Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#Ўзимиз_келдик


Туман ва шаҳар Давлат хизматлари марказлари ходимлари деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларида аҳолига сайёр давлат хизматларини кўрсатмоқда.
Ангрен шаҳар Давлат хизматлари маркази ходимлари акция доирасида дастлаб фуқаролар жорий йилнинг 24 октябрь санасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловда фаол фуқаролик позицияси билан иштирок этишга чақирилди. Сайлов ва унинг қонунчилиги тўғрисида фуқароларга батафсил маълумотлар берилди.
Акция доирасида “Деҳқон бозори” ҳудудида аҳолига сайёр давлат хизматлари кўрсатилди ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш соҳасига доир аҳолининг саволларига жавоб берди.
Сайёр хизмат тадбирлари барча туман (шаҳар) бозорларида давом этмоқда.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#таълим

Ангрен шаҳар ХТБга қарашли 34-Ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби 7-«Г»синф ўқувчиси Фирдавс Абдуқодиров Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи «Сардорлар сайлови» вилоят босқичида иштирок этди ва вилоят «Маданият йўналиши сардор» этиб сайланди ва Республика сардорлар сайловига йўлланмани қўлга киритди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#спорт
#натижа

ВАКИЛИМИЗ ЗАФАР ҚУЧДИ

Самарқанд шаҳрида "Ўзбек жанг санъати" миллий спорт тури бўйича "ж-1" йўналишида камар учун жангда Ангрен шаҳар "Қаҳрамон" спорт клуби аъзоси, 2- Болалар-ўсмирлар спорт мактаби мурабийи Солмонбек Исмоилов камар соҳиби бўлди.

"Қаҳрамон" спорт клубининг умидли ёшлари кўплаб мусобақалар соҳибига айланмоқдалар.

Ёшларнинг эришаётган ютуқларида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт фахрийси кўплаб мусобақалар совриндори, кўп карра чемпион "Шуҳрат" медали соҳиби Қаҳрамон Саттаровнинг хизматлари катта бўлаётир.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
⚡️2018 йил 18 октябрь санаси Ангрен шаҳри тарихида зар ҳарфлар билан битиб қўйилган.
Бундан уч йил олдин Тошкент вилояти ҳокимининг қарорига биноан Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Шукурулла Насимхонович Маҳмудов Ангрен шаҳрининг янги ҳокими этиб тайинланган.

https://telegra.ph/BIZNING-%D2%B2OKIM--SHUKURULLA-MA%D2%B2MUDOV-10-18
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тошкент шаҳрига кириб келувчи йўловчи транспортлар учун 6 та метро бекати атрофида автотураргоҳлар ташкил этилади

“Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5260-сон, 16.10.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга мувофиқ, “Тошкент метрополитени” УК “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидан Транспорт вазирлиги тизимига ўтказилиб, “Тошкент метрополитени” давлат унитар корхонасига ўзгартирилди.

📝 “Тошкент метрополитени” ДУК бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда транспорт вазири томонидан лавозимга тайинланади.

🔘 “Тошкент метрополитени” ДУК 2024 йил 1 январгача республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва тегишли рўйхат бўйича импорт товарларни олиб киришда божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимларидан ташқари) озод этилади.

➡️ 2022 йил 1 июлгача 7 та метро бекатида (Беруний, Чорсу, Пахтакор, Олмазор, Туркистон, Қўйлиқ бозори, Чилонзор) транспорт ўтиш боғламалари;

➡️ 2022 йил 1 октябргача Тошкент шаҳрига кириб келувчи йўловчи транспортлар учун 6 та метро бекати (Туркистон, Юнусобод, Чилонзор ва ер усти ҳалқа линиясининг 3, 4 ва 5-бекати) атрофида автотураргоҳлар ташкил этилади.

📲 2022 йил 1 январдан
қуйидаги маълумот ва хизматларни ўз ичига олувчи мобил илова ишга туширилади:

метрополитен йўналишлари (уларнинг қурилиши бўйича маълумотлар);
бекатлар (улар атрофида жойлашган объектлар ва жамоат транспорти йўналишлари);
поездлар ҳаракати жадвали;
электрон тўлов.

🌐 2022 йил 1 апрелгача ер усти ҳалқа метро бекати йўналишида йўловчилар учун бепул WI-FI тизими билан боғлаш ва ер ости метро бекатларида мобил алоқа операторлари хизматларидан фойдаланиш имкониятлари яратилади.

📋 Қарор билан шунингдек, 2021–2023 йилларда Тошкент метрополитенида йўловчи ташиш ва поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган биринчи навбатдаги чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#ССВ #статистика

⚡️Коронавирус ва пандемия: кунлик касалланиш ва соғайиш кўрсаткичлар

🔘
17 октябрь куни 354 кишида коронавирус, 6 кишида пневмония аниқланган. Жами беморлар сони 181 312/ 27 557

🛏
Коронавирус инфекциясидан 327 нафар (жами 177 213 нафар), пневмониядан 5 нафар (жами - 26058 нафар) бемор тузалди.

▪️COVID-19дан 3 нафар бемор вафот этди (жами - 1290 нафар).

🔘Янги касалланиш ҳолатларининг 63 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 16 нафари Андижон вилоятида, 13 нафари Бухоро вилоятида, 10 нафари Жиззах вилоятида, 5 нафари Қашқадарё вилоятида, 3 нафари Навоий вилоятида, 15 нафари Наманган вилоятида, 40 нафари Самарқанд вилоятида, 10 нафари Сирдарё вилоятида, 3 нафари Сурхондарё вилоятида, 30 нафари Фарғона вилоятида, 18 нафари Хоразм вилоятида, 86 нафари Тошкент вилоятида, 102 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 18 октябрь, душанба куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
Мавзу: Қонунчиликка суд тизими бўйича киритилаётган янгилик ва ўзгаришлар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Азиз Обидов, Олий суд ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
Мавзу: Инновацион ривожланиш вазирлиг ички аудит хизмати текшируви натижалари юзасидан
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Назокат Абдуқундузова, вазирлик ахборот хизмати раҳбари

https://t.iss.one/aoka_uz
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
TV Anons | TELEDEBAT | Prezidentlikka nomzodlarning vakillari ishtirokidagi qizg`in bahs-munozaralar | 2021-yil 19-oktabr soat 17:00 da
#18sept #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
#онлайн_фаолият

Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов ҳудудда 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, ободонлаштириш ҳамда "Обод маҳалла" дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

"Тараққиёт" маҳалласи "Ибн Сино" кўчасини ободонлаштириш бўйича бажариладиган ишлар муҳокама қилинди ва аниқ вазифалар белгиланди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Tokio olimpiadasi sovrindori
Bahodir Jalolov
Men saylovga tayyorman !!!
Siz-chi?
Siz tayyormisiz?
#ovozbering
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#очиқ_мулоқот

Ангрен шаҳрида иссиқлик энергиясининг узатилиши билан боғлиқ мавзу юзасидан ОАВ вакиллари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7