Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
ОИЛАВИЙ НОДАВЛАТ БОҒЧАСИДА БАЙРАМ ТАДБИРИ

"1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" арафасида Ангрен шаҳридаги Соғлом маҳалласидаги "СОЛИҲАБОНУ" оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотинида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Соҳада етарли тажриба орттирган Дилдор Бердиқулова ўз хонадонида 30 ўринли болалар боғчасини ташкил этишдек эзгу мақсадига эришиб, тўрт нафар хотин-қизнинг бандлигини таъминлаганига энди бир ой бўлди. Қисқа фурсатда, тарбияланувчилар кўрсатган натижалар ёмон эмас.

Маҳалла раиси Аваз Ярашев бошчилигида маҳалла фаоллари ушбу даргоҳ фаолияти билан яқиндан танишдилар. Айни дамда бу ерда болажонлар учун барча шароит яратилган. Муҳими тадбиркор ҳам, ота-оналар ҳам мамнун.

Отабек Бакиров
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#спорт ✍️ Ангрен шаҳар Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг умидли ёшлари кўплаб мусобақаларда бир қатор ютуқларни қўлга киритишмоқда.

🏆Яқинда спортнинг Таэквондо WTF тури бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаларида ғолиблик шоҳсупасидан жой олган ҳамшаҳаримиз Ниҳола Халилова ўз вазн тоифасида (37 кг) фахрли 3 -ўринда муваффақият қозонди.
✔️Мусобақаларга жиддий тайёргарлик кўришда мураббий Фурқат Мавляновнинг хизматлари катта бўлди. @angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен
#билдириш

Ҳурматли ҳамшаҳарлар!

📣 «Билим Зиё» ўқув марказида МАТEМАТИКА фани бўйича курсларига қатнашиш имконияти мавжуд!

⚡️ Бухоронинг "Қоракўл тажрибаси" асосида дарслар олиб борилади! 6-10 синфгача бўлган ёшлар таклиф этилади.

🌐 «Билим Зиё» ўқув марказида ҳозирги кунда қуйидаги курслар мавжуд:

Kids English (1-4-синф ўқувчилари учун)
General English (Бошланғич даражадан юқори даражагача)
IELTS/CEFR (Халқаро тил билиш имтиҳонларига тайёрлов курслари)
Рус тили курслари (барча даражада)

Мурожаат учун:
☎️ +998903473773
Мўлжал: «Барака Устоз» рўпараси
📱 @bilim_ziyo_admin
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ангрен шаҳрида аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш самарадорлигини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор кучайтирилди. Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
#танлов
🔎 Ангрен шаҳрида Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ангрен шаҳар бўлинмаси Кенгаши тизимидаги бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари ўртасида "Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида "Энг намунали бошланғич ташкилот" кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.
🖇Тадбир натижалари тўғрисида Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ангрен шаҳар бўлинмаси Кенгаши раиси Бахтиёр Эргашев қуйидагиларни маълум қилди:
- Ушбу танловда иштирок этиш истагини билдирган 86 та бошланғич ташкилот буюртма берган бўлиб, шаҳар комиссиясининг тавсиясига биноан 70 та ташкилотга шаҳар босқичида иштирок этиш учун тавсия берилди. Танлов комиссияси аъзолари барча тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқди.. Эътиборли жиҳати, шаҳримизда бошланғич ташкилотлар фаолиятида ижобий ўзгаришлар сезиларли даражада. муҳими, интилиш бор. танлов қатнашчилари фаолликни қўлдан бой бермадилар. Натижаларга кўра, 1-ўрин 17-умумий ўрта таълим мактаби бошланғич касаба уюшмасига насиб қилди. Бундан ташқари, 28- умумий ўрта таълим мактаби, 38- мактабгача таълим ташкилотлари муносиб деб топилди. Барча ғолиблар ва иштирокчилар шаҳар бўлинмаси Кенгашининг дипломлари, эсдалик совғалари тақдирландилар
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
#ёшлар_масаласи
#спорт
УЮШМАГАН ЁШЛАР "ДЕПУТАТ КУБОГИ" УЧУН БЕЛЛАШДИЛАР

🔎"Самарчуғ" маҳалламида беш муҳим ташаббус доирасида "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида "Темир дафтар", " Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар ўртасида футбол бўйича "Депутат кубоги" мусобақаси ўтказилди.

⚡️20 кун давом этган баҳслар якунига етди. Ғолиблар аниқланди. 1- ўринни "1984-1985" йилларда туғилган терма жамоа, 2-ўринни "1994" йилда туғилган ёшлар, 3-ўринни эса "1997" йилда туғилган ёшлар қўлга киритдилар.

📌Мусобақа сўнгида Ёшлар ишлари агентлиги Ангрен шаҳар бўлими бошлиғи, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Азизбек Парпиев,, Ёшлар иттифоқи фаоли Аҳрор Уришбоев, "Самарчуғ" МФЙ раиси Азим Мадиевлар ғолиб жамоаларга ва фаол иштирок этганларга эсдалик совғалари, медаллар, диплом ва кубокини топширдилар.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
#билдириш
Табиий газдан фойдаланаётган аҳоли диққатига!

❗️“Ангреншаҳаргаз” ГТБ маъмурияти
шуни маълум қиладики, “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиалининг 2021 йил тасдиқланган жадвали асосида Ангрен шаҳридаги юқори ва ўрта босимли газ қувурларини 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида, қувурларни зичликка ва мустаҳкамликка синаш ишларининг олиб борилиши муносабати билан 2021 йил 2 июнь соат 08.00. дан 2021 йил 4 июнь соат 17.00. га қадар Ангрен шаҳрига табиий газ берилиши вақтинчалик тўхтатилади. ‼️Сизлардан газ плиталари олдидаги жўмракларни очиқ қолдирмаслигингизни ва 4 июнь куни соат 17.00 да газ бериш вақтида уйда бўлишингизни сўраймиз.
“Ангреншаҳаргаз” ГТБ маъмурияти
#уведомление
Внимание населению, пользующимся природным газом!

❗️ Администрация "Ангреншахаргаз" сообщает, что на основании утвержденного графика 2021 года филиала газоснабжения “Ҳудудгаз Тошкент" , в целях подготовки газопроводов высокого и среднего давления в городе Ангрен на осенне-зимний период 2021-2022 годов, в связи с проведением испытаний труб на плотность и консистенцию, со 2 июня 2021 года с 08.00, до 4 июня 17.00 часов 2021года, подача природного газа в городе Ангрен будет временно приостановлена. ‼️ Мы просим Вас не оставлять включенными газовые плиты и быть дома в 17.00 4 июня во время подачи газа.
Администрация " Ангреншахаргаз"
Forwarded from ANGRENMADANIYAT (Ilhom Mahkamov) via @like
Бугун Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Маданият бўлими, Халқ таълими бўлими, "Қизил Ярим ой" жамияти Ангрен шаҳар бўлими ҳамкорликда имконияти чекланган болалар учун 1-июн- Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ҳайрия тадбирини ташкил этдилар. Тадбир аввалида болажонларга музқаймоқлар улашилди.

@angrenmadaniyat
Forwarded from ANGRENMADANIYAT (Ilhom Mahkamov) via @like
Шаҳар маданият маркази томонидан концерт дастури намойиш этилди. Концерт дастурида "Ангрен юлдузлари" болалар рақс жамоаси, "Ниҳол" ва "Ғунча" болалар вокал жамоалари, "ART MIX" ўқув маркази ўқувчилари иштирок этишди. Концерт дастури болажонларга байрамона кайфият бағишлади.

@angrenmadaniyat
Forwarded from ANGRENMADANIYAT (Ilhom Mahkamov) via @like
Тадбир сўнгида болажонлар "Полвон" МЧЖ томонидан ташкил этилган "Ҳайвонот боғи" га киришиб, у ердаги жонзотларни яқиндан томоша қилдилар.

@angrenmadaniyat
Ишга таклиф этамиз!

"Angrenshahargaz" газ таъминоти бўлими ишга таклиф этади.

Ангрен шаҳар аҳоли хонадонларига электрон газ ҳисоблаш ускуналарини ўрнатиш учун иш тажрибасига эга ва автоген пайвандлаш ускунаси бор ПАЙВАНДЧИ ва ёрдамчи ЧИЛАНГАРЛАР ни шартнома асосида ишга қабул қилади.

💰Иш тартиби томонлар ўртасида ўзаро тузиладиган муайян ишни бажариш учун ишга ёллаш шартномасига асосан белгиланади ва бажарилган иш ҳажмига кўра маош тўлаб берилади.

☎️ Мурожаат учун:

+99898 123 03 76 ҳамда
+99899 489 03 66 рақамлари орқали боғланишингиз мумкин.

✍️ "Angrenshahargaz" GTB
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#таълим
Ангрен шаҳар 34-мактабнинг 6- «В» синф ўқувчиси Сардорбек ЭРГАШБОЕВ «Баркамол авлод болалар маркази»да Ментал арифметика тўгарагининг фаол қатнаашчиси.

Сардорбек Эргашбоев "Namangan Smar IRM" маркази томонидан "МEНТАЛ АРИФМEТИКА" бўйича ўтказилган Ўзбекистон Республикаси очиқ чемпионат олимпиадасида 11-13 ёш тоифаси бўйича қатнашди.

Натижада ёш билимдон биринчи ўринни қўлга киритди ҳамда махсус диплом ва медаль билан тақдирланди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Forwarded from ANGRENMADANIYAT (Ilhom Mahkamov)
1- июн - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб Ангрен шаҳри худудида ўтказиладиган концерт дастурлари:

"Афсона" тантаналар зали олдидаги майдонда

Соат 10:00 - 11:30 - 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби дастури

Соат 13:00 - 14:30 - 10-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби дастури

Соат 15:00 -16:30 - "Ёшлар" маданият маркази дастури

Соат 17:00 -18:30 - Шаҳар маданият маркази дастури

"Дукент" маданият маркази олдидаги майдонда


Соат 09:00 -11:00 - "Дукент" маданият маркази дастури

23-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ховлисида

Соат 15:00 -16:30 - 23-сонли БМСМ дастури

Янгиобод маҳалласи "Кончи" маданият маркази олдидаги майдонда


Соат 15:00-17:00 - "Кончи" маданият маркази дастури

Красногорск қўрғонидаги Касб-хунар коллежи ховлисида

Соат 14:00-15:30 - "Чотқол" маданият маркази дастури

Соат 15:30 - 17:00 - 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби дастури


Концерт дастурларига марҳамат қилинг! Болажонларга қувонч улашинг!

@angrenmadaniyat