"Жигаристон" МФЙ
Ободонлаштириш ишлари жараёни
Ободонлаштириш ишлари жараёни
#таъзия
Ангрен шаҳар ҳокимлиги, шаҳар Прокуратураси, ИИБ, ДСИ, Халқ қабулхонаси, Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши Котибияти, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари Ўзбекистон Халқ демократик партияси Ангрен шаҳар Кенгаши раиси
Эркин ТУХЛИЕВнинг
бевақт вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқин қариндошларига ҳамдардлик билдириб, чуқур таъзия изҳор этадилар.
@angrenhokimligi_7

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
«Таълим-тарбия – бу бизнинг келажагимиз, ҳаёт-мамот масаласи», — Шавкат Мирзиёев
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.
"Таълим-тарбия – бу бизнинг келажагимиз, ҳаёт-мамот масаласи. Шу боис, бу соҳадаги ислоҳотларни кечиктиришга ҳаққимиз йўқ.
Қанчалик мураккаб бўлмасин, мактаб таълимида пойдеворни бугундан мустаҳкам қўйишимиз керак. Чунки биз кўп вақт йўқотганмиз.
Агар кимда-ким мактаб бу фақат Халқ таълими вазирлигининг иши, деб ўйласа, мутлақо янглишади.
Мактаб таълими соҳасидаги ислоҳотлар вазирлик ва идоралар, тармоқ раҳбарлари, барча даражадаги ҳокимлар, илмий ташкилотлар, зиёлилар, кенг жамоатчиликнинг вазифаси бўлиши шарт ва зарур. Шундагина кутилган натижага эришиш мумкин", деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк

⚡️ Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди
“2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.
Фармон билан “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида ишлаб чиқилган 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.
✅ 2026 йилгача эҳтиёжманд аҳоли ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам билан тўлиқ қамраб олинади.
🏫 2022 йил 1 апрелдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 1-4-синф ўқувчилари бепул овқат (нонушта ёки тушлик) билан таъминанади.
➡️ 2023 йил 1 январдан пенсияни ҳисоб-китоб қилишда иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробаригача оширилади.
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
“2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.
Фармон билан “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида ишлаб чиқилган 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.
✅ 2026 йилгача эҳтиёжманд аҳоли ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам билан тўлиқ қамраб олинади.
🏫 2022 йил 1 апрелдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 1-4-синф ўқувчилари бепул овқат (нонушта ёки тушлик) билан таъминанади.
➡️ 2023 йил 1 январдан пенсияни ҳисоб-китоб қилишда иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробаригача оширилади.
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️Пахсадан қурилган, бирорта ўқувчиси ОТМга кирмаган, таъмирталаб, спорт зали ва китоб фонди янгиланмаган мактаблар
Йиғилиш давомида Президент мактаб таълими тизимидаги камчилик ва муаммоларни санаб ўтди.
🔘 Бугунги кунда республика бўйича 1 минг 695 та мактаб мукаммал таъмирга муҳтожлиги, ҳанузгача 179 та пахсадан қурилган мактаб мавжудлиги, 3 мингдан зиёд мактаб учун қўшимча ўқув бинолари зарурлиги танқид қилинди. Бундан ташқари:
📌 янги массивлар барпо этилиши, қишлоқ инфратузилмаси кенгайиши ва аҳоли ўсиши натижасида яна 270 та мактаб қуришга эҳтиёж бор;
📌 ҳозирда 2,3 мингта мактабнинг спорт зали мавжуд эмас;
📌 таълим сифати паст бўлган 84 та мактабнинг бирорта ўқувчиси ўтган йили олийгоҳга кирмаган;
📌мактаб кутубхоналаридаги китоб фонди йиллар давомида янгиланмаган;
📌 миллий мусиқа анжомлари атиги 615 та мактабда мавжуд.
"Олдимизга ялпи ички маҳсулот ва экспортни карра-карра ошириш, саноатни ва ахборот технологияларини кескин ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш бўйича улкан марраларни олдик.
Бу вазифаларни ким уддалайди? Албатта, мактабда замонавий билимларни эгаллаган, рақобатбардош ёшлар.
Умуман, республика бўйича 10 минг 130 та мактабни ислоҳ қилиш 6 миллиондан зиёд ўқувчи, 500 мингдан ортиқ муаллим, умуман, жамиятимизнинг барча қатламлари, ҳар бир оиланинг келажаги билан чамбарчас боғлиқ.
Тараққиёт стратегиясида тўртинчи устувор йўналиш ҳам, “Инсон қадри учун – 100 та мақсад”нинг 5 та мақсади ҳамда ундаги 18 та вазифалар ҳам бевосита мактаб таълими билан боғлиқ", дея таъкидлади давлат раҳбари.

⚡️Мактаб таълимини ислоҳ қилиш бўйича Республика кенгашига Президент шахсан раҳбарлик қилади
"Таълим сифатини мутлақо янги босқичга олиб чиқиш бўйича катта ислоҳотларни бошлаймиз", деди Президент нутқи давомида.
Ўқитиш методикаси, дарсликлар, партадан тортиб, биносигача тўлиқ қайта кўриб чиқилади. Муаллимларга муносиб шароитлар яратилади, уларнинг билим ва малакаси, дарс ўтишига талаб ҳам тубдан кучайтирилади.
Туман, вилоят ва республика даражасида Мактаб таълимини ислоҳ қилиш кенгашлари тузилади.
"Республика кенгашига шахсан ўзим раҳбарлик қиламан. Туман ва вилоят кенгашларига эса ҳокимлар бош бўлади.
Шунингдек, Ш. Мирзиёев мактаблардаги таълим сифати ва мазмунини ҳам кескин танқид қилди.
"Бугунги кунда 504 минг педагогдан 12 фоизи ўрта махсус маълумотли, 38 фоизида эса умуман малака тоифаси йўқ.
Бу педагогларнинг дарс ўтиш маҳорати етарли эмас. Ўқитувчиларнинг ўзининг устида мустақил ишлаш ва рағбатлантиришнинг самарали тизими яратилмаган. Ўқитувчи сифатли дарс ўтишга эмас, “кўпроқ соат олиш”га интилади.
Мактабларда ҳанузгача 200 дан ортиқ ҳисобот мавжуд, ўқитиш, тадбирлар ўтказиш каби барча жараёнлар “ҳаддан ташқари қолипга солинган”, деди Президент.

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида мактаб таълимини комплекс ривожлантириш ва ислоҳ қилишга қаратилган муҳим ташаббуслар илгари сурилди.
Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
⚫️Таъзия
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати- Ўзбекистон Либерал - демократик партияси шаҳар Кенгаши Ўзбекистон Халқ демократик партияси шаҳар Кенгаши раиси
Тухлиев Эркин Давировичнинг
бевақт вафоти муносабати билан оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.

#Дайжест
❗️28 - январь : БУГУН ВИЛОЯТДА
*Бекобод шаҳри. Бирдамлик МФЙ хоким ёрдамчиси Алимова Одина томонидан "Хонадонбай" юриш асосида ўтказилаётган хатловлар давом этмокда
*Оҳангарон шаҳри. Eтакчилар томонидан "хонадонбай" ўрганиш ишлари давом этмоқда
*Нурафшон шаҳри. Тошкент йўли кўчаси атрофидаги инфратузилма ҳолати ўрганилди
*Тошкент тумани. Мутасаддилар халқ вакиллари олдида ҳисобот берди
*Оққўрғон тумани. Аҳоли саломатлиги йўлида
*Янгийўл тумани. 300 дан ортиқ лойиҳа деҳқон хўжалиги учун қўйилди
*Паркент тумани. Халқ дарди билан яшаш
*Олмалиқ шаҳри. Ҳоким фуқаролар билан мулоқотда
*Қуйи Чирчиқ тумани. ''Тошкент сув таъминоти'' МЧЖ Қуйи Чирчиқ тумани бўлими бошлиғи Юсупов Даврон иштирокида брифинг ўтказилди
*Янгийўл шаҳри. "Қовунчи тепа" маҳалласидаги ишлар давом этмоқда
*Чирчиқ шаҳри. Шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятов “Ифтиҳор”даги “Янги Ўзбекистон” массивини кўздан кечирди
*Чиноз тумани. Хотин - қизлар доимо эътиборимизда
*Юқори Чирчиқ тумани. Ички йўллар асфальтлаштиришга тайёрланмоқда
*Бекобод тумани. Ҳоким ёрдамчилари амалий ишга ўтди
*Оҳангарон тумани. "Ойбулоқ"да нима гап?
*Қибрай тумани. Туман сектор раҳбарлари фуқароларнинг мурожаатларини ўрганди
*Бўстонлиқ тумани. Бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари давом этмоқда
*Бўка тумани. Маҳаллалар обод бўлмоқда
*Пискент тумани. Ҳоким ёшлар мурожаатларини тинглади
*Ўрта Чирчиқ тумани. Ҳар бир мурожаат назоратда!
*Ангрен шаҳри. Маҳалла ҳам кўнгиллар ҳам обод бўлмоқда
*Зангиота тумани. Ҳоким ёрдамчиси халқ билан мулоқотда
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok

ПЛАСТИК КАРТАМДАН НОҚОНУНИЙ ПУЛ ЕЧИЛМОҚДА. НИМА ҚИЛСАМ БЎЛАДИ?
❇️ Савол: Ассалом алайкум. Мени бир саволим бор эди. Яқинда пластик картамни текширсам 300 минг сўм пул сарфланган экан банкоматга бориб текширтирсам ҳеч қандай пул ечилмаган. Бу қанақаси ахир. Ўйлашимча менинг тўлов пластикимдан пул маблағларини ноқонуний олиб қўйилган. Менга қандай маслаҳат бера оласиз.
✅ Жавоб: Тўлов карта ҳисобварағидан пул маблағларининг йўқолиши (ноқонуний олиб қўйилиши) турли сабабларга кўра, фирибгарлик операцияларидан тортиб терминал ёки банкоматнинг иш фаолиятидаги узилиш билан боғлиқ ҳолда юз бериши мумкин.
🔹Эътибор беринг. Одатда пластик картадан пул маблағларни ҳисобрақамдан нотўғри ечиб олиниши билан боғлиқ муаммолар техник нуқсонлардан келиб чиқади.
👉 Сизнинг рухсатингизсиз пластик картангиздан пул маблағлари ечилганлигини аниқлаган бўлсангиз, қуйидаги ҳолатларни аниқлаштиришингиз тавсия этилади:
👉 Сизда давлат ижрочилари картангиздан ечиб олиши мумкин бўлган ҳар қандай тўланмаган жарималарингиз борми?
👉 Охирги марта картангиз орқали тўловларни қачон амалга оширдингиз?
👉 Карта ҳисоб рақамини юритиш учун тўловни амалга ошириш муддати келмадими?
👉 Маблағларнинг ечиб олиниши сиз тўлашни унутган мажбурий тўловлар билан боғлиқми (коммунал хизматлар)?
Агар карта эгаси пул маблағлари унинг ҳисобидан йўқолган деб топса нима қилиш керак❓
✅ Биринчи босқич: картани блокировка қилиш. Бу ҳолатларда зудлик билан хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилиш (қўнғироқ қилиш) тавсия этилади.
✅ Иккинчи босқич: банкка мурожаат қилиш. Агар йўқолган карта орқали пул маблағлари ечиб олинган бўлса, у ҳолда пул ўтказмасини бекор қилиш ҳақида ариза билан банкка мурожаат қилиш керак. Аризада барча ҳолатларни батафсил баён қилиш лозим. Бундан ташқари, мижознинг картадан пул маблағларини ечиб олишида алоқадор эмаслигини тасдиқловчи барча мумкин бўлган далиллар илова қилинади.
✅ Учинчи босқич: ҳуқуқни мухофаза қилувчи ораганларга мурожаат қилиш. Иккинчи босқичга параллел равишда, ички ишлар органларига банк картасидан пул маблағларининг ўғирланганлиги ҳақида ариза билан мурожаат қилиш тавсия этилади. Аризада барча шароитларни батафсил баён қилиш лозим. Бундан ташқари, мижознинг картадан пул маблағларини ечиб олишида алоқадор эмаслигини тасдиқловчи барча мумкин бўлган далиллар илова қилинади.
✅ Тўртинчи босқич: судга даъво аризаси киритиш.
Агар банк ҳисобдан ноқонуний ечиб олинган маблағларни қайтариш талабини рад этган бўлса, судга мурожаат қилинг. Етарли асослар мавжуд бўлганда жабрланувчи ўз маблағларини қайтариши мумкин.
═══════════════════════
☝️Демак, сизда пластик картангиз билан боғлиқ (пул ечилиши) муммо юзага келаганлигини инобатга олиб, юқорида биз келтирган асослар бўйича ҳаракат қилишингиз лозим бўлади.
Манба👉Huquqshunosyordami

Педагогика олийгоҳлари талабалари энди 4 кун ОТМда, 2 кун бевосита мактабда ўқийди
Бу ҳақда ҳозир бўлиб ўтаётган йиғилишда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
Тошкент шаҳридаги 5 та ҳамда ҳудудлардаги 17 та педагог кадрлар тайёрлайдиган олийгоҳларнинг факультетлари доимий тарзда мактабларга бириктирилади.
Бунда, 1-курсданоқ ушбу факультетлардаги дарсларнинг 4 куни олийгоҳда, 2 куни бевосита мактабларда ўқитилади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
тақдимот Жорий йилнинг дастлабки ойида "Жигаристон" маҳалласида ободончилик ишлари бошлаб юборилди.
Қисқа фурсатлар ичида маҳалланинг қиёфаси мутлақо ўзгара бошлади.
Қилинаётган саъй-ҳаракатлар самарасини кўрсатмоқда.
Батафсил🎥видеолавҳада
Бизни кузатинг↩️
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7

Ангрен шаҳар Халқ таълими бўлими ҳамда барча педагог- устозлар жамоаси таълим тизимида кўп йиллар давомида самарали меҳнат қилган, раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатган, таълим тизими ривожланишига муносиб ҳисса қўшган, Ўзбекистон Халқ демократик партияси шаҳар Кенгаши раҳбари, фидойи ва жонкуяр устоз
Тухлиев Эркин Давировичнинг
бевақт вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, таъзия изҳор қилади.
Марҳумнинг охиратлари обод, жойлари жаннатда бўлсин!

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳар ФВБ бошлиғи Ҳусниддин Масаидов.
Forwarded from Гулшода Шахонова
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Киберҳужум нима?
Forwarded from Toshkent viloyati prokuraturasi (D)
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ ПРОКУРАТУРАСИНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ.
2022 йилнинг 27 январь куни соат тахминан 21:30ларда Оҳангарон тумани, “Гулобод” маҳалласидан Паркент тумани, “Қизилтоғ” қўрғонига олиб борувчи йўлнинг чап тарафи йўл сатҳидан 3 метр пастликда, қизил рангли чамадон ичидан ёши тахминан 30 – 35 ларда бўлган, осиё миллатига мансуб аёл киши мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан 27.01.2022 йил Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Мурданинг шахсига аниқлик киритилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари Тошкент вилояти прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Тошкент вилоят прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Tvp.uz

Facebook
Тошкент Вилоят Прокуратураси
Тошкент Вилоят Прокуратураси is on Facebook. Join Facebook to connect with Тошкент Вилоят Прокуратураси and others you may know. Facebook gives people the power to share and makes the world more open...