Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
103K photos
7.97K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
Хусусан, Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов бошчилигида шаҳар ИИБ бошлиғи Обиджон Арипов, Мудофаа бўлими раҳбари Алишер Ғаниевлар Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Николай Прокошин, Содиқ ота Дульберг, Роза Жанназарова, Эльвира Якименко, Мария Овасаповалар хонадонида бўлдилар.
#Обод_маҳалла

Маҳаллаларга қаратилаётган катта эътибор туфайли бугуннинг ўзида Ангрен шаҳрида 9 та маҳалланинг маъмурий биноси фойдаланишга топшиоилди.

Эндиликда "Обод"," Навбаҳор", "Улуғбек", " Янги боғи сурҳ", "Карвон"," Чинниобод", "Дорилфунун", " Кўктерак", "Мустақиллик" маҳалла фуқаролар йиғинлари замонавий кўринишдаги, шаҳарсозлик андозаларига мос бўлган биноларга эга бўлдилар.

Шу муносабат билан очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ангрен шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов, шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ш.Мирзакаримов, шаҳар ИИБ бошлиғи Обид Аоипов, депутатлар Ш.Мадиярлва, А.Эргашевлар ҳамда маҳалла фваоллари иштирок этдилар.

Тадбирлар давомида рамзий боғичлар қирқилиб, тадбир иштирокчилари бу каби қулай ва шинам бинолар учун миннатдорлик билдиришди.

Янги биноларда маҳалла аҳолиси ва маҳалла ходимларининг фаолият юритишлари учун барча қулайликлар мавжуд.

✍️ Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/Mahallada_nima_gap
"Янги боғи сурҳ" маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биносининг очилиш маросимида шаҳар ҳокими Ш. Маҳмудов юртимизда маҳалланинг ўрни, маҳалла ходимларига яратилаётган қулайликлар ва ҳоким ёрдамчиси лавозимининг татбиқ этилиши тўғрисида гапирди.

Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари Ш.Мадияровалар маҳалла фаоллари ва нуронийлари билан учрашдилар.

Шу ернинг ўзида шаҳар ҳокими маҳалланинг ёши улуғларига ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб берди ва фуқароларнинг мурожаатларини эшитди.