Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
104K photos
7.99K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Сайлов_2021

Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган пайтда мазкур сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча яшаётган фуқароларнинг фамилиялари сайловчилар рўйхатига киритилади.

Ҳар бир сайловчи фақат битта сайловчилар рўйхатига киритилиши мумкин.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Сайлов_2021

Ҳар бир фуқаро сайловчиларнинг рўйхатларидаги хато ёки ноаниқлик тўғрисида участка сайлов комиссиясига арз қилиши мумкин. Участка сайлов комиссияси 24 соат ичида мурожаатни текшириши ва хатони ёки ноаниқликни бартараф этиши ёхуд мурожаат қилувчига унинг мурожаати рад этилганлиги тўғрисида асослантирилган жавоб бериши шарт.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Сайлов_2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича календарь режа

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#сайлов_2021

ОЛИС ҲУДУДДА САЙЛОВГА ЖИДДИЙ ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛГАН

Ангрен шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўрилмоқда.

Хусусан, сайловда фаол қатнашиш иштиёқида бўлган "Нишбош", "Лашкерак" маҳаллалари аҳолисининг сиёсий тадбирда қатнашишлари учун барча шароитлар яратилган.

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Салим Анарбоев, шаҳар ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси Алижон Юсуповлар шаҳардан 20 километр олисда жойлашган "Лашкерак", "Нишбош" маҳаллаларда бўлдилар. Унда участка сайловларидаги ташкилий ишлар ва тайёргарлик жараёни билан танишдилар. Шу ернинг ўзида фуқаролар билан мулоқотда бўлдилар.
@angrenhokimligi_7
#сайлов_2021

МАҲАЛЛА ХОДИМЛАРИ УЧУН СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ангрен шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида маҳалла тизими ходимларининг ўрни ва вазифаларига бағишланган ўқув семинар бўлиб ўтди.

🖇Унда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Вазирлигининг масъул ходими, "Турон" фанлари академияси академиги Гулнора Йўлдошева семинар қатнашчиларига сайловолди жараёни, сайлов вақтида маҳалла раисларининг вазифалари тўғрисида батафсил тушунтирди.

🔗 Ўқув семинаридан кўзланган асосий мақсад - Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига пухта тайёргарлик кўриш ва сайлов куни аҳолига барча қулайликлар яратиш, ва кўтаринки рухда сиёсий тадбирни ўтказишдан иборат.

📌Семинарда иштирок этган маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига сайловга оид тақдимотлар намойиш этилди ва зарур кўникмалар берилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#сайлов_2021

▫️Ангрен шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кўтаринки кайфиятда ва фаоликда ўтказишга жиддий эътибор қаратилган.

▫️Шаҳар ҳудудидаги мавжуд 56 та сайлов участкасида ташкилий ишлар якунига етди.

▫️Шаҳардаги 66-сайлов участкасида жами 1227 нафар фуқаро сайловда иштирок этиб, шундан 22 нафари биринчи марта сайловда овозберади. Ушбу участкада сайловда овоз беришда асосан "Бўстон" маҳалласи ҳамда "Тараққиёт" маҳалласининг қисман аҳолиси қатнашади.

▫️Айни пайтда 66-сайлов участкаси сиёсий тадбирга белгиланган тартибда шай қилинди. Зарур ахборот технологиялари, интернет тармоғи ва бир қатор шароитлар мавжуд.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#сайлов_2021

Ангрен шаҳрида 66-сайлов участкасида участка сайлов комиссияси сайловга масъулият билан тайёргарлик кўрмоқда.

✓Жараёндан лавҳалар
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#сайлов_2021
#семинар

ЗАРУР КЎНИКМАЛАР БЕРИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 9 сентябрдаги 771/1-сонли топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида
Жорий йилнинг 14-15 сентябрь кунлари участка сайлов комиссиялари аъзолари учун семинар-тренинглар ўтказилади.

Семинарда участка сайлов комиссия раиси, раис ўринбосари ва котиблар тренерлик қиладилар ва комиссиянинг қолган аъзоларига зарур кўникмалар берадилар.

Ҳудудий тренерлар эса сектор кесимида дарс жараёнларини мониторинг қилиб, услубий кўмаклашади.

Ангрен шаҳрида 56 та сайлов участкасида комиссия раислари тамонидан ўзининг ишчи гуруҳ аъзоларига ўқув-семинар машғулотларини ўтказмоқдалар.

Хусусан, Ангрен шаҳридаги 28-,
39-, 42-сайлов участкаларида комиссия аъзоларига ўқиш бошланди.
Алижон ЮСУПОВ,
шаҳар ҳокимининг жамоатчилик бўйича маслаҳатчиси
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#сайлов_2021
#семинар
САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ВА АМАЛИЁТИ ҲАҚИДА

Барча жойларда бўлгани сингари Ангрен шаҳрида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қизғин ҳозирлик кўрилаяпти.

Шу муносабат билан жойларда сайлов қонунчилиги ва амлиётига бағишланган сминарлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Хусусан, Тошкент вилояти 10- сонли округ раҳбари Маҳмуджон Болтабоев ҳамда вилоят округидан Ангрен шаҳарга бириктирилган Улуғбек Тўхтаевлар иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Унда Ангрен шаҳридаги мавжуд 56 та участка сайлов комиссиялари раислари, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Сайлов участкаларида яратилган шароитлар ва сайлов участкаси раислари билан яқиндан танишиш ва уларга зарур кўникмалар бериш мақсадида ташкил этилган мазкур семинарда сайловни юқори савияда ўтказишда участка сайлов комиссияларининг ўрни ва роли хусусида сўз юритилди. Шунингдек, Ангрен шаҳридаги бунёдкорликлар, ўзгаришларга аҳолининг шукроналик билан умргузаронлик қилаётганликлари ҳам қайд этилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7