Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
103K photos
7.96K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
Компания асосан энергия тежаш капитал қурилиш лойиҳаларини амалга оширади. Ҳозиргача 3000дан ортиқ шундай лойиҳани якунлади. Давлат корхонаси сифатида компания тўлиқ ҳомийлик қилади ва марказий ҳукуматга тегишли. Хитойнинг энергия тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш саноатининг ривожланиши паст углеводларни ишлаб чиқаришга ёрдам беради.

Хитойлик ишбилармон доира вакиллари Ангрен шаҳрида атроф-муҳит муҳофазаси, энергия тежаш билан боғлиқ "яшил энергия" лойиҳасини амалга ошириш юзасидан билдирган таклифлари атрофлича муҳокама қилинди.

Шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов ушбу лойиҳани қўллаб-қувватланиши ва амалга оширилишида инвесторларга яратиладиган шарт-шароит ва преференцияларни қайд этди.

Ўзаро мулоқот чоғида икки томон учун манффатли таклифлар билдирилди ва лойиҳани амалга ошириш юзасидан меморандум имзоланиши белгиланди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#профилактика
Чоршанба – Фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни

Ангрен шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан кун муносабати билан тадбирлар ташкил этилди.

Куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида, фуқароларни огоҳликка чорлаш ва юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш борасида ҳамкорликдаги ташкилот ходимлари билан хонадонларни ўрганиш ва тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Кўчмас мулкни ижарага бериш шартномалари солиқ органларида ҳисобга қўйилади

“Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни янада такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (595-сон, 22.09.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра:

хавфга асосланган ёндашувни қўллаш амалиёти ҚҚС тўловчиларни солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиб-таомилларига татбиқ этиш билан кенгайтирилади;

интизомли солиқ тўловчиларга ўрни қопланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини қайтариш тезлаштирилган тартибда амалга оширилади;

интизомли солиқ тўловчиларнинг рўйхати Давлат солиқ қўмитаси томонидан таҳлика-таҳлил дастури асосида шакллантирилади ҳамда ўз расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.

ҚҚС тўловчиларни солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказишда аризалар 7 кун ичида кўриб чиқилади.

🔄 Аризани кўриб чиқиш натижалари шу муддатда тақдим этилмаганда, ҚҚС тўловчига махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома автоматик равишда берилади.

2022 йил 1 январдан ҚҚС тўловчилар ва устав жамғармасида давлат улуши 50 фоиздан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар учун қуйидагилар мажбурий ҳисобланади:

👉 асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурсларни ҳисобга олиш ҳамда ўз устав фондини шакллантириш ва камайтириш билан боғлиқ барча операцияларни давлат солиқ органларининг “E-aktiv” автоматлаштирилган автомат тизимида акс эттириш;

👉 хўжалик фаолияти давомида товар-моддий захиралар сақлаш муддати тугагач йўқ қилинганда ва ҳисобдан чиқарилганда 3 иш кунидан кечиктирмасдан “E-aktiv” ААТда акс эттириш.

☑️ 2022 йил 1 январдан юридик шахслар томонидан кўчмас мулкни ижарага бериш (олиш) ёки текин фойдаланиш шартномалари давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилади. Бунда ҳисобга қўйиш масофадан туриб фақат электрон шаклда амалга оширилади.

📋 Қарор билан шунингдек, Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат cолиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИК ВА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ БОШҚАРМАСИ АНГРЕН ШАҲАР БЎЛИМИНИНГ ШАҲАР АҲОЛИСИГА МУРОЖААТИ!

Республика Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги ҳизмати Жахон Соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертларининг тавсиясини инобатга олган ҳолда COVID-19 га қарши 12 ёшдан катта болаларни Pfizer вакцинаси билан ота-онасини розилик ва иҳтиёрийлик асосида эмлашга руҳсат берилганини маълум қилади.

⚡️ Ангрен шаҳрига 3 минг доза Pfizer вакцинаси олиб келинган бўлиб, шаҳардаги барча оилавий поликлиникалар қошида ташкил этилган эмлаш пунктларига етказилган.

🏥 Эмлаш хавфсизлиги таминланган ва шифокор кўригидан сўнг рухсат берилган соғлом болаларга COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши Pfizer вакцинаси билан эмлашни ўтказиш мумкин.

📌 Болалар ва ўсмирларни COVID-19 га қарши эмлаш МАЖБУРИЙ ЭМАС.
Маҳмудхон Сайдалиев.
мутахассис, вакцина омборхона мудири
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
🔎Даврон Ҳидоятов Оққўрғон туманидаги амалий ишларни кўздан кечирди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#4_сектор
ҲУДУДДА ОБОДОНЧИЛИК ВА БУНЁДКОРЛИК ОЛИБ БОРИЛАЯПТИ

Ангрен шаҳрида ободончилик ва бунёдкорлик ишлари янада изчил давом этаяпти.

"Обод маҳалла" дастури доирасида ободонлаштирилаётган "Истиқлол" маҳалласи тобора янгича тус олаётир. Шаҳар ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Қаҳрамон Матқобулов ҳудуддаги кенг кўламли бунёдкорликлар ҳамда коммуникацион тизим ва атроф-муҳит ободлиги бўйича олиб борилаётган жараённи кузатди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Дайжест

❗️22 сентябр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Қимматбаҳо ва ноёб бўёқ тайёрлаш ўзлаштирилди

*Нурафшон шаҳри. Қурилишлар бориши қониқарлими?

*Пискент тумани. Сайёр хизматлар аҳолига манзур бўлмоқда

*Олмалиқ шаҳри. Шаҳар тадбиркори халқаро форумда

*Тошкент тумани. Ажримга йўл берманг, арш титрамасин...

*Оққўрғон тумани. Вояга етмаганлар билан ишлаш масъулияти

*Янгийўл шаҳри. Беш тилни биладиган йигитдан ибрат

*Паркент тумани. Етти ҳазинанинг бири — фаровонликнинг "сир"и

*Чирчиқ шаҳри. Аждодлар хотирасига ҳурмат — ёшлар учун эзгу фазилат

*Бўка тумани. Янги корхонада кунига 30 тонна маҳсулот қайта ишланади

*Қибрай тумани. Узумчиликда Олтиариқ тажрибасидан фойдаланилмоқда

*Ангрен шаҳри. Сармоя учун ҳам жозибадор муҳит керак

*Бекобод тумани. Ҳиммати баланд хомийлар ҳамиша хизматга шай

*Ўрта Чирчиқ тумани. Муҳиддин ота мамнун бўлди

*Юқори Чирчиқ тумани. Президент сайлови — келажак танлови

*Бўстонлиқ тумани. Муаммони бартараф этишдан олдини олган афзал

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#спорт
#фахр
АНГРЕНЛИК ХАЛҚАРО ҲАКАМ

Бекжон Юсупов асли Ангрен шаҳридан. У кўп йиллик тажрибаси, орттирган кўникмалари ва эгаллаган билими орқали ўзбек бокс мактабининг ривожига муносиб улуш қўшиб келаяпти.

Ангрен шаҳрининг умидли ёшлари орасидан маҳоратли спортчиларни етишитириб, кўплаб шогирдларга устозлик қилмоқда.

Бундан ташқари, нуфузли чемпионатларда Халқаро ҳакам сифатида ҳам ринг майдонларида ўз мавқеига эга бўлмоқда.

Шу кунларда Россиянинг Москва шахрида Бокс бўйича ҳарбийлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб утмокда.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам тўлиқ таркибда қатнашаяпти. Ҳамшахримиз Халқаро AIBA ҳаками, Ўзбекистон ҳакамлар ҳайъати раиси, Ангрен шаҳар 2-сонли Болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Бекжон Юсупов ушбу мусобақада ҳакамлик қилмоқда. Бекжон Юсуповнинг эришаётган бу каби муаффақиятларидан шогирдлари доимо фахрланадилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7