Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
103K photos
7.96K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
#Обод_маҳалла_обод_кўча_обод_хонадон

Шаҳримизнинг тоғли ҳудудида жойлашган Нишбош
маҳалла фуқаролар йиғинидаги Қабристонда ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда. Сахий қуёшнинг заррин нурлари тобора қиздириб бораётган вақтда маҳалла аҳолиси шижоат камарини боғлаб ҳудудни бегона ўтлардан тозалаб, тартибга келтирмоқда.

Ангрен шаҳри бўйлаб "#Жонажон_юртим_ободлигига_ўзи_ҳиссамни_қўшаман" шиори остида олиб борилаётган ишлар давом этади......

@angrenhokimligi_7
#Обод_маҳалла_обод_кўча_обод_хонадон

Тошкент вилояти Ангрен шаҳар "Облиқ" маҳалла фуқаролар йиғини "Кексалари эъзозланган маҳалла"лардан бири ҳисобланади.

"Ҳудуддаги Боғ кўчаси 37_уйда яшовчи кекса онахон И.С хонадонининг уй атрофи бегона ўтлардан тозаланиб, ариклар атрофи чопилди"

дея хабар беради Облиқ МФЙ раисининг Ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари Д.Пўлатова

@angrenhokimligi_7
#Обод_маҳалла_обод_кўча_обод_хонадон
#Ташаббус_ёрдам_дуо

Тошкент вилояти Ангрен шаҳар Янги гўшсой маҳалласи ходимлари ташаббуси билан Ипак йўли 4 тор тор кўча 4 уйда яшовчи фукаро Сафаралиев Азим ва Ипак йўли 4 тор кўча 3 уйда яшовчи фукаро Шодиев Нурали хонадонларида тандир ва ўчоклар тартибга келтирилмоқда.

"Ватан остонадан бошланади. Уйимиз, кўчаларимиз обод, кўркам бўлса Юртимиз ҳам обод, ҳаётимиз фаровон бўлади. Ўзимиз ҳам шу ишларни қилмоқчи эдик, озгина қунт бўлмаётганди. Маҳалла раисига рахмат"
дейди юзида табассум билан Н.Шодиев

@angrenhokimligi_7
#Обод_маҳалла_обод_кўча_обод_хонадон
#Жонажон_юртим_ободлигига_ўз_ҳиссамни_қўшаман

👆 Юқоридаги шиор бўйича Тошкент вилояти Ангрен шаҳрининг маҳаллаларида дўстона рақобат кетмоқда...
Аҳоли сони ва ҳудуди жиҳатидан катта маҳаллалардан бири Тараққиёт маҳалласининг Ўзбекистон Мустақиллиги кўчасида жойлашган 2-9 кўп қаватли уйларни олдиларидаги йўлакларга 350кв.м бетон ёткизилиб, 2-9 кўп қаватли уйлар олдига 4 тадан 8та ёритгичлар ўрнатилди.
Ҳудуддаги дарахтларга шакл берилиб, чиқиндихонадан 1 тонна аҳлатлар олинди.

@angrenhokimligi_7
#Обод_маҳалла_обод_кўча_обод_хонадон
#Жонажон_юртим_ободлигига_ўз_ҳиссамни_қўшаман

Тоғлар бағридаги сўлим гўша Ангрен шаҳрининг "Қатоғон" маҳалласида эрта тонгдан обод маҳаллага файз бераётган нурли инсонлар бор
#Обод_маҳалла_обод_кўча_обод_хонадон
#Жонажон_юртим_ободлигига_ўз_ҳиссамни_қўшаман
#Нуронийлар_мурожаати

Тошкент вилояти Ангрен шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг Кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари, Нуронийлар кенгаши раиси Э.Карабаев бошчилигида семинар_йиғилиш ўтказилди.
"
Обод хонадон", "Обод кўча" ва "Обод маҳалла" мезонида доирасида қилиниши керак бўлган ишлар, "Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман" номли Нуронийлар мурожаатида шаҳримиз ободлиги, кўчаларимиз кўрки, хонадонларимиз файзини ошириш, унда кенг жамоатчилик иштирокини таъминлаш бўйича жорий йилнинг июнь-август ойларини руҳан поклик, маънан етуклик, фикран янгиланишга интилиш даври деб таърифланишини инобатга олган ҳолда Ангрен шахридаги мавжуд 51 та маҳалла фуқаролар йиғинида
тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этишда маҳаллаларда “Кексалар маслаҳат” гуруҳи аъзоларининг фаоллигини ошириш кераклиги долзарб масала этиб белгиланди
.


@angrenhokimligi_7
#Обод_маҳалла_обод_кўча_обод_хонадон

"Облиқ" маҳалласида катта йул ёкаларидаги юкори кучланишга эга бўлган электр токи тагида жойлашган боғ эгалари томонидан ясалган панжаралар олиб ташланиб , янгилашга тайёрлаб қўйилди.
Ҳар ҳолда замонавий кўринишга келтирилиб, ободонлаштириш учун ҳаракатлар бошланди.
@angrenhokimligi_7
#Обод_маҳалла_обод_кўча
#Куз_қиш_мавсумига_тайёргарлик

📌"Қорабоғ" МФЙ Қорабоғ кўчасида ичимлик сув қувурлари тортилмаган кўчаларда сув қувурларини ўтказиш ишлари бошланди.

📌Шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов "Қорабоғ" маҳалла ҳудудини ўрганиш чоғида фуқароларнинг ичимлик суви бўйича аниқланган мавжуд муаммолар юзасидан чора-тадбирлар белгилаб берган эди.

📌Шаҳар ҳокими томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, маҳаллада куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ҳамда аҳоли муаммоларини бартараф этиш мақсадида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Отабек Анаров саъй-ҳаракатлари билан ичимлик сув қувурлари тортилаяпти. Жараёнга маҳалла фаоллари ҳам фаол қатнашмоқдалар.
Ниуфар МАРАТАЛИЕВА,
Ахборот хизмати жамоатчи мухбири