Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
"Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" лойиҳаси эндиликда "маҳаллабай" ташкил этилиб, спорт фестивали сифатида уюштирилмоқда.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги, секторлар раҳбарлари, Болалар- ўсмирлар спорт мактаби, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Ангрен шаҳар ИИБ, шаҳар ИИБ ЙҲХБ, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш шаҳар бўлими, Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирни ҳар икки маҳалланинг 7 ёшдан 70 ёшгача фуқаролари қўллвб-қувватладилар ва фаол иштирок этдилар.

Юриш марафонидан сўнг аҳаллаларнинг каттаю кичиги эрталабки бадантарбия машқлари билан шуғулландилар.

Тадбир қатнашчилари, уюшмаган аҳоли ва ёшлар, аёллар ва кексалар спорт фестивалида футбол, шахмат, шашка, волейбол, стол тенниси каби спорт турлари бўйича ўзаро баҳслашдилар.

Спорт фестивали аҳолини янада бирлаштирди, эзгу қадрияилар ўз ифодаси намоён этилди.
Спорт фестивали ҳар икки маҳаллада кўтаринкиликда ўтди.

Эътиборлиси, "Соғлом" МФЙ ҳудудида тадбиркор томонидан қуриб, фойдаланишга топширилган футбол ўйингоҳидан тадбир қатнашчилари беминнат фойдаландилар.

"Соғлом" маҳалласида Ангрен шаҳар ҳокими ўринбосари С.Анорбоев, маҳалла раиси Аваз Ярашев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Неъмат Душаевлар сўзга чиқдилар ва пандемия шароитида соғлом турмуш тарзига амал қилишнинг фойдалари ҳақида гапирдилар.
"Ҳаккарман-Янги Жигаристон" маҳалла аҳли аҳиллик билан ушбу тадбирда фаолликни қўлдан бой бермадилар.

Тадбирнинг қизиқарли ўтишида 2-сектор раҳбарияти, 39-умумтаълим мактаби маъмурияти, Болалар-ўсмирлар спорт мактаби масъуллари яқиндан ёрдам бердилар.

Турли спорт мусобақалари ташкил этилишида ташаббус кўрсатдилар.
#1_сектор

МАҲАЛЛАДА ИШЛАР АВЖИДА

"Самарчўғ" маҳалла фуқаролар йиғинида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

"Қорабоғсой" атрофи чиқиндилардан тозаланиб, техника ёрдамида тартибга келтирилди.

Бундан ташқари, маҳаллада ободонлаштириш ҳамда томорқа ер майдонларида зарур юмушлар бажарилмоқда.
2021 йил 1 июндан бошлаб давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан бир қатор ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади.

Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

❗️Юқорида кўрсатилган ҳужжат ёки маълумотларнинг давлат органлари ва ташкилотлари томонидан аҳолидан талаб қилиниши давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш деб ҳисобланади.

#Бу_муҳим

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official