Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
104K photos
7.99K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
​​#ФВБ_минбари

Сел, сув тошқинларидан огоҳ бўлайлик!

Ўлкамизга баҳор ҳам кириб келди. Кунлар исиши билан тоғ тизмаларидаги қорлар аста- секинлик билан эриб, дарё, сойларда сув миқдорининг ошишига сабаб бўлади. Илиқ ёмғирлар эса баланд чўққилардаги қорларнинг янада кўпроқ эришига сабаб бўлиб, бу эса сув оқимларининг ўз навбатида кўпайишига олиб келади. Ҳар йили баҳор фаслида дарё, сойлардаги сувларнинг кўпайиши натижасида вилоят ҳудудларида сел келиш ва сув тошқинлари билан боғлиқ ноҳуш ҳолатлар жуда учраб туради.
Ҳар йили ноябрь ва февраль ойларида сел, сув тошқинлари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва “Гидрометереология” хизмати маркази ходимлари томонидан вилоятнинг сел, сув тошқини хавфи мавжуд ҳудудлари ўрганилиб, ўрганишлар натижасида жойларда маҳалиий ҳокимликлар ва тегишли ташкилотларнинг куч-воситаларини жалб қилган ҳолда, сел, сув тошқинларининг олдини олиш ва кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича дарё, сой ва каналларда махсус-тактик ўқув машқлари орқали қирғоқларни мустаҳкамлаш ва муҳандислик тадбирлари амалга оширилиб келинади.
Шундай бўлсада, ҳар йили сел, сув тошқинлари оқибатида худудларда яшовчи аҳоли уйлари ва қишлоқ хўжалиги майдонларининг талофат кўриш ҳолатлари кўплаб учраб турибди. Мазкур вазиятларда аксарият ҳолларда дарё ва сойларнинг бўйида ҳамда тоғ адирлар ён-бағрида яшовчи аҳоли яшаш уйлари кўплаб талофатлар остида қолмоқда.
Ўз уйинги ўзинг асра, деганларидек ҳар биримиз дарё, сойларнинг бўйида ва тоғ ён-бағриларида жойлашган уйларимизни баҳор фаслида кучли ёғингарчиликлар оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган сел, сув тошқинлари ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида қуйидагиларга амал қилишимиз лозим:
- дарё, сой, канал бўйида ҳамда тоғ ён-бағриларида жойлашган доимий яшаб келаётган уйларимизда вақтинча ёғингарчилик мавсуми тугагунга қадар яшамаслик;
- дарё, сой қирғоғи яқинида жойлашган дала ҳовлиларга ёғингарчилик мавсуми тугамагунча дам олиш мақсадида бормаслик;
- кўчки ҳавфи мавжуд худудларга сайл ва дам олишга чиқмаслик;
- об-ҳавонинг кескин ўзариши вақтларида дарё, сой ва жарликлар ёқасида жойлашган бино иншоотларимиздан фойдаланмаслик;
- дарё, сой, канал бўйида ҳамда тоғ ёнбағриларида жойлашган кекса ёшдагиларни ва ёш болларни ёлғиз қолдирмаслик;
- сел, сув тошқинлари ва кўчки ҳолатлари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар чоғида эвакуация (кўчиш) чораларини олдиндан кўриш.
Юқорида келтирилган талабларга ҳар биримиз ўз уйимизда ва ҳаётимиз давомида амал қилсак, ўз оиламиз ва яқин еишиларимиз ҳаётини бевақт фалокатдан сақлаб қолган бўламиз.

Ж.Улуғбеков,
Тошкент вилояти Фавқулодда
вазиятлар бошқармаси бўлим бошлиғи, катта лейтенант
Х.Масаидов,
Ангрен шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи
подполковник
#ФВБ_минбари
Қўшнилар хушёрлигидан инсон ҳаёти қутқариб қолинди
⚡️Жорий йилнинг 2 сентябрь куни соат 18.00 да Ангрен шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими Навбатчи-диспетчерлик хизматига Ангрен шаҳар "Кимёгар" МФЙ 5/3 даҳаси, 31-уй 12-хонадонда ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
⚡️Шаҳар ФВБ 3-сонли ёнғин қутқарув қисмининг 1 та ёнғин қутқарув бўлинмаси зудлик билан (соат 18.05 да) ҳодиса юз берган жойга етиб келишди.
⚡️Қутқарув қисми ходимлари келган вақтда хонадон ичи тутунга тўлган эди. Ичкарида одам борлиги ҳақида қўшнилар маълумот берганидан сўнг зудлик билан қутқарувчилар тезкор ҳаракат билан хонадон ичида бўлган фуқаро Д.С.ни қутқаришиб, ташқарига олиб чиқишди. Қўшниларнинг ўз вақтида хабар бериши натижасида бир инсон ҳётин сақланиб қолинди. Ён қўшни - жон қўшни деб бежиз айтилмаслигини ҳаётнинг ўзи кўрсатди.
⚡️Ҳурматли ҳамшаҳарлар, доимо огоҳ ва сергак бўлинг! Ёнғин балосидан ўзингизни ва яқинларингизни асранг!
Бобур ТУРДАЛИЕВ
https://t.iss.one/angrenhokimligi
#ФВБ_минбари
🍁Куз-қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши ҳамда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида қуйидагиларга риоя қилиш зарур:

⛔️ ташқи ҳимоя қобиқлари шикастланган электр сим ва кабеллардан фойдаланманг;

✔️ электр хўжалигида ортиқча юкланиш ва электр симларнинг қисқа туташувидан содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш лозимлиги сабабли сифат сертификатига эга бўлган ҳимоя сақлагичларидан (автоматлардан) фойдаланинг;

✔️ иситиш мавсуми бошланишидан аввал, иситиш печлари ва улар дудбўронларининг созлиги, қувурларнинг ҳар хил маҳсулотлар билан беркилиб қолмаганлигини кўздан кечиринг ва дудбўрон орқали ҳаво тортиш кучига алоҳида аҳамият қаратинг;

✔️ иситиш печларининг дудбўронларини тозалаш, созлаш ва уларнинг қоида талаблари асосида ўрнатилиши бўйича хизмат кўрсатувчи махсус ташкилотларга мурожаат қилиш ва улар томонидан лозим даражада хизмат турларининг бажарилишига эришинг;

✔️ носоз, қўлбола иситиш мосламаларидан фойдаланманг, стандарт талабларига жавоб берадиган иситиш мосламаларидан фойдаланишда уларни ишлаб чиқарган корхонанинг йўриқномасидан фойдаланинг;

⛔️ иситиш печларини ҳаддан зиёд қиздириб юборманг;

⛔️ газ ва электр иситиш мосламаларини назорат қилишни ёш болаларга топширманг;

✔️ газ таъминоти идоралари мутахассисларини жалб этган ҳолда газ жиҳозларини тафтишдан ўтказиб, уларга техник хизмат кўрсатилишини ташкил этинг;

✔️ газ ускуналарини улаш бўйича тартиб-қоидаларга риоя қилинг;

⛔️ ёнувчи материалларни газ плиталари устида қуритманг;

✔️ газ иситиш мосламаларидан хавфсизлик автоматикалари (яъни газнинг ўчиб, қайта келишини назорат қилувчи мослама) орқали фойдаланинг ва уларнинг доимий созлигига эътибор беринг.

Ангрен шаҳар ФВБ https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
​​#ФВБ_минбари

Қуриган ўт ва шох-шаббаларда содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш тўғрисида

Ангрен шаҳри ҳудудида жойлашган давлат масканлари ҳамда маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳудудларида қуриган ўтлар ва шох-шаббаларни ўз вақтида тозаламаслик ёнғинларга олиб келиши мумкин. Бунга назоратсиз қолган ёш болалар гугурт ўйнашлари ҳамда тўпланган қуриган ўт ва хазон баргларга сигарет қолдиқлари тушиши ва тозалаш мақсадида ёқиб юбориш сабаб бўлмоқда.
Бунинг учун:
❗️ҳудуддаги қуриган ўтлар ва шох-шаббаларни ўз вақтида тозалаб ҳудуддан белгиланган тартибда ўз вақтида олиб чиқиб кетилишини таъминланг.
❗️ ҳудудни тозалаш мақсадида ҳудуддаги қуриган ўтлар ва шох-шаббаларни ёқиб юборманг;
Ангрен шаҳар шамолли ҳудудлигини инобатга олсак қуриган ўтларда ва шох-шаббаларда содир бўлган ёнғинлар шамол натижасида атрофдаги бино иншоотларга ўтиши оқибатида аянчли оқибатлар, ёнғинлар ва фуқароларнинг ёнғинларда тан жароҳати олиши ҳамда давлат ва фуқароларнинг мол-мулкига катта миқдорда зарар етиши мумкин.

Ангрен шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими
#ФВБ_минбари

⚡️Чўкиш билан боғлиқ ҳодисаларнинг юз бермаслиги учун авваламбор чўмилиш қоидаларига қатъий риоя қилиш лозим. ✍️Бунинг учун биринчи навбатда об-ҳаво қуёшли ва шамол бўлмаган пайтда, ҳаво ҳарорати +20-25°, сув ҳарорати +17-19° дан кам бўлмаган шароитда чўмилиш тавсия этилади.

📌Қорин оч бўлганда, чарчаганда, чанқаганда, яқинда беморликдан турганда, спиртли ичимлик истеъмол қилинганда, ёлғиз бўлганда ва офтоб уриш ҳолларида чўмилиш мақсадга мувофиқ емас. Шунингдек, тақиқланган жойларда чўмилиш, катер ва қайиқларга яқин сузиб бориш, ёш болаларни сувда қаровсиз қолдириш, чегараланган белгилардан ташқарига чиқиш, кўприк, дамба ва кемалардан сувга сакраш, нотаниш жойларга шўнғиш тақиқланади.
Ангрен шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими
@angrenhokimligi_7
​​#ФВБ_минбари

Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари бўйича тегишли қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида Ангрен шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ва тегишли идоралар ходимларидан иборат ташкил этилган ишчи-гуруҳлар аҳоли яшаш секторлари, корхона ва ташкилотларда назорат-текширувлари ўтказишди. Текширишлар давомида асосий эътибор фуқаролар томонидан газ балонлардан, газ ва электр мосламаларидан хавфсизлик қоидалари талабларига асосан тўғри фойдаланилаётганлиги, газ ва бошқа ёқилғи иситиш печларидан газ ва электр ускуналаридан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя этилиш даражаси ўрганилди. Аҳолига эса ёнғин хавфсизлиги қоидалари тушунтирилиб, эслатмалар тарқатилди.
Хурматли Ангрен ахолиси ва шаҳримиз мехмонлари:
- Уйда газ ҳиди сезсангиз эшик ва деразаларни очиб хонани шамоллатиб, бу ҳақида зудлик билан шаҳар газ таъминоти корхонасига 104 рақами орқали хабар беринг: шунингдек гугурт чақиш ва чироқни ёқиш, ёниқ бўлса ўчириш қатъиян ман этилади.
- Иситиш печлари ва уларнинг тутун чиқиш мўрилари яроқлилигини куз-қиш мавсуми олдидан кўрикдан ўтказинг. Тутун чиқиш мўриларининг атрофи камида 1 метр айланасига тахта ва бошқа ёнувчи нарсаларга яқин жойлаштирманг.
- Ёш болаларни уйда назоратсиз ёҳуд ёлғиз ҳолда қолдирманг. Ёш болаларга электр ва газ асбобларидан фойдаланишни буюрманг.
- Маҳалла ва кўп қаватли уйларга олиб борувчи кўчаларни сунъий тўсиқлар билан тўсиб қўйманг.
- Кўп қаватли уйларда газ печларини (плиталарини) ўзбошимча (балконга) белгиланмаган жойларга ўрнатманг.
- Уйларда носоз, ишга яроқсиз ва ишлаш муддати ўтиб кетган, синовдан ўтмаган маиший газ балонларидан фойдаланманг. Газ балондан фойдаланишда балонни синовдан ўтказиб, темир қути ичига боғланиш жойлари хомут орқали ўрнатиб фойдаланинг.
- Уйдан чиқиб кетаётганда электр иситгич ва газ ускуналарини ўчиришни унутманг. Носоз газ ва электр ускуналаридан фойдаланманг.
- Ёнғин ёки авария каби фавқулодда вазият содир бўлганда 101, 1050 рақами хабар беринг ва қўни-қўшнилар ёрдамида мавжуд воситалар (челак, шланг орқали сув сепиш ва бошқалар) билан ёнғинни бошланғич даврида ўчириш чораларини кўринг.

Ангрен шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими Сизларни огоҳликка чақириб, ёнғин хавфсизлиги қоида талабларига амал қилишингизни сўрайди.
Бобур ТУРДАЛИЕВ,
Ангрен шаҳар ФВБ бошлиғинино ўринбосари