Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#ҳар_бир_оила_тадбиркор
"Ҳар бир оила - тадбиркор" Давлат дастури доирасида ажратилган кредит маблағлари орқали аҳоли даромади ортмоқда. Хусусан, бундай имкониятлардан шаҳримиз аҳолиси ҳам кенг кўламда фойдаланмоқда. Унда фуқароларга имтиёзли кредитни олишга яқиндан ёрдам берилди. Жумладан, "Красногорск" қўрғони "Толбулоқ" маҳалласида 3 та оила ушбу дастур асосида чорвачилик йўналиши бўйича ўзларини банд қилишга ҳамда рўзғорига даромад олиб келишга эришдилар. Муҳсиддин НИЗОМИДДИНОВ, Сенат ҳузуридаги Ёшлар департаменти аъзоси, Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати
#ҳар_бир_оила_тадбиркор

⚡️Ангрен шаҳар Самарчуғ маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла, банк ходимлари иштирокида маҳаллабай ишлаш тизими бўйича уйма-уй юриб, фуқаролар билан кредит олиш истаги ҳамда муаммолари бўйича суҳбат ўтказилди. Тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилди. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ёшлар_масаласи
#ҳар _бир _тадбиркор _ёшларга_мададкор
#бандлик
🔹Ёшларни тадбиркорликка йўналтириш ва уларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ёшларга тадбиркорлик ҳақида назарий билимлар берилиши давом этаяпти.
🔸Ангрен шаҳрида ва “Красногорск” шаҳарчасида «Ёшлар 1+1» дастури асосида 6 кун, яъни 48 соат давомида махсус курслар ташкил этилиб, курс тингловчиларига махсус сертификатлар берилиши режалаштирилган. Курсларни тугатган ишсиз ёшлар 3 йил муддатга 33 миллион сўмгача бўлган 6 ойлик имтиёзли даври ва гаровсиз кредит олиш имкониятига эга бўладилар.
📌Қайд этиш жоиз, микрофирма ва кичик корхона ташкил этган шахсларга учинчи шахс кафиллиги ва суғурта полисларисиз 225 миллион сўмгача кредит Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг кафиллиги асосида берилади.

🔺Навбатдаги ўқув курсларини аҳолининг уюшмаган ёшлари, “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган йигит-қизлар билан биргаликда тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истагида бўлган ёш тадбиркорлар, яъни, жами 32 нафар, ёш якунлади.

✔️Бугун шаҳар ҳокимлигида сертификат топшириш маросимида, “Ёшлар 1+1” дастури доирасида билим ва кўникмаларга эга бўлган ёшлар билан юзма-юз мулоқотда ана шу жиҳатлар қайд этилди. Унда Ангрен шаҳар ҳокимининг ўринбосари Салим Анарбоев ёш тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар ва тадбиркорликнинг афзалликлари хусусида сўз юритди.

🔗Тадбирда “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида бир нафар тадбиркорга бир нафардан ишсиз ёшларни бириктириш ташаббуси ҳамда “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ўғил-қизларни тадбиркорларга бириктириб, уларда бизнес кўникмаларини шакллантириш, имтиёзли кредитлар ажратиб, ўз фаолиятини бошлашга кўмаклашиш зарурлиги айтилди.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
#Ҳар_кунинг_Наврўз_бўлсин_жонажон_Ўзбекистоним

Ангрен шаҳар Ахборот-кутубхона марказида "Сумалак сайли" тадбири бўлиб ўтди.

Шаҳар кутубхонасида кенг кўламли таъмирлаш ишлари бошланган. Шунга қарамай китобхонларга хизмат кўрсатиш узлуксиз давом этмоқда.

Кўп миллатли китобхонларни Наврўз таомидан баҳраманд қилиш мақсадида ўтказилган тадбир миллий куй-қўшиқлар ва викториналарга уланиб кетди.

"Қойил, сизга!", - деймиз заҳматкаш маърифат фидойилари.

Дилрабо ПАРДАЕВА

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube