Forwarded from "Oʻzbekkoʻmir" aksiyadorlik jamiyati
#Тадбир
АВТОМОБИЛЧИЛАР ШАРАФЛАНДИ
Транспорт соҳасида "Автомобилчилар куни" байрами нишонланаётганига ҳам деярли юз йилдан ошибди. Бу кунни транспортчилар интиғлик ва ўзгача кайфиятда кутиб оладилар. Бу бежиз эмас.
Ўзбекистон кўмир саноатида автомобиль транспортининг ҳиссаси беқиёс. Айни кунларда Ўзбеккўмир" АЖ Автомобиль ва технологик тарнспоти филиалида юзлаб автомобильчилар фидокорона меҳна қилмоқда. Касб байрами муносабати билан корхонада тантанали тадбир ўтказилди.
Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ташкилотчилигидаги тадбирда соҳа ходимларининг машаққатли меҳнати алоҳида эътироф этилди. Бир гуруҳ соҳа заҳматкашлари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тадбир байрам концерти билан якунланди. "Ўзбекнаво" ташкилоти хушовоз хонадаси Феруза Абдуллаева ўзининг дилтортар қўшиқлари билан АТТ жамоасини ҳушнуд этди.
Қутлуғ Тешабоев,
АТТ ходимлар бўлими бошлиғи
@uzbekkumir_uz

#тадбир
🎗“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ”
♻️ “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбир Тошкент вилояти Ангрен шаҳар Самарчуғ маҳалласида жойлашган 26-мактаб биносининг фаоллар залида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” тадбирлари ўтказилди.
🇺🇿Бу тадбирда Самарчуғ маҳалласининг ёшу қариси "Янги Ўзбекистон-Янгича дунёқараш" эзгу ғоясини куйланган қўшиқлар, мазмунли ва ифодали ўқилган шеърлар ва қалбларга шукроналик туйғусини бағишланган видеороликлар намойиши орқали янада теран ҳис этдилар.
🔹Республика тарғибот гуруҳи ва шаҳар ҳокимлигининг масъул вакиллари йиғилганларга юртимиздаги ислоҳотлар самарасини тушунтирдилар.
📌Ташкиллаштирган тадбирдаги саҳна кўринишлари, мусиқий чиқишлар, шеърий беллашувлар ва қўл меҳнати билан ясалган кўргазмалар тадбирга келган маҳалла аҳлига ўзгача руҳ ва шукуҳ бағишлади. Манба: ANGREN YOSHLARI

#бўш_вақтда
▪️Ангрен шаҳридаги 20-умумий ўрта таълим мактабида беш муҳим ташаббус бўйича ўтказилган тадбир доирасида танлов ҳам уюштирилди. Унда 5 нафар қиз ва уларнинг оналари, бувилари қатнашдилар ва 5 та шарт билан ўзаро баҳслашдилар. 🔹Тадбирнинг якуний қисмида қизлар ва уларнинг оналари қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирландилар.
📍Ушбу тадбирни ташкил этишда Технология фани ўқитувчиси Шаҳноза Кучинованинг хизмати катта бўлди. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7

#тадбир_тафсилотлари
49 ТА ОЛТИН ВА 4 ТА КУМУШ МЕДАЛИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ
Ангрен шаҳар 17-умумий ўрта таълим мактаби ҳовлисида “Ёшлар - порлоқ келажак бунёдкорлари” шиори остида таълим муассасасини олтин ва кумуш медаллар билан тамомлаган битирувчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди.
Унда Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи, Ангрен шаҳар Ҳунарманд уюшмаси вакиллари, ХТБ ходимлари, мактаб раҳбарлари, битирувчи ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этишди.
Тадбирни Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов кириш сўзи билан очди ҳамда барча ёшларни "30 июнь - Ёшлар куни” билан муборакбод этиб, битирувчилар, уларнинг ота-оналари ва устозларига самимий миннатдорчилик билдирди.
Тадбирда Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азамат Камолов ҳам қатнашиб, Ангрен шаҳридан 49 нафар ўқувчининг олтин медал соҳиби бўлиши ва бу бевосита устозлар ҳамда ота-оналарнинг меҳнатларининг самараси эканлигини таъкидлади ва битирувчиларга илиқ тилаклар билдирди.
Олтин ва кумуш медалларни қўлга киритган битирувчиларга эсдалик совғалари туҳфа қилинди. Бундан ташқари, фан олимпиадалари ва турли танловларда ғолиб бўлган фаол ўқувчилар ХТБ мудири Р.Абдукадированинг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Бугун, 19 октябрь куни Ангрен шаҳар Ахборот-кутубхона марказининг 50 йиллиги нишонланди.
Тадбирда Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов табрик сўзи билан очиб берди ҳамда 20 миллион сўмлик ваучер тақдим қилди. Янги йил арафасида кутубхона биноси тўлиқ таъмирдан чиқарилишини ваъда қилди. Ангрен шаҳар Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигда бўлиб ўтган тадбир бадиий чиқишларга бой бўлди.
Шундан сўнг Тошкент вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Зарифа Эралиева сўзга чиқиб, китоб ва китобхонликка берилаётган эътибор ҳақида тўхталиб ўтди.
Байрам спорт чиқишларга уланди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7

ҲАМКОРЛИК САМАРАСИ
Инсон руҳияти жамият равнақида энг муҳим саналади. Яшаш, меҳнат қилиш ва мақсад сари интилишда муҳит соғломлиги одам психологиясига ҳам боғлиқ.
Ҳарбий хизматда ҳарбийларнинг ахлоқий-руҳий ҳолати ҳамда кайфияти кўтаринки бўлишнинг муҳим омилларига бағишланган тадбирда психология асослари қайд этилди.
Ангрен шаҳридаги 9227-сонли ҳарбий қисмда ноанъанавий тарзда ўтган тадбирда ҳарбий хизматчилар иштирок этдилар.
Унда ҳарбий хизматчилар билан мантиқий савол-жавоблар асосида суҳбат ташкил қилинди. Инсон руҳияти, кайфият, интеллект, ахлоқий-руҳий ҳолат юзасидан маълумотлар берилди.
Мактаб ва ҳарбий қисм ҳамкорлигидаги тадбирни ташкил этишда 9227-сонли ҳарбий қисм командири О.Рахматов, 41-умумтаълим мактаби директори Ш.Рахмонова ва мазкур мактаб психологи Д.Норалиеваларнинг хизматларидан ҳарбийлар миннатдор бўлдилар.

#ФВБ
#тадбир
КОРРУПЦИЯ ВА МИЛЛИЙ ТАРАҚҚИЁТ: МУАММО ВА ЕЧИМ
Ангрен шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими шахсий таркиби биштирокида "Коррупция ва миллий тараққиёт: мцаммо ва ечим" мавзусида семинар ўтказилди.
Унда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маъсул ходимлари, ИИБ, ИИБ ЙҲХБ раҳбарияти, Ангрен шаҳар бош имом хатиби иштирок этиб, мавзу юзасидан ҳаётий мисоллар орқали иштирокчиларга тушунтириш ишлари олиб борилди.
@angrenhokimligi_7

ПРОФИЛАКТИКА ТАДБИРЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА
Маълумки, “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида бир қатор профилактика, ўқув-амалий машқлар тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Хусусан, Миллий гвардия Ангрен шаҳар бўлимида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хвфсизлигини таъминлашга қаратилган профилактик тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида соҳа эгалари томонидан ёнғин-қутқарув автомобилларининг вазифалари шунингдек, мавжуд ускуна ва анжомлардан фойдаланиш тўғрисида батафсил тушунтирилди.
Бундан ташқари, кўргазмалар ҳамда фавқулодда вазиятлар юзага келганда ва ёнғинлар содир бўлганда қилинадиган хатти-ҳаракатлар бўйича
тайёрланган видеороликлар ҳам намойиш этилди.

КИТОБ - ТАФАККУР ХАЗИНАСИ
Ангрен шаҳрида ёш авлодни китобга жалб қилиш ва китоб мутолаасига қизиқишини орттиртиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Шу мақсадда 73-ихтисослаштирилган мактаб-интернатида "Китоб — тафаккур хазинаси" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Унда. Ангрен шаҳридаги ижодкорлар шеър ва мақолалар жамланган "Ижод гулшани" китобининг тақдимоти ҳамда ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари фаолияти бўйича танқидий-таҳлилий давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбида Республика Маънавият ва маърифат маркази Ангрен шаҳар бўлими раҳбари Алижон Юсупов, бўлим мутахасиси Ёрқин Жўраевлар мавзу юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Учрашувда янги китоб йиғилганларга туҳфа қилинди. Ангрен ижодкорлари олдига бир қатор вазифалар белгилаб берилди.
Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими

Ангрен шаҳар ИИБбошлиғи ўринбосари Б.Тураев, ИИБ ЙҲХБ бошлиғи С Абдурасулов, "Қорабоғ" жомеъ масжиди вакили иштирокида тадбир ўтказилди.
Унда 2-сонли касб-ҳунар мактабининг фаоллар залида шаҳардаги коммунал ташкилотлари, Йўл бошқармаси раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, мактаб директорлари иштирокида худудда Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мавзуларида суҳбат ташкил этилди.

Бугун халқимизнинг ардоқли фарзанди, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун. Шу муносабат билан Ангрен шаҳар Алишер Навоий номидаги маданият марказида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги, маънавият ва маърифат маркази ҳамда "Ўзбеккўмир" АЖ ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турғун Бекназаров ва бошқа бир қатор республика санъат усталари иштирок этди.
Тадбирда Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижоди ҳақида сўз юритилди, шоир шеърлари ўқилиб, уларга басталанган қўшиқлар ижро этилди.
Тадбир доирасида Муҳаммад Юсуф таваллуд кунига атаб ташкил этилган танлов ғолиблари муносиб тақдирландилар.

✍Ангрен шаҳридан олис ҳудудда "Қатағон" маҳалласидаги 23-умумтаълим мактабида ўқув йили якунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
⚡️Унда вилоят Кенгаши котибияти мудири, депутат Отабек Аноров ва Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати Азиз Парпиевлар иштирок этдилар.
- Депутат Отабек Аноров ҳамда маҳалла раиси Абдураззоқ Ҳакимовларнинг саъй-ҳаракатлари билан Ёзувчилар уюшмаси томонидан мактаб кутубхонаси учун 200. та китоб келтирилди вв эгаларига топширилди, - дейди маҳалла ҳоким ёрдамчиси Алимардон Жумакулов. - Бунинг учун ташаббускорларга миннатдорчилик билдирамиз.

#байрам_шукуҳи
"Дукент" маданият марказида Ўзбекистон Республикаси Мустакиллигининг 31 йиллигига бағишлаб байрам тадбири ташкил этилди.
Унда Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати Анвар Нурматов ҳамда "Улуғбек"," Оппартак", "Навбаҳор", " Обод", "Янгиобод" маҳалла раислари Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши номидан қутлаб, "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз! " шиори остида мустақиллик байрами ўтказилаётганлиги, юртимизда инсон қадри улуғланаётганлигини таъкидлади.
Байрам тадбири кўтаринкиликда ўтди.

#жаҳолатгақаршимаърифат
⚡️Бугунги кунда одамлар онгини забт этиш ва бошқаришнинг янги усуллари кўпайиб бормоқда. Интернет ва ижтимоий тармоқларда носоғлом ахборот тарқатилиши натижасида дунёнинг турли нуқталарида беқарорликлар юзага келаётгани сир эмас. Глобал дунёнинг турли таъсир воситалари кўплиги яхши-ю, уларнинг эзгулик йўлида эмас, номақбул ғоялар ташвиқотига ишлатилаётгани барчани бирдек хушёр торттиради, албатта.
✅Шу маънода Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент давлат молия институти талабалари учун “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
❇️Унда давлат ва дин муносабатлари, ислом динининг асл моҳияти, мутаассибона, радикал, экстремистик ғоялар тўрига илинишнинг аянчли оқибатлари, мазкур жараёнларда Президентимиз томонидан энг юқори минбарлар орқали илгари суриб келинаётган “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш” ғоясининг аҳамияти тобора ортиб бораётгани таъкидланди.
🔹Халқлар дўстлиги саройи биносида ўтказилган тадбирда 4 мингдан ортиқ ёшлар иштирок этди. Мазкур тадбир доирасида намойиш этилаётган “Жар ёқасида” ва "Сохта даъволар" видеофильмлари талабаларнинг гиёҳвандлик, мутаассиблик ва террорнинг қанчалик хатар ва хавф манбаи эканлиги тўғрисидаги тасаввурларини аниқ шакллантиришга ёрдам беради.
🔸Шунингдек, тадбирларда Ислом динини ниқоб қилган бузғунчи оқим ва ҳаракатларнинг ғайриисломий фаолиятлари моҳияти аниқ фактлар асосида очиб берилмоқда. Талабаларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилмоқда.
🔵Жамиятимизда барқарор ва соғлом муҳитни таъминлаш мақсадида талаба-ёшлар билан “Жаҳолатга қарши маърифат” рукни остидаги бу каби маърифий учрашувлар Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртлари бўйлаб давом эттирилмоқда.
Дин ишлари бўйича Қўмита
Ахборот хизмати
@dinqumita

3 декабрь - Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни муносабати билан Нурафшон шаҳрида такшил этилган #yurakdan_yurakka хайрия аксияси бўлиб ўтмоқда.
Унда Ангрен шаҳар 34-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари ҳам ўз ижод ва меҳнат маҳсуллари билан фаол иштирок этмоқда.
@Ulug_yul_online

Ангрен шаҳар ИИБ томонидан ҳафтанинг ҳар шанба куни "Тозалаш тадбири" ўтказилмоқда
Ҳудуд ва муҳит хавфсизлигини таъминлаш, уюшмаган ёшларнинг муаммолари ва турмуш тарзини ўрганиш, узоқ муддатга хорижга чиққан оилаларнинг вояга етмаган фарзандларига васийлик қилаётган фуқаролар ўртасида суҳбатлар ўткаиш, жойларда таълим муассасаларида профилактика тадбирларини ташкил этиш мақсадида "Тозалаш тадбири" йўлга қўйилган.
Бугун шаҳар ИИБ масъуллари худди шундай тадбирларни "Янги Гўшсой, "Гулбоғ" маҳаллаларида ўтказдилар.
"Тозалаш тадбири" давомида оилалар ўрганилиб, узоқ муддатга кетган оиладаги вояга етмаганларга васийлик белгиланган фукаролар билан профилактик суҳбат олиб борилди.
Тадбир "Янги Гўшсой" маҳалласида 40-умумтаьлим мактабида ўқитувчилар ва ўқувчилар ўртасида давом хтиб, унда профилактик суҳбат ва юзма-юз мулоқотлар уюштирилди. Шунингдек, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиши ўрганилиб, "Давомат" тадбири ўтказилди.
📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube

Forwarded from HARBIY PROKURATURA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM