Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#pасмий
#тайинлов

▫️Мансуров Муроджон Маъруфжон ўғли – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази директори лавозимига тайинланди.

▫️Муроджон Мансуров 1990 йилда Тошкент вилояти Бўка туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2013 йилда Тошкент Ислом университетини тамомлаган.

▫️Лавозимга тайинлангунга қадар, Тошкент вилояти ҳокимлиги жамоат ва диний ташкилотлари билан алоқалар бўйича котибияти мудири бўлиб фаолият юритган.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
​​#pасмий
#муносабат
Ижтимоий тармоққа “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси бўйича “Истиқлол” МФЙ 6/4 даҳаси  йўли билан боғлиқ жойланган мурожаат юзасидан Ангрен шаҳар Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Жасур Юлдашев қуйидагича муносабат билдирди:
-  Жорий йилнинг ноябрь ойи ҳолатига “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси бўйича “Истиқлол” маҳалласи 6/4 даҳасининг ички кўча йўллари учун маҳаллий бюджетдан маблағ ажратиш режалаштирилмаган.  Маълумки, 2019-2020 йиллар давомида мазкур ҳудудда  “Обод маҳалла”  Давлат дастури асосида маҳалланинг айрим ички йўллари таъмирланган. “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси бўйича Ангрен шаҳридан олис, тоғли ҳудудда жойлашган “Лашкерак”  МФЙ  олти километр ички йулидан 2,5 км ички йули ғолиб бўлган булиб, таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, “Менинг йўлим” лойиҳаси асосида “Нишбош”  МФЙ асосий кўча йўлида жами 1,1 км ва “Зарбулоқ” МФЙ 2,5 км ички йўли ғолиб деб топилган бўлиб, жорий йилнинг ҳозирги даврига ушбу ишлар якунланган маблағлар юз фоиз молиялаштирилган. “Ташаббусли бюджет” бўйича ажратиладиган ҳар бир маблағнинг мақсадли йўналтирилиши ва сарфланиши бўлимимиз ҳамда шаҳар ҳокимлиги Ишчи гуруҳи шунингдек, жамоатчилик томонидан доимий назорат қилинади.