Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ангрен шаҳри 🔹Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳақида лавҳалар
#депутат_маҳаллада
✍️Аҳоли мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва тегишлилиги бўйича депутат сўровини амалга ошириш мақсадида депутатлар ўз округларида “маҳаллабай” тизими асосида фаолият юритаяптилар.
🔹Хусусан, Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати, Тошкент вилояти Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази раҳбари Шоҳиста Мадиярова Халқ қабулхонасида ташкил этилган фуқаролар қабули давомида ўзи сайланган округдан келиб тушган мурожаатлар ҳамда “Аёллар дафтари” рўйхатида бўлган ва ишсиз хотин-қизларнинг кўплаб мурожаатларни жойига чиқиб ўрганди.
🔗Жумладан, “Янги боғи сурҳ” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқароларнинг мурожаатларини жойига чиқиб ўрганди. Унда маҳалла ҳудудида оқова куврлари тозаланиши, газ таъминоти маиший чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетиш ҳамда “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган ва ёрдамга муҳтожларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ масалалар ўрганилди ва қисқа муддатли ўқув курсларида касб-ҳунарга эга бўлиш ва шу орқали ўзини ўзи банд қилиш, имтиёзли кредит билан ўз бизнесини йўлга қўйиш каби шароитлар тушунтирилди. Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати @angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#саломатлик
#маҳаллабай

🔹Маҳаллалар кесимида аҳоли саломатлиги учун тадбирлаар ташкил этилаяпти. Бунинг учун пойтахт тиббиёт муассасалари ҳам жалб этилган.

📌Хусусан, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани
Марказий поликлиникасининг
20 нафар тор муттахассиси
Ангрен шаҳар Тиббиёт
бирлашмасига қарашли
2-оилавий поликлиника
"Облиқ' филиалида маҳалла фуқароларини
тиббий кўрикдан ўтказдилар.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати @angrenhokimligi_7
3 май –Жаҳон матбуоти эркинлиги куни

🔹Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида 1993 йилнинг 3 май санасини "Халқаро матбуот эркинлиги куни" деб эълон қилиш ва шу кунда Халқаро матбуот эркинлиги куни нишонланиши ҳақида махсус резолюция қабул қилинган.

🔹Ўшандан буён ҳар йили 3 май куни дунё бўйлаб Халқаро матбуот эркинлиги куни нишонланади.

📌Юртимиздаги барча матбуот ходимлари, журналистларга  3 май –Жаҳон Матбуоти эркинлиги куни муборак бўлсин!                

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати @angrenhokimligi_7
#маънавият

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг видеоселектор йиғилишларида берилган топшириқлар ва шу йил 26 март кунида қабул қилинган 5040-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш шаҳар бўлимида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва мутаҳассислари иштирокида семинар ташкил этилди.

❇️ Семинар кун тартибида «Бир маҳаллага - бир зиёли» тамойили асосида амалга ошириш механизми ва усуллари батафсил тушунтирилди.

📌 Тадбир шаҳар Маънавият ва маърифат маркази Ангрен шаҳар бўлинмаси ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди.

А. Юсупов,
Республика Маънавият ва маърифат маркази Ангрен шаҳар бўлинмаси раҳбари

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати @angrenhokimligi_7
#ободонлаштириш
#бунёдкорлик

🔎Ангрен шаҳридан чекка ҳудудда жойлашган "Жигаристон" маҳалласида ободончилик ишлари олиб борилмоқда.

📌Хусусан, маҳалланинг "Кончилар" 2-боши берк кўча йўли "Узбеккўмир" АЖ корхонаси томонидан махсус техникалар ёрдамида текисланди ва 40 куб шағал билан қопланди.

⚡️Шунингдек, ҳудуддаги футбол ўйингоҳида ҳам бунёдкорлик ишлари бошланиб, 30 куб тупроқ олиб келинди.

📍Маҳалланинг асосий кўчалари "Жигаристон"," Кончилар" кўчаларидаги мавжуд барча электр таянччлари ва дарахтлар оқланди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати @angrenhokimligi_7
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 3 май куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Мулк ижараси шартномасига оид низолар хусусусида
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Азиз Обидов, Олий суд ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
COVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
Электрон ҳукуматни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: АКТ вазирлиги, Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази раҳбарлари

〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
#расмий

Тайинлов

📌Бабажанов Жамшид Ҳакимович – Тошкент вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

🔹Ж.Бабажанов 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 2007 йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган.

📌Лавозимга тайинлангунга қадар, “Миллий PR маркази” ДУК директори лавозимида меҳнат қилаётган эди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok