#туҳфа
#бунёдкорлик
ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Ангрен шаҳрида жорий йилнинг ўзида улкан бунёдкорликлар амалга оширилди. 2021 йилни кузатиб, 2022 йилни кутиб олиш арафасида "Тараққиёт" маҳалласида 3-сонли оилавий поликлиника филиали фойдаланишга топширилди.

Бугун Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов, шаҳар ҳокимининг ўринбосари Салим Анарбоев, ИИБ бошлиғи Обид Арипов, шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Фурқат Инамовлар ушбу муассасанинг очилишига бағишланган тадбирда қатнашдилар.
Поликлиниканинг очилиш маросимида шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов сўз юритиб, бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан тиббиёт соҳасига қилаётган эътибор, тармоқдаги ислоҳотлар ва янги оилавий поликлиникалар ташкил қилиш ва унга тор соҳа мутахассислари таркибини мувофиқлаштириш хусусида гапириб ўтди.

Фурқат Иманов - шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори:
- Ангрен шаҳрининг 6 та маҳалласида истиқомат қилаётган 27 минг нафардан ортиқ аҳолига ҳамда ҳудуддаги 4 та мактаб, 1 та мактаб-интернати, 4 та ДМТТ, 18 та уй-боғчага сифатли ва малакали тиббий хизмат кўрсатишга мўлжалланган поликлиникада терапевт, педиатр, хирург, акушер-гинеколог, , стоматолог, инфекционист, кардиолог, ЛОР ва УТТ врачи каби тор соҳа шифокорлари томонидан малакали тиббий хизмат кўрсатилади.
Бундан ташқари, 10 ўринли кундузги стационар хизмати мавжуд. Шунингдек,замонавий стомотологик кресло, биохимик анализатор билан жиҳозланди.
2022 йилдан эса фуқаролар электрон тиббий карта базаси ҳамда электрон навбат тизими йўлга қўйилади.