Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.52K subscribers
120K photos
8.94K videos
137 files
23.3K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#очиқ_мулоқот

Ангрен шаҳрида исстқлик ънергиямининг узатилиши билан боғлиқ мавзу юзасидан ОАВ вакиллари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Янги мактабгача таълим ташкилоти очилди
#18oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳудудида хонадонлар сони мингдан ортиқ бўлган маҳалла ходимларининг ойлик маошлари оширилади

“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6324-сон, 18.10.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, 2021 йил 1 ноябрдан:

ҳудудида хонадонлар сони мингта ва ундан ортиқ бўлган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг ойлик лавозим маошлари 35 фоизга оширилади;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш, уларга бухгалтерия хизматини кўрсатиш вазифаси туман (шаҳар) ҳокимликларидан туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига ўтказилади;

туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#ФВБ

Ҳарбий қисмда профилактик тадбир

Табиий офатлар, хавфли вазиятлар ва инсон ҳаётига хавф солувчи турли омиллардан аҳолини муҳофаза қилиш ҳамда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида Ангрен шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан 42219-ҳарбий қисмда профилактика тадбири бўлди.

Унда ҳарбий хизматчиларга шаҳар ҳудудида содир бўлган ёнғинлар, ис газидан заҳарланиш ва чақнаш ҳолатларидан мисоллар келтирилди.

Ҳозирги кунда ҳавонинг совуб кетишини ҳисобга олган ҳолда яшаш, хонадонларида куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган ёнғин, чақнаш, ис газидан заҳарланиш ва башқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича тушунчалар берилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#эътироф
#табрик

Бугун Ангрен шаҳар ҳокимлигининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ҳоким ўринбосари - Джумабоев Шерали Хашимовичнинг таваллуд айёми.

Шерали Джумабоев ўзи танлаган касбига, садоқат, ишониб топширилган вазифага масъулият билан ёндашадиган заҳматкашлардан биридир.

Устозлар кўникмаларидан баҳраманд, теран ва ўткир мушоҳадаси билан шогирдларига ўрнак бўлган Шерали Джумабоев бор билим ва тажрибасини ўзи танлаган соҳага бағишлаб келиши учун ҳам кўпчиликнинг ҳурматига лойиқ.

Унинг шукрона кунида елкадош ҳамкасблари ва шогирдлари фақат эзгу ниятларни тилайди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇺🇿🇺🇿
Eldor Shomurodov

Men saylovga tayyorman !!!

Siz-chi?
Siz tayyormisiz?

O'zbekiston kelajagi uchun ovoz bering !!!
#ovozbering
#тадбир

Бугун, 19 октябрь куни Ангрен шаҳар Ахборот-кутубхона марказининг 50 йиллиги нишонланди.

Тадбирда Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов табрик сўзи билан очиб берди ҳамда 20 миллион сўмлик ваучер тақдим қилди. Янги йил арафасида кутубхона биноси тўлиқ таъмирдан чиқарилишини ваъда қилди. Ангрен шаҳар Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигда бўлиб ўтган тадбир бадиий чиқишларга бой бўлди.

Шундан сўнг Тошкент вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Зарифа Эралиева сўзга чиқиб, китоб ва китобхонликка берилаётган эътибор ҳақида тўхталиб ўтди.
Байрам спорт чиқишларга уланди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7