Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
103K photos
7.96K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
#фуқаро_муҳофазаси
Ангрен шахрида жойлашган "Олтин тегирмон" МЧЖда фавкулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шаҳар ФВБ ҳамда "Ангреншаҳаргаз" ГТБ ходимлари томонидан профилактик тарғибот тадбири амалга оширилди.

Тадбир давомида корхона ишчиларига эслатмалар тарқатилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰Маълумки Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши депутати Вадим Ли шаҳримиздаги олис худудларда ичимлик суви масаласидаги муаммоларни ўрганиш борасида депутатлик жамоатчилик назоратини ўрнатиб келмоқда.

Бу сафар депутатлик жамоатчилик назоратини ўрнатишда шаҳримизнинг олис худудларидан бири ҳисобланган "Жигаристон" маҳалласи фуқароларини ичимлик суви билан таъминлаш жараёнини ҳамда сув иншоотларини таъмирлаш жараёнларини лойихачилар, қурувчилар ҳамда соҳа мутахассислари билан фикр алмашишиб, келгусида амалга ошириладиган ишларни мухокама қилишди.
#таълим

Ангрен шаҳрида таълим тизимидаги ислоҳотлар кенг кўламда татбиқ этилаяпти.

Бундан эллик йил аввал ташкил этилган 33-умумтаълим мактаби бугунги кунда қутлуғ санани яхши натижалар билан қарши олиш учун бор имкониятларни ишга солмоқда.

Ҳозирги кунда мактабда 1480 нафар ўқувчи бўлиб, унда 98 нафар педагог ўсиб келаётган ёш авлодга таълим-тарбия бераяпти.

Мактабда ўқувчиларнинг чуқур билим олишлари учун шароитлар етарли. Бундан ташқари, турли тўгараклар фаолияти йўлга қўйилиб, ўқувчилар бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига қулайликлар яратилганщ

Мактабнинг ташкил этилиши муносабати билан шу кунларда турли маънавий-маърифий тадбирлар уюштирилмоқда.

Ўқувчилар беш муҳим ташаббус бўйича ўтказилган тадбирда расм чизиш, китоб ўқиш, спорт билан шуғулланиш ва касб-ҳунар бўйича ташкил этилган кўргазмаларда фаол қатнашдилар.
Мактабнинг ташкил этилгани муносабати билан кўргазма намойиши бўлди