҳаллий бюджетдан маблағ ажратиш режалаштирилмаган.  Маълумки, 2019-2020 йиллар давомида мазкур ҳудудда  “Обод маҳалла”  Давлат дастури асосида маҳалланинг айрим ички йўллари таъмирланган. “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси бўйича Ангрен шаҳридан олис, тоғли ҳудудда жойлашган “Лашкерак”  МФЙ  олти километр ички йулидан 2,5 км ички йули ғолиб бўлган булиб, таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, “Менинг йўлим” лойиҳаси асосида “Нишбош”  МФЙ асосий кўча йўлида жами 1,1 км ва “Зарбулоқ” МФЙ 2,5 км ички йўли ғолиб деб топилган бўлиб, жорий йилнинг ҳозирги даврига ушбу ишлар якунланган маблағлар юз фоиз молиялаштирилган. “Ташаббусли бюджет” бўйича ажратиладиган ҳар бир маблағнинг мақсадли йўналтирилиши ва сарфланиши бўлимимиз ҳамда шаҳар ҳокимлиги Ишчи гуруҳи шунингдек, жамоатчилик томонидан доимий назорат қилинади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#расмий
#муносабат

Ижтимоий тармоққа Ангрен шаҳар "Навоий" кўчасида хонадонларнинг бирида ичимлик суви қувури ёрилгани бўйича қилинган мурожаат Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан ўрганиш олиб борилди.

Ҳақиқатан "Бўстон" маҳалласи "Навоий" кўчасида хонадонларнинг бирида ичимлик суви тизимида ёрилиш юзага келган. Хонадон эгаси кекса ёшдаги фуқаро бўлиб, унинг носозликни бартараф этиш бўйича имконияти бўлмаган. Ҳолатни бартараф этиш юзасидан "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ шаҳар бўлими раҳбари Хусанхон Муҳиддинов бошчилигида хонадон ички қисми ҳовлида таъмирлаш ишлари олиб борилаяпти. Бунинг учун махсус авария хизмати ва техника жалб этилган. Хонадон бўлгани боис, шаҳар ИИБ томонидан хонадон дахлсизлигини таъминлаш учун ходимлар ҳам сафарбар этилган.

Айни дамда соат 20.26 носозлик бартараф этиш ишлари давом этаяпти.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#расмий #муносабат Ижтимоий тармоқда Ангрен шаҳар "Ўзбекистон Мустақиллиги" кўчаси 100-уйда муаммолар бўйича мурожаат юзасидан Ангрен шаҳар Уйжой ва коммунал хўжалитги бўлими бошлиғи Икром Кочеров муносабат билдирди: - Ҳақиқатан Ангрен шаҳар "Гулзор" МФЙ "Ўзбекистон Мустақиллиги" кўчаси 100-уйнинг кириш йўлагида мавжуд муаммолар ўрганилди. Ўрганиш давомида маълум бўлдики, мазкур уйнинг конструкцияси бошқа кўп қаватли уйларга нисбатан фарқли бўлиб, том қисмида сувнинг сизиб чиқиши учун тарнов ўрнига қувур уйнинг кириш йўлагига ўрнатилган. Кириш йўлагида бўлган ушбу қувурда юзага келган носозлик туфайли томдан сизиб чиқаётган сув қувурдан ташқарига чиқиши натижасида ноқулайликлар вужудга келган ва музлаган. Аниқланган муаммоларни бартараф этиш учун мазкур уйга техник хизмат кўрсатувчи “Комфорт” бошқарув сервис компанияси жалб этилди. Кун давомида ушбу муаммо ҳал бўлди. Бундан ташқари, мазкур уйнинг кириш йўлаклари ва унда мавжуд бўлган электр тизимини тартибга келтириш, фромугаларга ойналар ўрнатиш бўйича зарур чораларкўриладиган бўлди ва ушбу вазифалар бажарилиши тўлиқ назоратга олинди. Ушбу уйда яшовчи фуқароларга уйнинг ҳолатини сақлаш, муаммоларни бартараф этишда кўрсатиладиган техник хизматлар учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш ва дебитор қарздорликлар бўйича тушунтиришлар олиб борилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube