Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#сайёр_қабул

Халқ билан мулоқотнинг йўлга қўйилиши самарасини кўрсатмоқда. Ушбу тизим орқали раҳбарлар оддий одамларнинг дарду ташвишини тинглаш, муаммоларини ҳал этиш имконини бераяпти.

Бугун Ангрен шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов "Ғафур Ғулом" маҳалласида бўлди ва сайёр қабул ўтказди.

Фуқаролар асосан ичимлик суви тармоғидаги муаммолар юзасидан мурожаат қилдилар.

Сайёр қабулдан сўнг сектор раҳбари мурожаатларни жойига чиқиб ўрганди. Хусусан, "Дўстлик" кўчасида яшовчи фуқароларнинг ичимлик суви бўйича мурожаати ўрганилди. Муаммо жойида ҳал этилиб, сектор раҳбарининг ташаббуси билан ичимлик суви тармоғи учун 300 метр қувур олиб бериладиган бўлди

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#сайёр_қабул

Халқ билан мулоқот ва муаммолар муҳокамаси Ангрен шаҳар "Кимёгар" маҳалласида бўлди.

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигидаги ҳоким ўринбосари Мавлуда Абдурахмонова, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғининг ўринбосари Жаҳонгир Хасанов, Халқ қабулхонаси ва муассасалар масъуллари, коммунал корхоналар раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#сайёр_қабул

"Боботоғ" маҳалласида шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов бошчилигида сайёр қабул бўлди.

Унда 15 нафар фуқаронинг 17 та масаласи кўрилди.

Фуқаролар уй-жой билан ва бандлигини таъминлашни ҳамда соғлиғи учун моддий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилдилар.

Шаҳардаги коммунал ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари иштирокида ўтган сайёр қабулда ҳар бир мурожаат ижроси таъминланиши ва ижобий ҳал этилиши назоратга олинди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#Сайёр_қабул

"Мустақиллик" маҳалласида навбатдаги сайёр қабул "Клубника" БУШда бўлиб ўтди.

Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди. Одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш юртдошларимизнинг адолатга, давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилаётир.

Сайёр қабулда 30 га яқин фуқаролар иштирок этди. МФЙ ходимлари томонидан хавфсизлик тамоили асосида жиноятчиликни олдини олиш буйича тушунтириш ишлари олиб борилиши билан бирга, фуқаролардан ички йўллар, газлаштириш, кадастр ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлари тингланди.

Мухтасар айтганда, мазкур сайёр қабул давомида фуқароларнинг дарду ташвишлари тингланди ҳамда вақт ва ўрганиш талаб этиладиганлари ижроси бўйича   муддат талаб этувчи муаммоларнинг бартараф этилиши юзасидан  тегишли мутасадди ташкилот ва идораларга йўналтирилди

Мустақиллик МФЙ
#сайёр_қабул

"Мустақиллик" маҳалласида навбатдаги сайёр қабул 1-даҳада бўлиб ўтди.

Унда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш масаласига ҳам эътибор қаратилди. Мулоқот аввалида маҳалла раиси сўз олиб, амалга оширилаётган халқчил ислоҳотлар аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириб, барқарор тинчлик ва осойишталикни таъминлашда муҳим пойдевор бўлаётгани, шунга қарамай, замонавий хатарлар кучайиб бораётган ҳозирги шароитда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тобора долзарб аҳамият касб этаётганини таъкидлади.   

Келгусида ноҳуш ҳолатлар содир этилишини олдини олиш, жамоатчилик назоратини кучайтириш, жиноятчиликнинг ошиши сабабларини аниқлаш ҳамда жиноятчиликни бартараф этиш чораларини кўриш лозимлиги борасида билдирилган таклиф муҳокама қилинди. Жумладан қабул давомида фуқароларнинг БСК фаолияти, ижтимоий ёрдам, дайди итлар, ички йўллар каби масалалар бўйича мурожаатлари тингланди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#сайёр_қабул

Ангрен шаҳрида фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар жойига чиқиб ўрганилишида секторлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

Бугун шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов "Ғафур Ғулом" маҳалласида сайёр қабул ўтказди.

Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, маҳалла ходимлари иштирокида ўтган сайёр қабулда фуқаролар асосан маҳаллада ичимлик суви таъминотини яхшилаш, "Ҳаккарман-Янги Жигаристон" кўчасида 4 та маънан эскирган электр таянчини яроқлисига алмаштириш, кадастр ҳужжати, бандлик, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага амалий ёрдам бериш билан боғлиқ муаммолар юзасидан мурожаат қилдилар.

Ҳар бир мурожаат тегишлилиги бўйича мутасаддилар иштирокида муҳокама қилинди ва масалалар ечими кўрилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#сайёр_қабул

Тошкент вилояти Халқ қабулхонасида навбатдаги оммавий сайёр қабул бўлиб ўтди
#сайёр_қабул

Шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов "Озодлик" маҳалласида сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатини кўриб чиқди.

"Озодлик" махалласида кенг кўламли ишлар олиб борилишига қарамасдан айрим кўп қаватли уйларнинг том, ертўла қисмлари ва ички кириш йўлакларида ҳамда ичимлик суви таъминоти, иссиқлик тармоғида муаммолар мавжудлиги тўғрисида қабулга келган фуқаролар ўз мурожаатларида маълум қилдилар.

Шаҳар прокурори кўп қаватли уйлар билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш чораларини кўриш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.
#сайёр_қабул

Ангрен шаҳрида "Боғи сурҳ" маҳалласида шаҳар ҳокиминингўринбосари Мавлуда Абдурахмонова  бошчилигида шаҳар мутасаддилари иштирокида  сайёр қабул ўтказилди.. Унда фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Сайёр қабул давомида 9 нафар фуқаронинг турли масалалар бўйича мурожаатлари тингланди.

Хусусан, мурожаатларнинг 2 таси жойида ҳал қилиниб, 7 таси ўрганиш учун тегишли ташкилотларга йўналтирилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube