Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
Вилоят ҳокими Рустам Холматов Бўка туманида қишлоқ хўжалик ходимлари ва фермерлар билан учрашди

Туман ҳудудидаги «Туркистон», «Дўстлик», «Бўка», «Паркент» хўжаликларидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун мўлжалланган ерларда етиштирилган пахта ҳосили шартнома асосида «Бўка агрокластер» МЧЖга топширилган эди.

Бу жамият тумандаги фаолиятини тугатаётганлиги боис, учрашувда иштирок этганлар вилоят ҳокимига ўзлари бригада бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган ҳудудлардаги мавжуд майдонларда, тендер асосида, янги фермер хўжаликларини ташкил этиш таклифини билдиришди.

Рустам Холматов,
Тошкент вилояти ҳокими:

- Албатта бу таклифни тегишли тартибда кўриб чиқиб ҳал қиламиз. Чунки, айни баҳорнинг биринчи ойида деҳқончиликда кечиктириб бўлмайдиган вазифалар бор. Баҳорнинг бир куни йилга татийди, деб бежизга айтишмайди. Бугун астойдил меҳнат қилганлар, экин парваришига эътибор қаратганлар ҳадемай хирмонга мўл ҳосил тўкишади.

@bokahokimligi
​​ #кун_ҳикмати

Бахт бизга турли шаклларда ташриф буюради ва деярли сезиб бўлмайди, лекин мен буни бошқа болаларникига қараганда, ёш болалар орасида, ўчоқларда ва қишлоқ уйларида кўрганман.

© Adam Smit
#расман

Вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси тайинланди

Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси лавозимига Раҳматилла Шералиев тайинланди.

Раҳматилла Шералиев 1952 йили Қибрай туманида таваллуд топган. Мутахассислиги – журналист.

Меҳнат фаолиятини 1974 йили ҳозирги “Ўзбекистон овози” газетасида бошлаган Раҳматилла Шералиев кейинчалик бошқа даврий нашрларда, Қибрай тумани ҳокимлигида, Республика Маънавият ва маърифат марказида, вилоят ҳокимлигида, “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармаларида масъул вазифаларда ишлаган.

Раҳматилла Шералиев мазкур лавозимга ўтгунча қадар Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент вилояти Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.

@toshvilpressa
Тошкент вилояти ҳокими ядро физикаси институтида олимлар билан учрашди

👉 https://kun.uz/01794413

Kun.uz расмий саҳифалари

Telegram | Facebook | YouTube
#Фармон_ижроси_амалда

Вазифалар белгиланди

Кеча шаҳар ҳокимлигида Президентимизнинг "Жамиятдаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонининг мазмун-моҳияти ҳамда "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилига асосланган янги тизимни самарали жорий этиш мавзусида семинар_йиғилиш ўтказилди.
Унда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, ҳоким ўринбосари Н.Назарова, Хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Хасанова, Хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича бошлиқ ўринбосари М.Турсунбаев, Кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш, ёшларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш бўйича бўлим бошлиғи ўринбосари Э.Карабаевлар ўз лавозимларига тайинланганини маълум қилди.
Шунинглек, маҳалла раислари, маҳаллаларда хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассислар, кексалар ва фахрийлар билан ишлаш бўйича маслаҳатчиларга янги тузилманинг янгича тизими, янгича ёндашув табаб этиладиган ўта масъулиятли фаолиятнинг муҳим омиллари, тамойиллари тўғрисида гапирди.
Семинар давомида амалга оширилиши лозим бўлган бир қатор вазифалар белгилаб олинди ва янада жипслашган ҳолда, фаолият кўрсатишга келишилди.
@angrenhokimligi_7
#кун_ҳикмати
​​Kitobdan yaxshi do'st yo'q jahonda,
G'amxo'ring bo'lgan u g'amli zamonda.
U bilan qol tanho, hech bermas ozor,
Joningga yuz rohat beradi takror.

©Abdurahmon Jomiy