Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
103K photos
7.97K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
Ишчи гуруҳи Штабида йўлларни шағаллаштириш билан боғлиқ галдаги масалалар муҳокама қилинди.

Ангрен шаҳар ФВБ бошлиғи Ҳусниддин Масаидов бошчилигидаги жамоа ҳам "Жигаристон" маҳалла ҳудудининг ободончилик ишларида биринчилардан бўлиб амалий ёрдам кўрсатмоқда.
#Жигаристон

ҲУДУД ОБОД БЎЛАЯПТИ, ИЖТИМОИЙ ТУРМУШ ЎЗГАРАЯПТИ

Ангрен шаҳрида "Жигаристон" маҳалласи ҳар жиҳатдан янгиланаяпти.

Олис ва оғир ҳудуд аҳолисининг ижтимоий ҳаётида ҳам катта ўзгаришларга юз тутилаяпти.

Маҳаллада ёшлар, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга эътибор қаратилиб, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ҳамда ўзини ўзи бандлигини таъминлаш учун касб-ҳунарга йўналтирилди. Шаҳар ҳокимлиги, Тошкент вилояти Хотин-қизлар Тадбиркорлик маркази, Халқ қабулхонаси томонидан маҳалланинг ўзида ўқув маркази ташкил этилди.

Эндиликда маҳаллада 50 нафарга яқин ишсиз аёл тикувчилик, уй ҳамшираси бўйича керакли билим ва кўникмаларга эга бўлиш имкониятидан имтиёзли фойдаланишмоқда.
Бугун уй ҳамшираси бўйича навбатдаги ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.

Уларнинг амалиёт бўйича кўникмалар олишлари учун ҳам зарур шароит яратиладиган бўлди.
#бизда_натижа

МУРОЖААТ ҚИЛГАН ЭДИ

Маҳаллада шаҳар ишчи гуруҳи Штаби аъзоларидан иборат фуқаролар қабули ташкил этилган.

Ушбу қабулга ёрдам сўраб мурожаат қилган икки нафар фуқаронинг яшаш шароити ўрганилди. Ҳақиқатан ҳам моддий қийналган бу икки хонадонга шаҳар ҳокимлиги, Халқ қабулхонаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан кўмир ёқилғиси етказиб берилди.
Каналга уланиш↩️
@angrenhokimligi_7
Халқ қабулхонаси мудири Насиба Гафурова, Тошкент вилояти Хотин-қизлар Тадбиркорлик маркази раҳбари Шоҳиста Мадиярова, 3-мактаб директори Аъзам Исмоиловлар касб-ҳунарга йўналтирилган аёллар билан суҳбатлашдилар ва ўқув машғулотлари учун шароитлар тўғрисида суҳбатлашдилар.