Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#ёшлар_масаласи
#маҳаллабай
#уюшмаган_ёшлар
#спорт

Аҳолининг уюшмаган ёшларини спортга жалб этиш мақсадида маҳаллаларда футбол мусобақалари ўтказилмоқда.

🔎Хусусан, " Соғлом" маҳалласида
футбол ўйингоҳида шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан уюшмаган ёшлар иштирокида футбол мусобақаси ташкил этилди. Унда 18 та жамоа қатнашди.

📍Жорий йилнинг 25 март кунидан бошланшан баҳслар 23 апрель куни финал босқичи якунланди.

📌Натижаларга кўра, "1999 йил" жамоа аёзолари 1-ўринда ғалаба қучдилар.

"1989 йил" жамоаси 2-, "1995 йил" вакилари 3-, "1982 йил" жамоаси эса 4-ўринларни эгалладилар.

🔹Тақдирлаш маросимида кўчма кубок "1999 йил" йигитларига тантанали топширилди.

⚡️ Фахрли ўринларни эгаллаган жамоалар муносиб рағбатлантирилди, фахрий ёрлиқ ва медаллар билан тақдирландилар.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
#ёшлар_масаласи
#тадбиркорлик
#ёшлар_дафтари

Ангрен шахридан олис ҳудуддаги "Красногорск" қўрғонида "Ҳар бир тадбиркор -- ёшларга мададкор!" ўқув дастури асосида ўқитиш дарслари бошланди.

Куни кеча 4-чи гуруҳ тингловчиларининг якуний дарси ўтказилди.

Шаҳар Савдо-саноат палатаси тадбиркорликка кўмаклашиш маркази бўлими бошлиғи Дилфуза Эшмуратова, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими раҳбари Азиз Парпиевлар ўқув курсларининг якуний кунида ёшларни қизиқтирган саволларига жавоб беришди. Дарс якунида имтиҳон бўлиб ўтди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
#ёшлар_масаласи
#ҳар _бир _тадбиркор _ёшларга_мададкор
#бандлик
🔹Ёшларни тадбиркорликка йўналтириш ва уларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ёшларга тадбиркорлик ҳақида назарий билимлар берилиши давом этаяпти.
🔸Ангрен шаҳрида ва “Красногорск” шаҳарчасида «Ёшлар 1+1» дастури асосида 6 кун, яъни 48 соат давомида махсус курслар ташкил этилиб, курс тингловчиларига махсус сертификатлар берилиши режалаштирилган. Курсларни тугатган ишсиз ёшлар 3 йил муддатга 33 миллион сўмгача бўлган 6 ойлик имтиёзли даври ва гаровсиз кредит олиш имкониятига эга бўладилар.
📌Қайд этиш жоиз, микрофирма ва кичик корхона ташкил этган шахсларга учинчи шахс кафиллиги ва суғурта полисларисиз 225 миллион сўмгача кредит Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг кафиллиги асосида берилади.

🔺Навбатдаги ўқув курсларини аҳолининг уюшмаган ёшлари, “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган йигит-қизлар билан биргаликда тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истагида бўлган ёш тадбиркорлар, яъни, жами 32 нафар, ёш якунлади.

✔️Бугун шаҳар ҳокимлигида сертификат топшириш маросимида, “Ёшлар 1+1” дастури доирасида билим ва кўникмаларга эга бўлган ёшлар билан юзма-юз мулоқотда ана шу жиҳатлар қайд этилди. Унда Ангрен шаҳар ҳокимининг ўринбосари Салим Анарбоев ёш тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар ва тадбиркорликнинг афзалликлари хусусида сўз юритди.

🔗Тадбирда “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида бир нафар тадбиркорга бир нафардан ишсиз ёшларни бириктириш ташаббуси ҳамда “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ўғил-қизларни тадбиркорларга бириктириб, уларда бизнес кўникмаларини шакллантириш, имтиёзли кредитлар ажратиб, ўз фаолиятини бошлашга кўмаклашиш зарурлиги айтилди.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
#Ангрен
#ёшлар_масаласи

ҲОКИМ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов "Дорилфунун" маҳалласидаги "Ёшлар дафтари" да бўлган йигит-қизлар билан юзма-юз мулоқотда бўлди.

Учрашув давомида "Ёшлар дафтари" да бўлган 16 нафар ёшнинг бандлик, уй-жой ва тадбиркорлик, кредит билан боғлиқ мурожаатлари кўрилди.

Шундан 5 нафар йигит-қизга ишга жойлашиш учун корхона, ташкилотларга йўлланмалар берилди. Уч нафар ёш тадбиркорлик фаолияти учун кредит маблағи оладиган бўлди. Ҳудудда ҳайкалтарошлик фаолиятини йўлга қўйиш учун жой масаласи ҳам ижобий ҳал этилди.
@angrenhokimligi_7
#ёшлар_масаласи
#дастур_ижроси

📎Ангрен шаҳрида "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳолини саломатлигини мустаҳкамлаш йили Давлат дастури" да белгиланган устувор вазифалар татбиқ этилмоқда.

🔎 Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни бажаришда Ангрен шаҳар Қизил Ярим Ой Жамияти бўлими, шаҳар Тиббиёт бирлашмаси, шаҳар Халқ таълими бўлими билан биргаликда Қўшма қарор ишлаб чиқилди.

Унда шаҳардаги 48 та умумтаълим мактабида санпостчилар гуруҳи ўртасида жорий йилнинг 3 май кунидан 5 май кунига қадар "Биз биргаликда COVID-19 га қаршимиз! " мавзусида онлайн мусобақаси ташкил этилди.

🖇 Бунда таълим муассасаларидаги 28121 нафар ўқувчи фаол иштирок этдилар. Санитар пост гуруҳи мактаб ҳамширалари билан биргаликда ҳар бир синфга кириб, шахсий гигиена қоидалари ҳақида, ниқоб тақиш ва антисептик воситаларидан фойдаланиш, ҳар бир синфга тарқатма материаллари орқали тарғибот ишларини олиб боришди.

🔗Шаҳар Халқ таълими бўлими фаоллар залида "Биз биргаликда COVID-19 га қаршимиз! " мусобақаси якунланиб, олиб борилган жараёнлар ҳайъат аъзолари томонидан баҳоланди. Натижаларга кўра, 21-,,16-,8-, 43-,12-, 37-, 26-, 7-, 22-мактаблар 1-ўринга муносиб деб топилди.

✔️Эътиборлиси, мактаб директорларидан Стелла Ли21-мактаб), Мунира Усмонова (8-мактаб), Гавҳар Ярашевалар (27-мактаб) ўзлари санпост аъзолари билан биргаликда тарғибот ишларини олиб бордилар ва ,яқиндан ёрдам бердилар.

🏆Ғолиб ва қатнашчилар Ташаккурнома ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
@angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#натижа
#ёшлар_масаласи
Ангрен шаҳрида "Ёшлар 1+1" дастури доирасида ўқув машғулотларида кўникмалар олган ва сертификатни қўлга киритган ёшлар Микрокредитбанк томонидан кредит маблағларини олдилар ва ўз бизнесларини йўлга қўйдилар.
Батафсил 🎥видеолавҳада
Каналга уланиш⬇️⬇️⬇️
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ёшлар_масаласи
#бандлик
#тадбиркорлик
ОЛИС ҲУДУД ЁШЛАРИГА СЕРТИФИКАТЛАР БЕРИЛДИ
✍️Ангрен шаҳридан олис ҳудудда жойлашган “Красногорск” шаҳарчасида 4 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, 18-30 ёшгача бўлган
ёшлар сони 1957 нафарни ташкил этади. Шундан 60 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган.
▪️Ҳудудда ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш га алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, Ангрен шаҳар хокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими, Микрокредитбанк ҳамда Савдо-саноат палатаси Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази шаҳар бўлими томонидан ушбу масканда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган ёшлар учун “Ёшлар 1+1 дастури” доирасида “Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор” тамойили асосида қисқа муддатли 48 соатлик дарслар ташкил этилди.
▪️Ушбу ўқув машғулотларининг тўртинчи босқичига “Красногорск” шаҳарчасидаги “Ёшлар дафтари”га киритилганларнинг 30 нафари жалб этилди ва улар машғулотларни муваффақиятли якунладилар.
▪️Бизнес асослари ва тадбиркорлик бўйича зарур кўникмаларга эга бўлган ёшларга имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди. Унда Ёшлар ишлари агентлиги Ангрен шаҳар бўлими раҳбари Азиз Парпиев, тадбиркорликка кўмаклашиш маркази раҳбари Дилфуза Эшмуратова, Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати Саидамир Исаевлар қатнашдилар ва йигит-қизларга сертификатларни тантанали топширдилар.
▪️Тадбирда сўз олганлар ёшлар масаласи, давлатимиз раҳбарининг "Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятига ҳам тўхталдилар.
▪️Статистик маълумотларга кўра, “Красногорск” шаҳарчасида йил якунигача 120 нафар ёш учун янги иш ўрни яратилади.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
#тадбиркорлик
#ёшлар_масаласи

Ёш тадбиркорнинг йирик ишлари

Ангрен шаҳрида олис ҳудудда жойлашган маҳаллаларда оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш эвазига ҳудудда жажжи ўғил-қизлар мактабгача таълимга қамраб олиш яхши самара бераяпти.

"Гулбоғ" маҳалласида истиқомат қилувчи ёш тадбиркор Дилрабо Эгамова бирданига 4 та оилавий болалар боғчаси ташкил этишга муваффақ бўлди.

Айни пайтда "Гулбоғ" маҳалласидаги 3 та оилавий боғчага 75 нафар, "Янги Гўшсой" маҳалласидаги битта болалар боғчасига эса 25 нафар ўғил-қиз қамраб олинди.

Ёш тадбиркор Дилрабо Эгамова ёшларга, тадбиркорликка яратилаётган имкониятлардан оқилона натижасида ушбу соҳани янада кенгайтирмоқда. Ҳар икки маҳалла болажонларини тўлиқ мактабгача таълимга қамраб олиш мақсадида янги боғча биноси учун қурилиш ишларини олиб борилаяпти.
@angrenhokimligi_7
#спорт
#ёшлар_масаласи ✍️Аҳолининг уюшмаган қатламини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, айниқса, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда давлатимиз раҳбарининг 6099-, 5924-сонли Фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида спортнинг волейбол тури бўйича "ДХХ кубоги" мусобақа ташкил этилди.

▪️Унда Ангрен шаҳридаги 4 та сектор таркибидаги маҳалланинг уюшмаган ёшлари, кам таъминланган оилалар ҳамда хорижий мамлакатларда ишлаб келган ва айни дамда ишсиз юрган аёллар ўзаро баҳслашдилар.

🔸Мусобақада 4 та жамоа бўлиб, ҳар бир сектордаги маҳалладан жалб этилган иштирокчилардан иборат 4 та жамоа ташкил этилди.

🔹Қизғин курашлар остида ўтган мусобақада 4-сектор жамоаси муваффақият қозонди ва 1-ўринни қўлга киритди.

🏆Баҳсларда фаол қатнашган 2-сектор жамоаси 2-, 1- ва 3-секторлар жамоалари аъзолари эса 3-ўринларга сазовор бўлдилар.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
#ёшлар_масаласи
#спорт
УЮШМАГАН ЁШЛАР "ДЕПУТАТ КУБОГИ" УЧУН БЕЛЛАШДИЛАР

🔎"Самарчуғ" маҳалламида беш муҳим ташаббус доирасида "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида "Темир дафтар", " Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар ўртасида футбол бўйича "Депутат кубоги" мусобақаси ўтказилди.

⚡️20 кун давом этган баҳслар якунига етди. Ғолиблар аниқланди. 1- ўринни "1984-1985" йилларда туғилган терма жамоа, 2-ўринни "1994" йилда туғилган ёшлар, 3-ўринни эса "1997" йилда туғилган ёшлар қўлга киритдилар.

📌Мусобақа сўнгида Ёшлар ишлари агентлиги Ангрен шаҳар бўлими бошлиғи, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Азизбек Парпиев,, Ёшлар иттифоқи фаоли Аҳрор Уришбоев, "Самарчуғ" МФЙ раиси Азим Мадиевлар ғолиб жамоаларга ва фаол иштирок этганларга эсдалик совғалари, медаллар, диплом ва кубокини топширдилар.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
#ёшлар_масаласи
#бандлик

АНГРЕН: БИЗНЕС САЁҲАТ УЮШТИРИЛДИ

🔎Ангрен шаҳрида “Ёшлар ойлиги” доирасида “Бизнес марафон” мотивацион тренинглар лойиҳасини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишлаб чиқилган дастурга мувофиқ, “Ёшлар дафтари”га киритилган ҳамда тадбиркорлик фаолиятига қизиқувчи кўнгилли ёшлар шаҳардаги йирик, намунали тадбиркорлик объектлари, саноат ишлаб чиқариш корхоналарига “Бизнес саёҳат” уюштирилди.

🔗Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими томонидан ташкил этилган "Бизнес саёҳат" давомида шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Салим Анарбоев ёшлар бандлигини таъминлашдаги имкониятлар, шаҳар ҳудудидаги ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти ҳамда касб-ҳунар мактаблари ва қурилиш соҳаси бўйича зарур билим ва кўникмалар орттириш имкониятини бервчи ўқув марказлари тўғрисида маълумотлар билан баатафсил таништирди.

📌“Бизнес саёҳат” лойиҳасининг қатнашчилари шаҳар ҳудудида керамо-гранит кафеллари ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Lyux Granit” ҚК МЧЖ ҳамда “шруп” деталлари ишлаб чиқараётган “Angren stil Company” МЧЖнинг фаолияти билан яқиндан танишдилар.
✔️Бу икки корхонада меҳнат қилаётганларнинг кўпчилиги “Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизлар бўлиб, эндиликда уларнинг бандлиги таъминланган. Муҳими, Ангрен ёшлари замонавий ускуна ва қурилмаларни бемалол бошқармоқдалар.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати @angrenhokimligi_7
#ёшлар_масаласи
#спорт _ва_ ёшлар
#веломарафон

ЁШЛАР ОЙЛИГИ: “RACE FOR HEALTH" - "САЛОМАТЛИК УЧУН ПОЙГА

🔎Ангрен шаҳрида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда каттаю кичикни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш мақсадида турли оммавий тадбирлар ўтказиш анъанага айланган.

🔗Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари Агентлиги, Ёшлар Иттифоқи шаҳар Кенгаши, шаҳар Халқ таълими бўлими, Спорт бўлими ҳамда секторлар раҳбарлари ҳамкорликда ҳамкорликда "Ёшлар ойлиги" дастури лойиҳаси доирасида “RACE FOR HEALTH" - "САЛОМАТЛИК УЧУН ПОЙГА" номи остида веломарафон спорт тадбирини ўтказди.

📌Бугун эрталабдан “Амир Темур” кўчасидан старт берилган веломарафон иштирокчилари “Бунёдкор” кўчаси бўйлаб “Истиқлол” майдонига қадар ўз техника воситаларида ҳаракатландилар. Ўзига хос қизиқарли ва завқли пойга барчага ҳам жисмонан, ҳам маънан кўтаринкилик бағишлади.

📍Тадбир давомида шаҳар ҳокимининг ўринбосари Салим Анарбоев “Ёшлар куни”га бағишлаб ўтказиладиган навбатдаги веломарафон тўғрисида маълумотлар берди.

☑️Бугунги “Саломатлик учун пойга” веломарафонида асосан уюшмаган ёшлар иштирок этдилар.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
#ёшлар_масаласи
#2-сектор

🔎Ангрен шаҳрида "Ёшлар ойлиги" лойиҳаси доирасида "Прокуратура ходимлари билан учрашув" ташкил этилди.

📌Унда 2-сектор ҳудудида жойлашган "Облиқ" МФЙ ҳудудидаги 29- мактабнинг 11-синф ўқувчилари шаҳар прокуратураси ходимлари фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

🔗Учрашув давомида прокуратура ходимлари ўз йўналишлари бўйича ахборот бердилар ва йигит-қизлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

▪️Шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Жаҳонгир Юсупов ёшлар билан юзма-юз мулоқотлар давомида мамлакатимизда ёшлар сиёсати, уларнинг истиқболи учун улкан имкониятлар, чуқур билим олишлари, касб-ҳунар эгаллашлари ва тадбиркорлик билан шуғулланишларидаги қулай шарт-шароитлар ҳамда ёшларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, бурч ва мажбуриятлари хусусида ҳам сўз юритиб, зарур маълумотлар берди.

⚡️Ҳар жиҳатдан таассуротларга бой учрашувда ёшлар ҳуқуқий саводхон бўлиш, имкониятлардан оқилона фойдаланиш кераклигини юракдан ҳис этдилар.
@angrenhokimligi_7
#ёшлар_масаласи
#бандлик
#жараён
НАВБАТДАГИ СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ
✍️Ангрен шаҳрида
ёшлар масаласи, айниқса, уларнинг бандлигини таъминлашга эътибор қаратилган.

🔎Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги Ангрен шаҳар бўлими, Микрокредитбанк ҳамда Савдо-саноат палатаси Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази шаҳар бўлими ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4862-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Ёшлар: 1+1 дастури доирасида 18-30 ёшдаги уюшмаган ишсиз ёшларга кредит ажратиш учун “Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор” тамойили асосида ёшларга тадбиркорлик кўникмалари берилиб, ўқув курслари ташкил этилган.

🔗Ўқув курсининг навбатдаги 5-гуруҳ ўқув машғулотларига “Ёшлар дафтари” киритилганларнинг 44 нафари жалб этилди. 12 кун давом этган, 48 соатлик дарслардан иборат бўлган ўқув машғулотларини 35 нафар йигит-қиз муваффақиятли якунлади. Шу муносабат билан сертификатларни топшириш маросими бўлиб ўтди.
🌀Ушбу тадбирда шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари С.Анарбаев, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими раҳбари А.Парпиев, шаҳар ТКМ раҳбари Д.Эшмуратовалар иштирок этишди.

✔️Ёшларга ушбу сертификатлар асосида имтиёзли кредит маблағлари олиб, ўзларининг бизнесларини йўлга қўйишлари ва маблағларни мақсадли йўналтириб, самарали фойдаланиш кераклиги тушунтирилди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
#ёшлар_масаласи
#бандлик

"Angren line" МЧЖ ҚК асосан тикувчилик йўналишида фаолият кўрсатади.

Ангрен шаҳар "Кимёгар" МФЙ ҳудудидаги мазкур корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар дунё юзини кўрмоқда.

Ангренда ишлаб чиқариш цехида фаолият юритаётган маҳаллий ёшлар ва аёллар ушбу маҳсулотларни замонавий дастгоҳларни бошқарган ҳолда тайёрлайдилар.

Айни пайтда мазкур корхонада юзга яқин ёшлар енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқараяптилар.
#ёшлар_масаласи

Ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов, шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Жаҳонгир Юсупов, ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Дилмурод Валиев, ДСИ бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи, 4-сектор раҳбари Шуҳрат Ниёзов ҳамда шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ёшларнинг муаммоларини ўргандилар ва кўмаклашиш бўйича, зарур чора-тадбирлар белгилаб олдилар.

Ёшлар асосан бандлик, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун кредит маблағларини олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.

Бундан ташқари, муддатидан олдин талаба бўлганл 5 нафар йигит-қиз шартнома тўловлари учун моддий ёрдам сўраб мурожаат қилдилар ва уларга амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

Учрашув жараёнида жами 26 нафар ёшнинг мурожаати кўрилди. Шундан 4 та мурожаат тадбиркорлик ва кредит билан боғлиқ бўлиб, Микрокредитбанк шаҳар бўлимига масала ечими юзасидан топшириқлар берилди.
Ёшларнинг 4 та мурожаттидаги муаммо жойида ҳал этилди.
✍️Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати 👉@angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_масаласи
#ҳафта_давомида

Ушбу ҳафтада Ангрен шаҳрида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди.

Шукурулла Маҳмудов - шаҳар ҳокими:

- Ангрен шаҳрининг салоҳияти кўпроқ ўғил-қизларимизнинг ютуқлари билан белгиланади. Шунинг учун ҳар бир ёш чуқур билим олиши ва олий таълимга кириши учун мактабда яхши ва аъло ўқиши, албвтта китоб билан дўстлашиши зарур....

Шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов тадбир давомидв кекса, ўрта ва ёш авлод вакиллари билан юзма-юз мулоқотда бўлди.

Батафсил видеолақҳадв🎥
Каналга уланиш 👉https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ёшлар_масаласи
"ЁШЛАР ДАФТАРИ"ДАГИЛАР ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНДИ

📌Ангрен шаҳрида "Ёшлар дафтари" рўйхатига киритилганларнинг қизиқишлари, истак ва хоҳишлари эътиборга олинган ҳолда, уларнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилаяпти.

⚡️Хусусан, шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов "Ёшлар дафтари"да бўлган ёшлар билан мулоқотда бўлди. Унда ёшларга субсидия асосида маиший анжомлар топширилди.

🔗Шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов раҳбарлигидаги 1-сектор кесимида маҳаллалардаги 12 нафар ёшга маиший анжомлвр ажратилди. Ушбу ёшлар ўзини ўзи банд қиладиган бўлдилар.
Каналга уланиш 👉https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ёшлар_масаласи

Юртимизда ёшлар масаласи муҳим ва устувор вазифалардан саналади.

Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов шаҳарда ёшлар масаласи, бандлигини таъминлашда ижтимоий кўмак бериш ва тадбиркорликка жалб қилиш борасида ёшларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватламоқда.

Шаҳар ҳокими раҳбарлигидаги 1-сектор ҳудудига кирувчи "Майдон" маҳалласида яшовчи Жонон Назаров " Ёшлар дафтари" рўйхатида эди. У "Ҳоким ва ёшлар" учрашувида ўзини ўзи банд қилиш истагини билдириб, шаҳар ҳокимига мурожаат қилиб, компьютер жамламалари зарурлигини маълум қилган. Фуқаронинг мурожаати эътиборга олинди.

Бугун шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов фуқаро Ж.Назаров билан учрашди ва фуқаронинг истаги бўйича компьютер жамланмалари берилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7