Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#куз_қиш_мавсуми

⚡️Шу кунларда Ангрен шаҳри ҳудудида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, коммуникация тизимидаги носозликларнинг ҳамда ис гази ва ёнғин хавфсизлигининг барвақт олдини олиш борасида шаҳар Штаби томонидан зарур чоралар ва профилактика-назорат ишлари олиб борилаяпти.

📌Бугун Штаб аъзолари ҳудудда қурилиш жараёни олиб ижтимоий соҳа объектларидаги аҳволни ўргандилар.

▫️Шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари Ш. Джумабоев, С. Анарбоев, ФВБ бошлиғи Ҳ. Масаидовлар жойларга чиққан ҳолда, ҳар бир жараённи кузатдилар ва аниқланган камчиликлар юзасидан топшириқлар ижросини назоратга олдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#куз_қиш_мавсуми
#ичимлик_суви
#шаҳар_Штаби

Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳада вужудга келадиган кўплаб муаммоларнинг барвақт олди олиниши ва 2021-2022 йил куз-қиш мавсуми беталофат ўтишини таъминлаш мақсадида шаҳар ҳокимлигида узлуксиз куну-тун фаолият юритувчи навбатчилик Штаби ташкил этилган.

Штабга раҳбарлар ва масъуллар бириктирилган.

Жорий йилнинг 27 декабридан 28 декабрга ўтиш вақтида "Тошкент сув таъминоти" шаҳар бўлимининг тунги сменадаги фаолиятини ўргандилар.

Унда соҳа ходимлари билан суҳбатлашдилар. Авария хизмати ва бригадасига зарур бўлган иш анжомларини кўздан кечириб, диспетчерлик хизматига келиб фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни кўздан кечирдилар.
Ичимлик суви таъмтнотида ҳозирги вақт ҳолатига носозликлар аниқланмаган.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#куз_қиш_мавсуми
#иссиқлик_энергияси
#шаҳар_Штаби

Шаҳар Штаби навбатчиси ҳокимлик қурилиш бўлими мутахассислари "Иссиқлик энергияси" ДУК да бўлдилар.

Унда диспетчерлик хизматига 27 декабрдан 28 декабрга ўтар кечаси давомида фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар мазмуни ва муаммолар ҳал этилганлиги ўрганилди. Ушбу вақт оралиғида жиддий носозлик аниқланмаганлиги ва авария хизмати ва бригадаси шай ҳолатга кнлтирилганлиги маълум бўлди.

Жорий йилнинг 27 декабридан 28 декабрга ўтар кечаси ва тунги вақтда "Иссиқлик энергияси " ДУК диспетчери томонидан тармоқда узилиш ва носозликлар қайд этилмаган.

Навбатчилар томонидан авария хизмати ва бригадаси ҳам кўздан кечирилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#куз_қиш_мавсуми
#шаҳар_Штаби

Маълумки, Ангрен шаҳрида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва кириб келаётган Янги йил байрамини кўтаринкилик билан кутиб олиш бўйича шаҳар Штаби туну-кун фаолият юритмоқда.

Бугун Штабда Ангрен ШЭТК маъмурияти ва ишчи-ходимларидан иборат бригада аъзолари навбатчилик қилишаяпти.

Шаҳар ҳокимлигида ташкил этилган Штабда шароитлар етарли.

Энг муҳими, интернет ва телекоммуникация алоқалари узлуксиз ишлайди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Ангрен
#жараён
#куз_қиш_мавсуми

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишга ҳамма шай!

Маълумки, шаҳар ҳокимлигида Штаб фаолияти йўлга қўйилган.

Шаҳар аҳолиси томонидан коммунал соҳадаги муаммолар, носозликлар бўйича келиб тушган мурожаатларни тезкорлик билан кўриб чиқиш, юзага келган авария ҳолатларини бартараф этиш мақсадида соҳавий хизматларнинг барча куч-воситалари шай ҳолатга келтирилган.

Ҳокимликда ташкил этилган шаҳар Штабида куну тун навбатчилик йўлга қўйилган.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#куз_қиш_мавсуми
#Ангрен

Ангрен шаҳрида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, айниқса, иситиш мосламаларидан тўғри фойдаланиш, газ-ҳаво чақнаши, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш буйича фуқаролар билан "хонадонбай" тизими асосида профилактик тадбирлар изчил давом этмоқда.

Шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда аҳоли ўртасида тадбирлар куну тун ўтказилаяпти.

Бугун кун давомида "Мустақиллик" маҳалласида кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаролар ўртасида худди шундай тушунтириш ишлари олиб борилди.

Профилактика тадбирида шаҳар ҳокимлиги, Ички ишлар бошқармаси масъуллари ҳам иштирок этишди.
🌎https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#жараён
#куз_қиш_мавсуми

Ангрен шаҳрида электр энергия таъминотининг яхшиланишига алоҳида эътибор қаратилган.

Ангрен ШЭТК томонидан ҳудуддаги электр тизимини созлаш бўйича бир қатор амалий ишлар олиб борилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#куз_қиш_мавсуми
#электр _энергия

Ангрен ШЭТК томонидан кун давомида амалга оширилган ишлар жараёнидан лавҳалар
#куз_қиш_мавсуми
#тараддуд

Ангрен шаҳар "Мустақиллик" МФЙда кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

""Оҳангарон" кўчаси 10-уй том қисмида таъмирлаш жараёнидан фотолавҳалар
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#куз_қиш_мавсуми

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 майдаги ПҚ-5118-сон қарори асосида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектларда ўтказилаётган ўрганиш юзасидан “Лохутий” насос станциясини модернизация ва реконструкция қилиш” объекти бўйича "Spets polimer montaj" МЧЖ пудрат ташкилоти томонидан 2022 йил 22 июл куни 2/2 даҳасида жойлашган "5-сонли" насос станциясида қувурларни ва очиб-ёпиш мосламалари ўрнатиш, пайвандлаш ишлари амалга оширилди.
👉https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#куз_қиш_мавсуми

СОҲА ЭГАЛАРИ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ЖИДДИЙ ТАЙЁРЛАНАЯПТИ

Ангрен шаҳрида 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари изчил давом этаяпти.

Хусусан, "Иссиқлик энергияси" ДУК корхона раҳбари Низамитдин Пулатов бошчилигида жойларда, марказий иссиқлик тармоғида, ҳудудлардаги насос станцияларида тизимни мавсумга тайёрлаш ишлари олиб борилаяпти.

"АНГРЕН ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИ" ДУК томонидан 46-даҳада жойлашган "46-МИШ" насос станциясида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари, корхона томонидан 5/1"а" даҳасидаги "5/1-а-МИШ" насос станцияси ускуналарини жорий тамирлаш ишлари олиб борилди.

Корхона меҳнаткашлари "Обод маҳалла" дастури доирасида Дукент қўрғони 14-даҳа, 39-уй ҳудудида д-159 мм олчамли қувурларни 6 та(стик) қўшма пайвандлаш ишлари олиб борилди..
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#куз_қиш_мавсуми
КЎП ҚАВАТЛИ УЙНИНГ ТОМ ҚИСМИ ЁПИЛАЯПТИ

- "Мустақиллик" МФЙ "Оҳангарон" кўчаси 8-уй том қисмига фолгаизол олиб келинди ва том қисмини тўлиқ юз фоиз ёпиш белгиланган, - дейди "Мустақил идеал" БСК раҳбари.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#куз_қиш_мавсуми

"Гулзор" МФЙга қарашли "Ўзбекистон Мустақилиги" кўчаси 110 -уй олдига тунги ёриткичлар "Дружба" БСК томонидан ўрнатилди .
#2_сектор
#куз_қиш_мавсуми

Ангрен шаҳрида ижтимоий  соҳа объектларини ҳамда кўп қаватли уйларни 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлашга жиддий эътибор қаратилди.

Мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида шаҳар ишчи гуруҳи ташкил этилди.

Ангрен шаҳар  4 та сектор кесимида жойларда ушбу масала сектор раҳбарлари  томонидан қатъий назоратга олинган.

Шаҳар  прокурори,  2-сектор  раҳбари  Улуғбек  Хабилжонов масала юзасидан бошқарув сервис компанияларига берилган топшириқлар ижросини ўрганди.

Сектор раҳбари "Озодлик"  маҳалласида мавжуд кўп қаватли уйларнинг ҳозирги аҳволи,  таъмирланаётган жараённи кузатди.

Аниқланган муаммолар ва йўл қўйилган хато,  камчиликларга танқидий баҳо берди ва мавсумга тайёрланиш масаласига бефарқ бўлмаслик ҳамда об-ҳавонинг ғанимат кунларида таъмирлаш ишларини жадаллаштириш зарурлигини уқтирди.

Шаҳар прокурори фуқароларнинг мурожаатларини кўриб,  уларнинг фикрини ҳам тинглади.

Мавсумга тайёргарлик жараёни сектор раҳбари томонидан назоратда эканлиги маълум қилинди.
#куз_қиш_мавсуми

ҲОКИМ ИССИҚЛИК БИЛАН БОҒЛИҚ МУАММОЛАРНИ НАЗОРАТГА ОЛДИ

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов ҳудудда иситиш тизимига ўтиш ҳолати, айниқса, кўп қаватли уйларнинг иссиқлик тармоғидаги аҳволни кўздан кечирди.

Хусусан, "Тараққиёт" маҳалласи 2/2-32-уйнинг ертўла қисмида иссиқлик тизимида носозлик мавжудлиги юзасидан уй каттаси ва фаолининг мурожаатини тинглади.

Муаммони ўрганиш ва ҳал этиш юзасидан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Камрон Каримовга топшириқ берди ва назоратга олди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Ангрен
#Штаб
#куз_қиш_мавсуми

📣📣Ангрен шаҳри аҳолиси диққатига!

Ангрен шаҳар ҳокимлиги биносида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда вужудга келган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида узлуксиз навбатчилик Штаби ташкил этилди.

🔗Штабнинг асосий вазифаси - аҳолидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор (оператив) равишда бартараф қилиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.

📞Мурожаат учун телефон:

Ангрен шаҳар марказий Штаби: ☎️+99870 -66-2-11-46
Ангрен шаҳар ҳокимининг ўринбосари
(Шавкат Эркабаев)
📱Тел:+998 93-647-88-08
Ангрен шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи
(Сардор Раҳимбоев)
📱Гел:++99898-100-05-04
Ангрен шаҳар Электр тармоқлари корхонаси (раҳбари Бекзодхон Ниматуллаев):
📱Тел: +99894-362-02-42
☎️Тел: Тел: 78-150-34-39 (диспетчер)

"Ангреншаҳаргаз" филиали (раҳбари Сардор Мирзамиддинов)
📱Тел: +99893- 362--64-15
☎️Тел: 70-664--05-95, (диспетчер)

"Тошкент сув таъминоти" Ангрен филиали
(раҳбари Жаҳонгир Икромов)
📱Тел: +998 97-750-10-53
☎️Тел: 70-665-08-60 (диспетчер)

“Иссиқлик энергияси” ДУК (раҳбари Низомиддин Пулатов)
📱Тел: +998 93-381-90-07
☎️Тел: 70-665-05-94 (диспетчер)

Ангрен шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (раҳбари Камрон Каримов)
📱Тел: +99890-099-02-92

☎️Тел: 78-150-34-39 (диспетчер)

👉https://t.iss.one/angrenhokimligi_7