Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#расмий
#мунрсабат

Ижтимоий тармоқда Ангрен шаҳар бозор ҳудудида савдо қилаётган якка тартибдаги тадбиркорга ҳокимлик томонидан чиқарилган фармойиш юзасидан шаҳар ҳокимининг ўринбосари Шерали Джумабоев қуйидагиларни маълум қилди:

- Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 27 октябрдаги "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6096-сонли Фармонига зид фармойиш чиқарилмаган. Мазкур Фармоннинг мазмун-моҳияти ва белгиланган вазифалари ҳам ҳокимликнинг 2020 йилнинг 21 декабрь 307-ф сонли фармойишига боғлиқ жиҳатлари қайд этилмаган.
Шаҳар ҳокимининг 2020 йилнинг 21 декабрь 307-ф сонли фармойиши Якка тартибдаги тадбиркор фаолияти билан боғлиқ бўлиб, Ўзбекистон Республикаси “Шаҳарсозлик кодекси”нинг 20-моддасига асосан ва “Маҳаллий давлат хокимяти тўғрисида”ги Қонунинг 6-, 25- моддаларига асосан шаҳар ва туманларда чодир, раста, енгил конструкциялар ўрнатишга рухсат бериш шаҳар ва туман ҳокимларининг ваколати доирасида эканлигини маълумот тарзида таъкидлаш жоиз. Бундан ташқари, яна бир жиҳатга эътибор қаратишни лозим деб биламан. У ҳам бўлса, Якка тартибдаги тадбиркор М.Комиловага вақтинча енгил конструкцияли шаҳобча ўрнатишга рухсат берилган жой Ангрен шаҳар "Деҳқон бозори" МЧЖ ҳудудига тегишли эмас. Ушбу фармойиш расман қабул қилинишидан аввал тегишли тартибда мутасадди ташкилотлар томонидан ўрганилган ва хулоса берилган.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати https://t.iss.one/angrenhokimligi_7