#Ангрен
#қонунбузилиш
ҚОНУН ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА ✍️Маълумки, шаҳримиз кўчалари бўйлаб юрсангиз, ўрнатилган ташқи рекламаларнинг аксарияти дилни хира қилиши табиий.
⚡️Очиғи, ноқонуний рекламалар ўрнатилган.
Агар чуқур ўрганиладиган бўлса, реклама ўрнатиш учун рухсатномага эга эмаслиги, реклама объекти (конструкцияси) техник талабларга жавоб бермаслиги, реклама объектининг паспорти (ҳужжати) мавжуд эмаслиги. реклама воситасининг ёзуви давлат тили қоидаларига зидлиги яққол кўзга ташланиб турибди. Шаҳримизда бундан ноқонуний ва талабга жавоб бермайдиган реклама объектлари 50 дан ошиқ.
🔗Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида шаҳар ҳудудида ташқи ёзувларни “Реклама тўғрисида”ги, “Давлат тили ҳақида”ги Қонунлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли Қарори талабларига мувофиқлиги ўрганилди.
📌Бугун шаҳар ҳокимининг давлат тили бўйича маслаҳатчиси Наргиза Назарова, Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими раҳбари Алижон Юсуповлар Янгиобод маҳалласида бўлдилар. Жойларда тадбиркорлар томонидан кўплаб қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги, яъни, таъқиқланган жойга рекламаларни жойлаштириш, давлат тилида ёзилмаганлиги, имло хатолар мавжудлиги,
ёзув ва тасвирлар миллий маънавиятимиз ва қадриятларимизга зидлиги аниқланди.
🌀Янгиобод маҳалласида ташқи рекламани жойлаштириш ва давлат тилига зид бўлган рекламалар олиб ташланди. Ташқи рекламани жойлаштиришнинг ҳам тартиб, тмойиллари тўғрисида тадбиркорларга тушунтирилди. Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7