Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
103K photos
7.97K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
#ёш_китобхон

БОЛАЖОНЛАР ЎРТАСИДА

"Ғафур Ғулом" маҳалласидаги 40-МТТ 9-гуруҳда жажжи ўғил-қизларни китобга жалб қилиш мақсадида "Фарзандимга китоб совға қиламан" мавзусида тадбир ўтказилди.

Болажонларнинг ота-оналари совға қилган китоблардан эртакларни равон айтиб бериш шартини жажжи кичкинтойларимиз бажаришга ҳаракат қилдилар.

Эртак айтишда маҳалламиз тарбияланувчиси Сабина Абдуғафурова ғолиб бўлди ва болалар боғчаси мамурияти томонидан фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

Болажонларнинг тадбирда ижро этган қўшик-рақслари ота-оналарга томонидан олқишлар билан кутиб олинди.
@angrenhokimligi_7
#Ёшлар_фестивали
#ёш_китобхон
#мутолаа
ЁШ КИТОБХОНЛАР
🔹Ангрен шаҳар Ёшлар агентлиги , Республика маънавият ва маърифат маркази Ангрен шаҳар бўлими, шаҳар ХТБ билан ҳамкорликда "Ёш китобхон" кўрик-танловининг саралаш босқичи ўтказилди.
❇️Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги "Буюк алломаларнинг ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3271-сон Қарори ижросини таминлаш ва шу орқали ўсиб келаётган ёш авлодни китобхонлик ва мутолаага жалб қилишдан иборат. 🔗"Ёш китобхон танловида 3 та тоифада бўлиб, асосан 10-14, 15-19 ҳамда 20-30 ёўлилар иштирок этишади. Худди шундай тадбир ташкил этилиб, унда 300 нафар ўқувчи қамраб олинди.
Алижон Юсупов
#ёшлар_сиёсати
#ёш_китобхон

🔹Ангрен шаҳриида ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг маънавий дунёққарашини бойитиш, китообхонликка жалб қилиш мутолаа маданиятини ривожлантириш борасида кўплаб лойиҳалар татбиқ этилмоқда..

✔️Шаҳар ҳокиммлиги ҳамда Халқ таълими бўлими билан ҳаморликда янги лойиҳа - "1-Ангрен китобхон ўқувчилар танлови" кўрик-танлови ташкил этилди.

📕Танловнинг шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Унда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ғолиб бўлган 6 нафар ўқувчининг бадиий адабиёт бўйиича эгаллаган билимлари синовдан ўтказилди. 📗Шундан сўнг "1-Ангрен китобхон ўқувчилар танлови" ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ангрен шаҳар Халқ таълими бўлими мудири Роҳила Абдуқодирова ташаббуси билан ташкил этилган танловнинг мактаблараро босқичида юз нафар ўқувчи иштирок этган бўлса, финал босқичида олти китобхон беллашди.

📘Тақдирлаш маросимида Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов ғолибларни фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар тақдирлади.

🔗Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра, уч нафар ўқувчи, жумладан, 32-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Мухлиса Абдураимова 1-ўринни қўлга киритди ва телевизор билан тақдирланди.
Шунингдек, 27-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Умида Эгамбердиева 2-ўринни эгаллади ва телефон соҳибаси бўлди. 20-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Асадбек Пардабоев 3-ўринга муносиб кўрилди ва бир миллион сўм пул мукофотини қўлга киритди.
🔅Қолган уч нафар иштирокчига ҳам рағбатлантирувчи совғалар билан тақдирландилар. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ёш_китобхон

35-умумий ўрта таълим мактабининг 4-синф ўқувчиси Гулсевар Анорбаева шаҳар миқёсида ўтказилган "Энг яхши китобхон ўқувчи" кўрик-танловида иштирок этиб, фахрли 1-ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.
@angrenhokimligi_7
#ёш_китобхон

35-умумий ўрта таьлим мактабида"Энг ёш китобхон" кўрик-танлови ўтказилди.

Ўқувчилар 3 та шарт буйича беллашдилар. .Танлов ғолиблари муносиб рағбатлантирилди.

Ушбу танловни ўтказишдан максад, ўқувчиларнинг китобга бўлган қизиқишларини янада кучайтириш ҳамда уларнинг маёънавий дунёқаарашларини кенгайтиришдир.

Танлов иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Онлайн
#Ёш_китобхон

Айни дамда Ангрен шаҳар 4,20-умумий ўрта таълим мактабларида "Ёш китобхон" танловининг шаҳар саралаш босқичига старт берилди.

Танловнинг саралаш босқичлари жорий йилнинг (27-28-29 декабръ) кунлари 3 та ёш тоифасида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Бугун танловда таълим муассасаларида таҳсил олаётган 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган ёшлар ўз билимларни синовдан ўтказмоқдалар.
@angrenhokimligi_7