Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#Кун_тарихи

🗓 26 август (2015 йил)

“Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

🔰 Қонунга кўра, фуқаролар аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

👉 қулай яшаш муҳити;
👉 тегишли органлардан санитария-эпидемиологик вазият ва инсоннинг яшаш муҳити ҳолати тўғрисида ахборот олиш;
👉 юридик шахслардан ва якка тартибдаги тадбиркорлардан маҳсулотнинг, шунингдек бажарилаётган ишлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг хавфсизлиги ҳамда сифати тўғрисида ахборот олиш;
👉 аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш;
👉 аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишлари оқибатида ўз соғлиғига етказилган зарарнинг ўрни қопланиши.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Кун_тарихи

🗓 31 август (1991 йил)

Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисидаги
Қонун қабул қилинган.

Қонунга мувофиқ, давлат мулки объектлари, шунингдек давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг, шу жумладан Иттифоқ қарамоғида бўлиб келган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мол-мулки, уларнинг асосий ишлаб чиқариш, ноишлаб чиқариш ва оборот ёки бошқа фондлари ҳамда ўзга мол-мулки, ички коммуникация, транспорт, алоқа ва энергетика тизимлари, республика картографияси ва геодезияси Ўзбекистон Республикасининг мулки эканлиги белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

🗓 9 сентябрь (2019 йил)

🏢 Президент Фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ташкил этилган.

📌 Агентликнинг асосий вазифаларидан бири Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва уни самарали амалга ошириш ҳисобланади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Кун_тарихи

🗓 18 сентябрь (2006 йил)

“Фирма номлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

☑️ Қонунга кўра, фирма номи юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан эътиборан ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинади.

➡️ Ўзганинг фирма номидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш фуқароларга 4 млн 460 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 6 млн 690 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Кун_тарихи

🗓 28 декабрь (2017 йил)

“Келажак бунёдкори” медалини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

Қонун билан тасдиқланган низомга кўра, “Келажак бунёдкори” медали билан 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган қуйидаги Ўзбекистон фуқаролари мукофотланади:

👉 ватанпарварлик, фидойилик ва меҳнатсеварлик фазилатларини намоён этиб, халқ манфаатлари учун садоқат билан хизмат қилаётган;

👉 Ватанимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтиришга ва шон-шуҳратини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган;

👉 мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаоллиги ва ташаббускорлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган;

👉 ўқишда ва меҳнат фаолиятида катта ютуқларга эришган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Кун_тарихи

🗓 7 январь (2008 йил)

“Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

🔰 Қонунга асосан:

никоҳда ва никоҳсиз туғилган болалар тенг ҳамда ҳар тарафлама ҳимоядан фойдаланади;

давлат боланинг барча шакллардаги камситишлардан ҳимоя қилинишини таъминлаш учун зарур чораларни кўради;

бола ҳуқуқлари чекланиши мумкин эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Кун_тарихи

4 февраль (2015 йил)

🏢 Президент Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси негизида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташкил қилинган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Кун_тарихи

🗓 17 февраль (2020 йил)

“Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

📋 Қонунга мувофиқ, махсус иқтисодий зона тегишли ҳудудни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун чет эл инвестициялари ва маҳаллий инвестицияларни, юқори технологиялар ҳамда бошқарув тажрибасини жалб этиш мақсадида махсус ажратилган, белгиланган чегараларга ва махсус ҳуқуқий режимга эга бўлган ҳудуд ҳисобланади.

🔰 Махсус иқтисодий зоналар қуйидаги турда ташкил этилиши мумкин:
● эркин иқтисодий зоналар;
● махсус илмий-технологик зоналар;
● туристик-рекреацион зоналар;
● эркин савдо зоналари;
● махсус саноат зоналари.

🚫 Шунингдек, бундай ҳудудларда қурол ва ўқ-дорилар ишлаб чиқариш ва уларнинг савдосини олиб бориш, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш каби бир қатор фаолият турларини амалга ошириш тақиқланади.

Махсус иқтисодий зона Президент қарорига биноан 30 йил муддатга ташкил этилади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Кун_тарихи

🗓 20 февраль (2018 йил)

“Лойиҳаолди, лойиҳа, тендер ҳужжатлари ва контрактларни экспертизадан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинган.

Қарорга мувофиқ, тендер ҳужжатларини ва контрактларини, шу жумладан импорт контрактларини комплекс экспертизадан ўтказиш хизмати учун қўшимча қиймат солиғини ҳисобга олмаган холда умумий сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан (24 млн 500 минг сўм) ортиқ бўлмаган миқдорда ҳақ ундирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тарихи

🔴 Тарих зарварақларида 6 май санасига нималар битилганини биласизми

🤱“Кавказ асираси”, “Иван Васильевич ўз касбини ўзгартиради”, “Соя” каби фильмларда турли ролларни маҳорат билан ижро этган  Владимир Этуш шу куни таваллуд топган.

💥Шу каби қизиқарли маълумотлар билан батафсил мобиль мухбиримиз Фарзона Ўринова лавҳасида танишинг.

👉Бизни кузатишда давом этинг.👇
https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
Forwarded from Huquqiy axborot
#Кун_тарихи

15 май жаҳон миқёсида Халқаро оилалар куни (International Day of Families) бўлиб, ушбу байрам БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1993 йил 20 сентябрдаги Халқаро оила йили тўғрисидаги резолюцияга мувофиқ 1994 йилнинг 15 майидан буён мунтазам нишонланиб келинади.

❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 15 май ҳар йили Халқаро оила куни сифатида республика бўйлаб кенг нишонланиши белгиланган.

Халқаро оилалар кунини ўтказишдан мақсад жаҳон ҳамжамияти диққатини оилавий қадриятларга ва оила институти билан боғлиқ муаммоларга қаратишдир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

22 июль санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни

📍
https://uza.uz/uz/posts/286293

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Forwarded from Huquqiy axborot
#Кун_тарихи

🗓 10 декабрь (1992 йил)

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисидаги Қонун қабул қилинган.

Қонунга кўра, Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.

Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#кун_тарихи

🏛🏛18 май – Халқаро музейлар куни

🪔Ушбу кун 1977 йилдан бери дунё бўйича нишонлаб келинади.

📊Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистондаги музейлар сони 105тани ташкил этган.

🔸Ҳудудлар кесимида энг кўп музей Тошкент шаҳрида жойлашган (29та), энг ками эса Сирдарё вилоятида (1та).

🔹Бундан ташқари, Бухоро вилоятида 19та, Фарғонада 13та, Самарқандда 12та, Тошкент, Навоий, Жиззах вилоятларида 5 тадан, Қорақалпоғистон Республикасида 4та, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида 2 тадан музей жойлашган.

⭕️Маълумот учун, 2021 йилда бутун дунё бўйича энг машҳур музейлар рейтингида Париждаги (Франция) Лувр музейи 9,6 миллион ташриф буюрувчи билан 1 ўринда турар экан.


@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

2 июль – Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби қабул қилинган кун.
@angrenhokimligi_7
Forwarded from Huquqiy axborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тарихи

🗓 14 февраль (1483 йил)

Буюк шоир, шоҳ, саркарда ва олим Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тарихи

🗓 10 декабрь (1992 йил)

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисидаги Қонун қабул қилинган.

Қонунга кўра, Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.

Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.