Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#Жигаристон
#бандлик

Маълумки, шу кунларда "Жигаристон" маҳалласида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этаяпти.

Унинг баробарида маҳалла аҳолиси, айниқса, хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, тадбиркорликка жалб этиш орқали бандлигини таъминлаш белгиланган.

Тошкент вилояти Хотин-қизлар Тадбиркорлик маркази раҳбари Шоҳиста Мадиярова бошчилигида бугундан ўқув-амалий машғулотлар бошланди.

Унда асосан ишсиз ва "Аёллар дафтари" рўйхатида бўлганлар тикувчилик бўйича зарур кўникмалар олмоқдалар.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Жигаристон
#бандлик
"Жигаристон" маҳалласида Тошкент вилояти Хотин-қизлар Тадбиркорлик маркази раҳбари Шоҳиста Мадиярова бошчилигида чекка ҳудуд аёллари тикувчилик йўналиши бўйича ўқув машғулотларига жалб қилинди.

Эндиликда жигаристонлик аёллар ўзини ўзи банд қиладиган бўлдилар.

Бугун ўқув-амалий машғулотларда бичиш, тикиш бўйича кўникмалар берилди.

Муҳими, ҳунарга ва тадбиркорликка қизиқиши катта бўлганлар кўпчиликни ташкил қилаяпти.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Жигаристон
#бандлик

"Жигаристон" да аёллар касб-ҳунарга ўқитилмоқда

Худди шундай жараён айни кунларда бошлаб юборилди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Халқ қабулхонаси, Тошкент вилояти Хотин-қизлар Тадбиркорлик маркази, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши котибияти ва депутатларнинг "Жигаристон" маҳалласида "хонадонбай", "фуқаробай" ўрганишлари натижасида касб-ҳунарга ва тадбиркорликка қизиққан аёллар рўйхати шакллантирилди.

Эндиликда бу аёллар учун ҳудуддаги мактаб биносида тикувчилик ва "уй ҳамшираси" йўналишлари бўйича ўқув-амалий машғулотлар ташкил этилди.

Бугун маҳалладаги 25 нафар ишсиз аёл "уй ҳамшираси" бўйича машғулотларда қатнашдилар.

Уларга зарур билим ва кўникмалар бериши учун тажрибали тренер-устоз Назирахон Бузрукова бириктирилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Жигаристон
Шу кунларда "Жигаристон" маҳалласида кенг кўламли ободонлаштириш, аҳоли турмуш тарзини ўрганишлар олиб борилаяпти.

Маҳалла идорасида Халқ қабулхонаси, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, давлат хизматлари маркази томонидан фуқаролар қабули ташкил этилган.

Шунингдек, Тиббиёт бирлашмаси аҳолига қулайлик яратиш мақсадида шу ернинг ўзида шифокор ва ҳамширалар жалб этилган ҳолда тиббий кўрик ўтказилмоқда.

"Хонадонбай" ўрганишлар давом этаяпти. Халқ қабулхонаси мудири Н.Гафурова, шаҳар БКМК раҳбари А.Мирзахонов,, Тошкент вилояти Хотин-қизлар Тадбиркорлик маркази раҳбари Ш.Мадияровалар хонадонларда бўлдилар.

Унда фуқаролар билан мулоқотлар давомида ҳудуднинг мослашувига қараб маҳаллада хунармандчилик ва касаначиликни йўлга қўйиш орқали ёшлар ва хотин қизларни иш билан таъминлашга келишилди. Бунинг учун амалий ёрдам кўрсатилиши белгиланди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жигаристон
#тиббий_кўрик

🔎Ангрен шаҳрида олис ва оғир ҳудуд саналган "Жигаристон" маҳалласи "Навгарзон" қишлоғи аҳолиси учун тиббий кўрик ташкил этилди.

📌Шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Фурқат Иманов бошчилигида шифокор ва ҳамширалар тоғ этагида истиқомат қилаётган каттаю кичик ёшдаги фуқароларнинг саломатлигини текширувдан ўтказдилар.
Жараён тафсилоти🎥видеолавҳаларда
Бизни кузатинг
👉https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Жигаристон

Айни пайтда "Жигаристон" МФЙ ҳудудида ободончилик ишлари олиб борилмоқда.

Ҳудудда ташкил этилган ишчи гуруҳи Штаби аъзолари маҳаллада янги бунёд этилган 17-ДМТТ биносида, муассаса ҳовлисида ва ўйингоҳларда амалга оширилган қурилиш-монтаж ва ободончилик ишларини ўргандилар.

Шаҳар ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Қаҳрамон Маткобулов, Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати Эркин Эргашевлар ижтимоий соҳа объектларини, жумладан, болалар боғчасини келиб кўрдилар.

Мазкур муассаса мутлақо янгича қиёфа тус олганлиги, замонавий қурилганлиги ва ҳадемай маҳалланинг жажжи болажонларини ўз бағрига чорлашга шайлиги сектор раҳбари ва депутат томонидан қайд этилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Жигаристон
Айни пайтда "Жигаристон" маҳалласида ташкил этилган Штабда ишчи гуруҳ аъзолари кун давомида амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди.

Унда шаҳар ИИБ бошлиғи Абид Арипов, ҳокимлик ТНГ раҳбари Шохруҳ Баймаков Халқ қабулхонаси мудири Насиба Гафурова, Тошкент вилояти Хотин-қизлар Тадбиркорлик маркази раҳбари Шоҳиста Мадиярова, "Саноатқурилишбанк" бошқарувчиси Бурхон Салимов, "Миллий банк" бошқарувчиси Азиз Мавляновлар ҳудуддаги эҳтиёжманд оилаларга кўрсатиладиган кўмак хусусида фикр билдирдилар.
@angrenhokimligi_7з
#Жигаристон

ҲУДУД ОБОД БЎЛАЯПТИ, ИЖТИМОИЙ ТУРМУШ ЎЗГАРАЯПТИ

Ангрен шаҳрида "Жигаристон" маҳалласи ҳар жиҳатдан янгиланаяпти.

Олис ва оғир ҳудуд аҳолисининг ижтимоий ҳаётида ҳам катта ўзгаришларга юз тутилаяпти.

Маҳаллада ёшлар, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга эътибор қаратилиб, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ҳамда ўзини ўзи бандлигини таъминлаш учун касб-ҳунарга йўналтирилди. Шаҳар ҳокимлиги, Тошкент вилояти Хотин-қизлар Тадбиркорлик маркази, Халқ қабулхонаси томонидан маҳалланинг ўзида ўқув маркази ташкил этилди.

Эндиликда маҳаллада 50 нафарга яқин ишсиз аёл тикувчилик, уй ҳамшираси бўйича керакли билим ва кўникмаларга эга бўлиш имкониятидан имтиёзли фойдаланишмоқда.
#Жигаристон
#ободлик

"Жигаристон" маҳалласида ободончилик ишларини жадал ва сифатли олиб борилиши учун барча куч ва имкониятлар сафарбар этилмоқда.

Шаҳар ҳокими Нуриддин Абдураҳимов жараённи кўздан кечирди.

Ташкил этилган ишчи гуруҳи Штаб аъзолари ҳудуддаги аҳвол юзасидан маълумотлар бердилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7