Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#Ангрен
#айём_туҳфаси
#мурувват

ДЕПУТАТЛАР МУРУВВАТИ
Қутлуғ айём кунларида халқимизга хос эзгу фазилатлар, миллий қадриятларимиз ўз ифодасини топди.

Қурбон ҳайити муносабати билан Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутатлари Раҳмон Давлятов, Аброр Назировлар ташаббус кўрсатдилар.

Улар ҳам депутат, ҳам тадбиркор сифатида Ангрен шаҳридаги васийликка олинган 20 нафар ўғил-қизнинг ҳолидан хабар олдилар.

Эзгуликка йўғрилган ушбу хайрли амаллар давомида ҳар бир ўқувчига эътибор қаратилиб, уларнинг қизиқишлари, таътилни қай тарзда ўтказишлари ҳам ўрганилди. Натижада Аброр Назиров 4 нафар ўғил-қизнинг “Билим зиё” ўқув марказида инглиз тили курсида ўқишлари учун, Раҳмон Давлятов 7 нафар кишига “Оппартак ором барака” соғломлаштириш масканида саломатликларини тиклашлари учун имтиёзли йўлланмаларни ҳам бердилар.
ЎзЛиДеП шаҳар Кенгаши раҳбари Муқаддам Нарбаева ҳамкорлик қилган ушбу хайрли тадбир давомида 20 та хонадонга кундалик учун зарур бўлган озиқ-овқат тўпламлари ҳам тарқатилди.
@angrenhokimligi_7
#айём_туҳфаси

Саховат,  мурувват каби эзгу фазилатлар халқимизга хос жиҳатлардандир. Қутлуғ айём кунлари азалий қадриятлар ўз ифодасини топмоқда.

Муборак Рамазон ҳайити арафасида Ангрен шаҳрида болаларга қувонч улашилди.

Бугун  22- умумтаълим мактабининг фаоллар залида, шаҳримиз мактабларининг 200 нафар бошланғич синфда таълим-тарбия олаётган ўғил-қизга  “Рамазон ҳайити” айёми муносабати билан Тошкент вилоят ҳокимлиги томонидан ажратилган ўқув-қуроллари топширилди.

Унда Ангрен шаҳар  ҳокими Алишер Райимов, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, шаҳар ҳокими ўринбосари Салим Анарбаевлар ўқувчиларга  байрам туҳфасини етказдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube