Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
103K photos
7.95K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
#қарор_ва_ижро #тиббиёт
МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
📌Маълумки, юртимизда давлатимиз раҳбарининг тиббиёт соҳасига оид Фармон, фармойиш ва Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

🔎Жорий йилнинг ноябрь ойида соғлиқни сақлаш тизимига оид фармон ва қарорлари асосида барча жойларда бўлгани сингари Ангрен шаҳрида ҳам ижросини таъминлашга бор куч ва имкониятлар сафарбар этилаяпти. 📎Қарор ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар ҳокимлигида шаҳар Штаби ташкил этилди ва масъуллар бириктирилди. 🔸Бугун шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов раислигида бўлиб ўтган йиғилиш кун тартибида асосан Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябрдаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолияти ҳамда соғлиқни сақлаш тизимининг самарадорлигини оширишга қаратилган 6110-сонли Фармони, шунингдек, 2020 йил 10 ноябрдаги аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлашга қаратилган 4887-сонли ҳамда жорий йилнинг 12 ноябрдаги давлат тиббий механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этишга йўналтирилган 4890-сонли ва тиббий профилактика самарадорлигини оширишга қаратилган 4891-сонли Қарорларининг мазмун-моҳияти ва уни татбиқ этишнинг муҳим омиллари атрофлича муҳокама қилинди.

📍Унда шаҳар ҳокимининг ўринбосари С.Анарбоев, Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори С. Джумакулов, Кўп тармоқли марказий поликлиника бош шифокори М. Саиткулова, 1-оилавий поликлиника бош шифокори П. Рисбековалар шаҳар ҳудудида ушбу муҳим ҳужжатлар асосида олиб борилаётган жараёнлар юзасидан ахборот бердилар.

🔹Шаҳар ҳокими Ш. Маҳмудов соҳага татбиқ этилган ислоҳотлар замирида инсон саломатлигини мустаҳкамлаш, ёшга доир касалликлар турини аниқлаш, даволаш билан боғлиқ вазифалар, яратиладиган шарт-шароитлар ва моддий ресурсларни алоҳида қайд этди.

▪️Шунингдек, ишлаб чиқилган чора-тадбирлар доирасида иш юритиш, аҳоли саломатлигини назорат қилишда хатлов жараёнини изчил ва сифатли бажариш, қарорлардаги топшириқлар ижросини сўзсиз таъминлаш зарурлигига урғу берди.

🔺Йиғилишда тасдиқланган "йўл харита"си, бажарилиши лозим бўладиган устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди. Ижроси ва самарадорлигини таъминлашга келишилди. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#қарор_ва_ижро
#фуқаро_муҳофазаси

🔰Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги “Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 202-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири - Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2021 йил 10 январдаги 1-сонли буйруғи ҳамда шаҳар ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 30 январь кунидаги 11 февраль кунидан 20 февраль кунига қадар давом этадиган шаҳар худудида қутуриш касаллигининг олдини олиш бўйича “Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва йўқотиш ойлиги”ни ташкил этиш ҳамда ўтказиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди.

Қарор ижроси юзасидан шаҳар ФВБ ташаббуси билан тегишли ташкилот мутасадди ходимлари иштирокида бугун "Олтин олма" хиёбони атрофида йиғилиш ўтказилди. Ўтказилган йиғилишда тегишли ташкилот ходимларига ушланган ит ва мушукларни тутиш вақтида уларга озор бериб қўймаслик, ит ва мушуклар томонидан тишлаб олинганда зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатиш ва энг аввало фуқаролардан келган ариза ва шикоятлар юзасидан ушбу ҳудуддаги дайди, эгаси йўқ ит ва мушукларни ушлаш юзасидантушунтириш ишлари олиб борилди.

Шундан сўнг, Ҳ.Олимжон, "Тошкент" ва "Камалак" МФЙларда амалий тадбирлар олиб борилди. Кун давомида ўтказилган тадбир давомида жами 15га яқин ит ва 5 нафар дайди, эгаси йўқ ит- мушуклар ушланиб, Ободонлаштириш бошқармасининг дайди итларни тутиш бригадаси томонидан қафасларда сақлаш учун ташланди.

Тадбир жорий йилнинг 20 санасига қадар давом этади. Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад аҳолини қутуриш касаллигидан сақлаш ва дайди итларни сонини камайтириб, аҳолини хавфдан ҳоли қилишлик ҳисобланади.
#қарор_ва_ижро

Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозимига номзодлар суҳбатдан ўтказилди

⚡️Бугун Ангрен шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги "Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6108-сонли фармони ижроси юзасидан ташкил этилган ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.
📌 Мазкур фармон ижросига кўра, 2021 йил 1 январдан ҳар бир умумтаълим муассасасида Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими жорий этилиши белгиланган бўлиб, ушбу лавозимга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан тавсия этилган таниқли шоир, ёзувчи, журналист ва ижодкорлар, олий таълим муассасаларининг ижтимоий гуманитар кафедралари профессор ва ўқитувчилари жалб қилинади.
Ўтказилган ишчи гуруҳ йиғилишида тавсия қилинган Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозимига номзодлар билан суҳбат олиб борилиб, фармон мазмун-моҳияти тушунтирилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#қарор_ва_ижро
#кўмак

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 21 декабрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-56-сон қарорига асосан 2021 йил давомида "Темир дафтар" рўйхатида бўлган оилаларга,18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга, 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга
800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланган.

- Президентимизнинг ушбу Қарори ижросини таъминлаш мақсадида бугунги кундан Ангрен шаҳрида жами 1668 нафар фуқарога 800 минг сўмдан бир марталик ёрдам пули берилиши бошланди. Ушбу хайрия маблағларини эгаларига етказиш учун шаҳардаги 4 та сектор котиблари, банк ва маҳалла ходимлари жалб этилган.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#қарор_ва_ижро
#кўмак

МОДДИЙ ЁРДАМ ПУЛИ ЕТКАЗИЛМОҚДА

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 21 декабрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-56-сон қарорига асосан 2021 йил давомида "Темир дафтар" рўйхатида бўлган оилаларга,18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга, 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга
800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланган.

- Давлатимиз раҳбарининг ушбу Қарори ижросини таъминлаш Ангрен шаҳрида таъминланаяпти.

Ангрен шаҳридаги секторлар томонидан 800 минг сўмдан бир марталик ёрдам пули бериш жараёни давом этаяпти.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#3_сектор
#қарор_ва_ижро
#кўмак

Айни кунларда, Янги йил арафасида давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 21 декабрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-56-сон қарорига мувофиқ, 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам маблағлари белгиланган тартиб-тамойилларга мувофиқ берилаяпти.

Шаҳар ИИБ бошлиғи А. Арипов раҳбарлигидаги 3-сектор масъуллари сектор таркибига кирувчи барча маҳаллалар бўйича бир марталик моддий ёрдам маблағлари етказилмоқда.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#қарор_ва_ижро
#кўмак
#2_сектор

2-СЕКТОР: моддий ёрдам пули етказиб берилди

Хабар берганимиздек, Янги йил арафасида давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 21 декабрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-56-сон қарорига мувофиқ, 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам маблағлари белгиланган тартибда жойлардаги маҳалла, секторлар идораларида берилиб, хонадонларига етказилаяпти.

Ангрен шаҳар прокурори Жаҳонгир Юсупов раҳбарлигидаги 2-сектор масъуллари сектор таркибига кирувчи маҳаллалар бўйича жами 419 та хонадонга бир марталик моддий ёрдам маблағларини етказиб бердилар..
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#қарор_ва_ижро

Юртимизда давлатимиз раҳбари ва Ҳуукуматимиз томонидан аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, нарх-наволарнинг сунъий равишда ошишининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилган.

Бу борадақарорлар эълон қилиниб, жойларда ижроси таъминланмоқда.
Маълумки, аҳолининг гўшт, тухум, ун, ёғ, шакар, гуруч, картошка, сабзи ва пиёзга бўлган эҳтиёжи катта.

Эндиликда ушбу маҳсулотларнинг нарх-навоси назоратда бўлади. Ҳар бир ҳудудда, деҳқон бозорларида озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назорати ўрнатилди.
@angrenhokimligi_7
#қарор_ва_ижро
АРЗОНЛАШТИРИЛГАН ЯРМАРКАДА НАРХ-НАВОЛАР НАЗОРАТДА

Бугун Ангрен шаҳар ҳокими в. б. Нуритдин Абдураҳимов бошчилигида секторлар раҳбарлари ҳамда ҳокимлик масъуллари ва мутасадли ташкилотлар раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иктисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Тошкент вилоят бошқармаси бошлиғи адлия катта маслаҳатчиси Муҳаммаджон Рузматовлар деҳқон бозорида бўлдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#қарор_ва_ижро

"ОППАРТАК"  МАҲАЛЛАСИДА МАРКАЗ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

✍️Шу кунларда Ангрен шаҳрида Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 21сентябрдаги «Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-376-сонли Қарори ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб,  имкониятлар ишга солиниши натижасида маҳаллаларда "Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказ"лари ташкил этилмоқда.

🔎Хусусан,  "Оппартак" МФЙ балансида бўлган бўш турган объект тадбиркорга давлат хусусий  шериклик асосида берилиб,  ушбу масканда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш маркази ташкил этилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#қарор_ва_ижро
МАҲАЛЛАДА МАРКАЗ ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ
Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов ҳамда секторлар раҳбарлари бошчилигида "Озодлик" маҳалласида "Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш маркази" ташкил этилди.

🔗Барча қулайликларга эга бўлган замонавий тус берилган марказ 2-сектор ҳудудида ўз фаолиятини бошлади.

📌Аёллар бу ерда асосан тадбиркор Наргиза Назимова бошчилигида тикувчилик йўналишида ҳунар ўрганадилар ҳамда саломатлигини мустаҳкамлаш билан шуғулланадилар.

🔗Марказда "Аёллар дафтари" рўйхатига киритилганлар қизиқишларидан келиб чиқиб жалб қилинади ва касб-ҳунарга ўргатилади.

▫️Ушбу марказнинг фойдаланишга топшириш тадбирида вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси масъуллари ҳам қатнашдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#қарор_ва_ижро

Ангрен шаҳар "Дорилфунун" маҳалласида фаолият юритаётган тадбиркор тикувчиликнинг сир-асрорларини ўргатиши учун шароитлар яратилди.

Унда ўқув ҳамда амалиёт учун хоналар жиҳозланиб тайёрлаб қўйилиб, "Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш" маркази ташкил қилинди.

Шу муносабат билан маҳалла идораси биносидан жой олган марказнинг фойдаланишга топшириш маросими бўлди.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, ҳоким ўринбосари Мавлуда Абдураҳмонова, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Роҳила Абдукадирова, Тошкент вилояти Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази раҳбари Шоҳиста Мадиярова ҳамда 1-сектор кесимида маҳалла хотин-қизлар фаоллари, "Дорилфунун" МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва маҳалланинг фаол аъзолари ушбу марказда йўлга қўйиладиган тикувчилик йўналиши ҳамда тадбиркор томонидан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмасини ҳамда соғломлаштириш хонасидаги шароитларни кўрдилар.
@angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#қарор_ва_ижро

Давлатимиз раҳбарининг ПҚ-376-сонли Қарори асосида Ангрен  шаҳрида  жами 9 та марказ фаолиятини йўлга қўйиш  белгиланган.  Жорий йилнинг ҳозирги ҳолатига 8 та марказ иш бошлади.

" Оппартак", "Озодлик", "Истиқбол", " Дорилфунун", "Ҳаккарман-Янги Жигаристон", "Жигаристон", " Карвон" маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида шундай марказлар фаолият юритмоқда                                           https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#қарор_ва_ижро

Маълумки, Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 21 сентябрдаги ПҚ-376-сонли Қарори асосида Ангрен  шаҳрида  жами 9 та марказ фаолиятини йўлга қўйиш  белгиланган.  Жорий йилнинг ҳозирги ҳолатига 11 та марказ иш бошлади.

"Оппартак",  "Озодлик",  "Истиқбол",  " Дорилфунун",  "Ҳаккарман-Янги Жигаристон",  "Жигаристон",  " Карвон",  "Грум",  "Чинниобод" ,"Кўктерак","Янги боғи сурҳ" маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида шундай марказлар фаолият юритмоқда                                           https://t.iss.one/angrenhokimligi_7