Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
103K photos
7.95K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
#Ангрен
#жараён

Эрталабдан Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан шаҳримиз кўчалари, майдон ва хиёбонлари тозаланди.

"Бунёдкор" кўчаси "Саломатлик йўлаги" ва унинг ён-атрофида ободончилик ишлари жараёнидан фотолавҳалар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайдовчилар учун қандай янги қоидалар кучга кирмоқда?

Бу ҳақда батафсил маълумот видеода👆

nigoh_01
Forwarded from Hudud Inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлашни назарда тутувчи Президент Фармони лойиҳаси муҳокамасини ташкил этишга оид интервью.

📹 Элдор Туляков, «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори

📄 2022-2026.strategy.uz

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from ANGREN OVOZI
​​#Tezkor #tatil_uzaydi

Hurmatli professor-oʻqituvchilar, ota-onalar va qadrli talaba-oʻquvchilar diqqatiga!

Oliy va professional ta’lim muassasalari, akademik litsey talaba-oʻquvchilari uchun qishqi ta’til muddati 2022-yil 24-yanvarga qadar uzaytirildi.

Talaba-oʻquvchilarga oʻz uylaridan ta’lim muassasalariga qaytishlariga qulay shart-sharoitlar yaratish maqsadida avia hamda temir yoʻl chiptalari tarif qismidan 50 foiz miqdorida chegirma berilishi muddati ham 2022-yilning 24-yanvariga qadar uzaytirildi.

Va asosiysi – 2022-yilning 11-yanvarigacha boʻlgan muddatga xarid qilingan avia va temir yoʻl chiptalari bepul tarzda tegishli muddatga almashtirib beriladi.

Mazkur masalalarni muvofiqlashtirish maqsadida Vazirlikda Maxsus shtab tashkil etilgan boʻlib, barcha tashkiliy masalalar yuzasidan quyidagi ishonch telefonlariga (10-06, 71-246-97-45, 71-246-28-63) murojaat qilishingiz mumkin!

⚡️ https://t.iss.one/AngrenOvoziUz
#билдириш

Қадрли ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари!

Инсон қадрини эъзозлашнинг энг муҳим мезонларидан бири бу - аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишдир.

Маълумки, коронавирус инфекциясининг тарқалиши одамларга янада саломатликларига эътибор бериш кераклигига замин яратди. Айниқса, спорт билан шуғулланиш, доим ҳаракатда бўлиш инсон саломатлигининг асосий омили эканлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатди.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 6099-сонли Фармони ҳамда Тошкент вилояти ҳокимининг 2021 йил 31 декабрдаги 310-10-0-Q/21-сонли қарорининг 40-бандида Ангрен шаҳрида юриш марафонини ўтказиш белгиланган.

Ушбу қарорда белгиланган топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Ангрен шаҳрида "5000 қадам юриш марафони" ўтказилади.

Юриш марафонига 2022 йил 7 январь куни соат 08.30. да "Амир Темур" кўчасидан (мўлжал - АТС биноси) старт берилади ва Ангрен шаҳар ҳокимлиги, "Истиқлол" майдонигача бўлган масофагача юрилади.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар!

Соғлом турмуш тарзи учун спорт тадбирига таклиф қиламиз!

Ангрен шаҳар ҳокимлиги
⚡️Талаба-ўқувчилар учун қишқи таътил муддати узайтирилди

2021/2022 ўқув йилининг иккинчи ярмини тўлиқ ва пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошлаш мақсадида олий
ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун қишқи таътил муддати 2022 йил 24 январга қадар узайтирилди.

Қишки таътил даврида олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейлар талаба-ўқувчиларининг вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида олий таълим муассасалари ректорлари ҳамкорлигида онлайн фан олимпиадалари, интеллектуал викторинлар ташкил этилади.

2022 йилнинг 11 январигача бўлган муддатга харид қилинган авиа ва темир йўл чипталари бепул тарзда тегишли муддатга алмаштириб берилади.

📞Мазкур масалаларни мувофиқлаштириш мақсадида Вазирликда Махсус штаб ташкил этилган бўлиб, барча ташкилий масалалар юзасидан қуйидаги ишонч телефонларига (10-06, 71-246-97-45, 71-246-28-63) мурожаат қилишингиз мумкин!

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги

Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
Forwarded from IIV JIED | Rasmiy kanal
#Diqqat_diqqat

IIV huzuridagi JIED ichki ishlar organlarida xizmat qilishni xohlovchilarni taklif etadi

👉Batafsil

O‘zbekiston Respublikasi IIV JIED Axborot xizmati

Rasmiy kanallarimizga a'zo bo‘ling
Telegram | Web Site | Instagram | Facebook| You tube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен
#спорт
СПОРТ - САЛОМАТЛИК ГАРОВИ
Ангрен шаҳар Халқ таълими бўлими томонидан ўтказилган спорт тадбири жараёнидан лавҳалар.
Шу кунларда Ангрен шаҳридаги умумтаълим мактабларида спорт мусобақалари бошланди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Ангрен
#жамият
✍️Шаҳар ҳокимлигининг катта мажлислар залида маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

⚡️Йиғилишни шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Шерзод Мирзакаримов олиб борди ва юртимизда "2022 йил - Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"нинг номланишини ва унинг мазмун-моҳиятини батафсил тушунтирди. ❇️Шунингдек, йиғилиш кун тартибидаги асосий масала - "Аёллар дафтари"нинг учинчи босқичи бошлангани эълон қилиниб, атрофлича мҳокама қилинди. Эндиликда ушбу жараён Ангрен шаҳрининг ҳар бир маҳалласида ва хонадонида ўз ифодасини топиши ва амалга ошириш лозим бўлган муҳим вазифаларни бажаришнинг омиллари хусусида сўз юритилди.

📌Йиғилиш давомида хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вазифалар белгиланди.
#bilasizmi

Депутатнинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қимматини муҳофаза қилишда қандай тартиблар мавжуд?

📌Ҳар бир депутатга ўз ваколатларини монеликсиз ҳамда самарали амалга ошириши учун шарт-шароит кафолатланади, унинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати муҳофаза қилинади.

📌Депутатнинг шаъни ва қадр-қимматига тажовуз қилган шахслар қонунга мувофиқ маъмурий, жиноий ёки ўзга тарзда жавобгар бўладилар.

📌Депутатни ҳақорат қилиш, шунингдек, унга нисбатан туҳмат қилиш қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

📌Депутатлик ваколатларини амалга оширишига тўсқинлик қилиш мақсадида депутатга қанақа тарзда бўлмасин таъсир кўрсатишга йўл қўйилмайди.

📌Депутат олдидаги ўз вазифаларини бажармайдиган, унинг ишига тўсқинлик қиладиган, била туриб унга ёлғон ахборот берадиган, депутат фаолиятининг кафолатларини бузадиган мансабдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.

"Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 10-модда.

https://t.iss.one/TV_Kengash
Forwarded from 67 studio
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева иштирокида брифинг

2021 йил давомида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан банд бўлмаган шахсларга кўрсатилган хизматлар ҳақида маълумот

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Уважаемые абоненты!

‼️Проживающие по улице "Нур", завтра 7 января 2022 года, в Ваших домах будет отключена подача централизованного отопления и горячего водоснабжения, в связи с установкой теплового счетчика.

🔰Администрация ГУП Ангрен "Иссиклик энергияси" приносит извинения за неудобства и надеется на Ваше понимание.
Администрация https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#билдириш

Қадрли ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари!

Инсон қадрини эъзозлашнинг энг муҳим мезонларидан бири бу - аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишдир.

Маълумки, коронавирус инфекциясининг тарқалиши одамларга янада саломатликларига эътибор бериш кераклигига замин яратди. Айниқса, спорт билан шуғулланиш, доим ҳаракатда бўлиш инсон саломатлигининг асосий омили эканлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатди.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 6099-сонли Фармони ҳамда Тошкент вилояти ҳокимининг 2021 йил 31 декабрдаги 310-10-0-Q/21-сонли қарорининг 40-бандида Ангрен шаҳрида юриш марафонини ўтказиш белгиланган.

Ушбу қарорда белгиланган топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Ангрен шаҳрида "5000 қадам юриш марафони" ўтказилади.

Юриш марафонига 2022 йил 7 январь куни соат 08.30. да "Амир Темур" кўчасидан (мўлжал - АТС биноси) старт берилади ва Ангрен шаҳар ҳокимлиги, "Истиқлол" майдонигача бўлган масофагача юрилади.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар!

Соғлом турмуш тарзи учун спорт тадбирига таклиф қиламиз!

Ангрен шаҳар ҳокимлиги
Audio
#Аудио_суҳбат
"Ўзбеккўмир" АЖ мажлислар залида "Давлат харидлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси қонуни талаблари ижроси доирасида давлат харидларини xt-xarid.uz электрон портали орқали амалга ошириш мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Маърузачи "ХТ-ХАРИД ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ" ҚК бош мутахассиси Қобилжон Абдуҳакимов ўз фикрларини билдирди.
@uzbekkumir_uz
#Cарҳисоб_ва_режалар
“Ангрен” кўмир кони” филиалида 2021 йил учун 3 627 200 тонна кўмир қазиб олиш режаси белгиланган эди.

Йил якунига кўра 3 950 181 тонна кўмир қазиб олинди, яъни режа 108,9 фоизга бажарилди. 2020 йил кўрсаткичлари билан таққослаганда 117,9 фоиз ўсиш кузатилган.

Кўмир устки қатламини очиш ишларига 23 миллион метр куб режа белгиланган бўлиб, амалда 23 438 611 метр куб тупроқ ишлари бажарилди. Шундан автомобиль транспорти орқали 14 907 минг метр куб (режада 15 284 863 метр куб), темир йўл транспорти орқали 8 153 748 метр куб (режада 8 093 000 метр куб) ишлар бажарилди.

Истеъмолчиларга юклаб жўнатиш бўйича 3 739 000 тонна режа қилинган эди. Амалда 4 460 778 тонна кўмир юкланди.

“Ангрен” кўмир кони” филиалида 2022 йилда 4 146 000 тонна кўмир қазиб олиш, 31 миллион куб метр устки қатламни очиш ишлари режалаштирилган.

Шерзод Турғунов,
“Ангрен” кўмир кони” филиали
бош муҳандиси
@uzbekkumir_uz