Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
103K photos
7.97K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
#таклиф_мулоҳаза "Сен - қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!" Маълумки, мамлакатимиз мустақиллигининг қутлуғ йигирма тўғғқиз йиллиги тобора яқинлашмоқда. Ҳозирги эпидемиологик вазиятда карантин туфайли истиқлол байрамини оила даврасида нишонлаймиз. Инсон учун энг муҳими, саломатлик, тинчлик, хотиржамликдир. шундай бўлсада, яшаб, меҳнат қилаётган гўшамизга байрамона тус бериш зарурдир. Ўзбекистон республикасининг йигирма тўққиз йиллиги "Сен - қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!" шиори остида нишонланиши белгиланди. шундай экан, корхона, ташкилот ва муассаса лар бино ва иншоотлари пешлавҳаларига, шаҳримиз кўчаларига "Сен - қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!" шиорини ўзида акс эттирган, кўнгилларга ғурур, ифтихор бағишловчи баннерлар, деворий кўргазмалар ўрнатилса, ҳамшаҳарларимизга чинакамига байрамона кайфият улашган бўлар эдик... Алижон ЮСУПОВ, Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими раҳбари
#таклиф ҲАР ЖИҲАТДАН МУКАММАЛ ҲУЖЖАТ Бугун юртимизда давлатимиз раҳбарининг "Мамлакатимиз таълим-таобия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармон лойиҳаси кенг муҳокама қилиниб, соҳага оид таклифлар берилмоқда. Ушбу Фармон лойиҳаси Ангрен шаҳар Халқ таълими бўлими ва депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилинди. Бугун сессияда ўндан ортиқ таклиф, мулоҳаза билдирилди. Лойиҳага кўра, яқин кунларда таълим тизимида жуда катта ижобий ўзгаришлар амалга оширилиши кутилмоқда. Ангрен шаҳар Халқ таълими тизими педагогик жамоаси ҳам лойиҳа билан яқиндан танишиб чиқиб, қўшимча сифатида қуйидаги таклифларни билдиришди. Яъни, 1-синф ўқувчиларининг қобилият ва иқтидорига қараб, улар орасида математик саводхонликни ошириш учун ментал арифметика бўйича тўгараклар ташкил этиш. Шунингдек, кўпчилик ота- оналар фарзандларининг уй вазифаларини бажаришда ёрдам бера олмайдилар. Шу сабабли мактабларда куни узайтирилган гуруҳ ҳамда фанларга йўналтирилган тўгараклар учун алоҳида штат ажратилса, самарали таълим сифатининг оширилишига ва унинг натижадорлигига эришилади, деган фикрлар ҳам ўртага ташланди. Бошланғич синфлар, айниқса, 1-4 синфлар барчасини мажбурий куни узайтирилган гуруҳда қолишларини таъминлаш, 5-синфдан эса уларни қизиқишларига ва иқтидор ва истеъдодларига қараб ажратиш ва шу орқали боланинг бир йўналишда таълим олишини таъминлаш.

Мактабдаги фанларга йўналтирилган тўгаракларга олий маълумотли эмас, айнан тажрибаси бор, умумий ўрта маълумотли ёшлар ҳам жалб этилса мақсадга мувофиқ бўлади. Мисол учун, дастурчи йигит қобилиятли ёшларни мактабда бемалол тайёрлаб бера олади. Ёшларни ўзини изидан эргаштира олади. Битирувчи синф ўқувчиларини ўз қизиқишларига кўра, ёш ижодкорлар ёки адабиётшунослар, драма ва бошқа тўгаракларга ишга жалб этиш мумкин. Битирувчи ўқувчилар қайси соҳага қизиқиш билдиришларини чуқур ўрганиш, психолог ёрдамини жалб этиш зарур.
Ўқувчиларни 7-синфдан касбга йўналтириш буйича мактабларнинг меҳнат хоналарини фрезерни ва токарь станоклари билан, яъни чилангарлик ва дурадгорлик ускуналари билан таъминлаш керак;

Эркак ўқитувчиларни мактабларга қайтариш учун уларга имтиёз ва моддий томондан рағбат бўлиши керак, яъни, белгиланган ойлик маоши билан билан оиласини моддий таъминлай олиши керак;

Кадрларни ишга қабул қилишда сифат нуқтаи назарини ҳисобга олган ҳолда, аниқ бир мезон жорий қилиш керак;.

Ота-оналарнинг фарзандлари учун маъсуллигини қонуний мустаҳкамлаш, ўқитувчиларга қўйилган стандартни эркинлаштириш керак ва бу орқали ўқитувчи эркин фаолияти таъминланади;

-синфларда ўқувчилар сонини 35 нафардан 25 нафарга камайтириш керак. Бу эса ўз-ўзидан сифат самарадорлигини оширади.

Буларнинг барчаси албатта таълим тизимини ривожлантириш бўйича билдирилган таклифлар. Умид қиламизки, Халқ таълими вазирлиги томонидан таълим тизимини янада ривожлантиришга оид фармон ҳар томонлама таълим тизимини ривожлантириш учун муҳим бир асос бўлиб хизмат қилади. Р.АБДУКАДИРОВА, Ангрен шаҳар ХТБ мудири
#таклиф

Cиз бизнесга қизиқасизми? 😎

Бизнесни нимадан бошлашни билмаяпсизми? Пулни кўп топасизу, аммо сарфлашни билмаяпсизми?

Ундай бўлса, 👉YK-Biznes канали сизга ёрдам бера олади, деб ўйлайман.

YK-Biznes да Сиз бизнес борасида бепул билим олиш ҳамда уни амалда қўллаб, янада кўпроқ даромад олишни ўрганасиз!
#шаҳар_Кенгашида
#сессия
#муҳокама
#таклиф

НАВБАТДАГИ СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ йигирма еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишини Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши раиси Шукурулла Маҳмудов олиб борди.