Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
103K photos
7.96K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
#расмий #баёнот

Ижтимоий тармоқнинг олтин воҳа саҳифасида жойланган Ангрен шаҳри 32- даҳа 7-уй оралиғида тадбиркор томонидан қурилиш олиб бораётгани тўғрисидаги мурожаат юзасидан расмий,баёнот.

Мурожаат юзасидан Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов жойига чиқди ва 32-даҳада олиб борилаётган қурилиш ва ҳудуддаги ҳолат билан яқиндан танишди.. Ҳолат юзасидан шаҳар Ушбу масалага ижобий ечим топиш мақсадида шаҳар ҳокими томонидан Прокуратурага қонуний ўрганиш учун топшириқ берилди.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Ангрен шаҳрида халқ эътирозини келтириб чиқарадиган, қурилиш меёр-қоидаларига зид бўладиган қурилишларга рухсат берилмайди. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#расмий #баёнот

Ижтимоий тармоқнинг олтин воҳа саҳифасида жойланган Ангрен шаҳри 32- даҳа 7-уй атрофида тадбиркор томонидан техника жалб этилиб, қурилишни олиб бораётгани тўғрисидаги видео мурожаат юзасидан муносабат.

Мурожаат Ангрен шаҳар ҳокимлиги томонидан ўрганилган. Бу тўғрида расмий баёнот ҳам берилди.

Шаҳар ҳокимлиги ҳозирги ҳолат юзасидан хабари бор. Ушбу масала шаҳар Прокуратураси томонидан қонуний кўриш учун топшириқ берилган.
Айни пайтда шаҳар ҳокимлиги масъуллари зудлик билан жараённинг тўхтатилиши учун зарур чораларни кўрди.
Жараён тўхтатилди. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#расмий
#баёнот

Ангрен шаҳар “Тараққиёт” МФЙ ҳудудида пиёда йўлакларини таъмирлаш бўйича ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5048 сонли қарори асосида дастурга киритилган Ангрен шаҳар “Истиқлол”, “Тараққиёт” МФЙлари ҳудудида сув қувурлари ва оқова тармоқларини алмаштириш ва таъмирлаш ишлари режалаштирилган. Жумладан, “Истиқлол” махалласида 3,8 км, “Тараққиёт” махалласида 2,8 км ичимлик сув қувурлари Бош пудратчи “SAYIN SUV INSHOATLARI” МЧЖ ва ёрдамчи пудрат ташкилоти “Suv gaz montaj ta’mir” ХК томонидан реконструкция қилинди.

Мазкур реконструкция ишлари давомида “Тараққиёт” маҳалласида ичимлик суви қувури Ибн Сино кўчаси пиёда йўлаклари остидан ўтганлиги сабабли йўлак ковланган.

Ҳозирда пиёда йўлакларини қайта тиклаш ишлари пудрат ташкилоти томонидан олиб борилмоқда.

Бугунги кун холатига 1,1 км пиёда йўлагининг ковланган қисми қум-шағал аралашмаси солиниб текисланди ва йўлакнинг чуқур жойларига биринчи (черновой) қават асфалть қоришмаси солиниб текислаб чиқилмоқда ва асфалть- бетон қоришмаси билан тўлиқ қоплаш ишларига тайёргарлик кўрилмоқда.

Ш. Джумабоев, шаҳар ҳокимининг ўринбосари https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Forwarded from Оҳангарон тумани ҳокимлиги / Ohangaron tumani hokimligi
#расмий
#баёнот

"НОМЕР"ИНГИЗ ЎТМАДИ, АДМИН!

Оҳангарон тумани ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Элёр Ўтбосовнинг
БАЁНОТИ

“Toshkent viloyati ish o`rinlari”
номли телеграм гуруҳи маъмурининг туман ҳокимлигига босим ўтказганлиги ҳолати юзасидан

➡️БАТАФСИЛ

@ohangaronthokimligi
Kаналга уланиш:👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronthokimligi
#баёнот
#расмий

Об-ҳавонинг ўзгариши, тинимсиз ёмғир ёғиши коммунал соҳа тармоғига ҳам таъсирини кўрсатмоқда. Айниқса, иссиқлик энергияси ва ичимлик суви таъминотида муаммоларга дуч келинмоқда. Муаммоларни бартараф этиш учун бор куч ва имкониятлар сафарбар этилаяпти.
Ҳолат юзасидан "Ангрен иссиқлик энергияси" ДУК маъмурияти қуйидагиларни маълум қилди:

- Ангрен шаҳрида иссиқлик энергиясида юзага келаётган муаммолар бўйича шуни маълум қиламизки, об-ҳавонинг ноқулай келганлиги сабабли "Angren IES" АЖда кўмир ёқилғиси ёмғир остида қолиб кетганлиги ва тозаловчи фильтрлар эса лойқа сувнинг лойи тўлиб қолганлиги боис, меъёрдаги керакли ҳароратда иссиқлик узатиш имкони бўлмади.

Натижада узатилаётган иссиқлик энергиясининг ҳарорати тушиб кетишига сабаб бўлди. Ҳозирда ушбу камчиликлар бартараф қилиниб ҳаророт босқичма-босқич кўтарилмоқда.

Бугунги ёғингарчиликлар, табиат инжиқликлари ва об-ҳавонинг ноқулайлиги туфайли тармоқда юзага келаётган узилишларни истеъмолчиларимиз тўғри тушунадилар, деб ўйлаймиз.

"Ангрен иссиқлик энергияси" ДУК маъмурияти

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#баёнот

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати шуни маълум қиладики, жорий йилнинг 13 ноябрь куни соат 17.00 да "Ангрен ИЭС" АЖ энергия блокида авария юзага келган.

Натижада иссиқлик энергияси ва иссиқ сув узатиш параметрлари пасайтирилди ва шаҳарга узатиш вақтинчалик тўхтатилди.

Юзага келган ушбу жиддий носозликларни бартараф этиш ва таъмирлаш ишлари учун зудлик билан чоралар кўрилди. Айни пайтда корхонада мутахассис ва ишчи-ходимлардан иборат бригада туну кун таъмирлаш ишларини олиб борилиши йўлга қўйилди. Барча куч ва имкониятлар сафарбар этилди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги томонидан мазкур ҳолатни назорат қилиш ва носозликларни бартараф этиш бўйича махсус ишчи гуруҳ комиссияси тузилди.

"Ангрен ИЭС" АЖ энергоблокда олиб бориладиган таъмирлаш ишларини қисқа фурсатларда якунлаш ва зарур техник, технологик жараёнларнинг сифат самарадорлигини таъминлаш шаҳар ҳокимлиги томонидан қатъий назоратга олинганини маълум қиламиз.

Шаҳарга иссиқлик энергиясини узатиш вақти ва санаси тўғрисида тўлиқ қўшимча маълумот берилади.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#БАЁНОТ
Ижтимоий тармоқда Ангрен нефтебазасида авария содир этилганлиги билан боғлиқ тарқалган хабар юзасидан корхона бошлиғи Д.Азимов муносабат билдирди:

- Жорий йилнинг 10 декабрь куни тахминан соат 20.10 да Ангреннефтебазаси ҳудудида 5000м(куб) ҳажмдаги 20-сонли сиғим (резервуар) сифонининг жўмраги ҳаво ҳарорати пасайиши муносабати билан музлаб ёрилиш юз берган.Натижада сиғимда бўлган АИ-80 бензин ёқилғи маҳсулоти 11 500 литр тўкилган. Содир бўлган авария ҳолати завод ишчи-ходимлари томонидан шу куннинг ўзида соат 20.45 да бартараф қилинган. Ҳеч кимга жиддий зарар етказилмаган.

Ёқилғи маҳсулотлари тўкилиши натижасида ёмғир суви чиқадиган лоток ариқлари орқали завод ҳудудидан 2022 йил соат 14.00 да ташқарига сизиб чиққан.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#БАЁНОТ

Ангрен шаҳрида ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммолар юзасидан "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ Ангрен бўлими раҳбари Жаҳонгир Икромов қуйидагиларни маълум қилди:

- Ангрен шаҳрида автойўлнинг "Оҳангарон" кўчаси (5/3 даҳаси йўл яқинида) ҳудудидан ўтган ичимлик суви тармоғида авариявий ҳолат вужудга келган. Ушбу аварияни бартараф этиш чоралари кўрилаяпти. Шу муносабат билан ичимлик суви вақтинчалик тўхтатилган. Айни пайтда яроқсиз ҳолга келган қувурни алмаштириш ишлари олиб борилаяпти. Бугун кун давомида таъмир ишларини якунига етказилади ва ичимлик сувини узатиш тикланади.
Юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Bayonot

Anomal ob-havo sharoitida umumtaʼlim maktablarida taʼlimni tashkil etish yuzasidan bayonot

Viloyat hokimining topshirigʻiga asosan, Toshkent viloyatidagi barcha hududlarda hokim, maktab direktori va mahalla raislari bilan maktablardagi issiqlik taʼminoti holati oʻrganildi, telefon orqali ularning fikrlari olindi.

Oʻrganish ishlari kecha 23:00 da tugallandi. Quyidagi yakuniy xulosaga kelindi:

11-yanvardan viloyat boʻyicha 77 ta maktabda dars boʻladi.

Ushbu maktablarning oʻquvchilari darslar boshlanishi haqida ota-onalar kengashi orqali xabardor qilingan.

Boshqa umumtaʼlim maktablarida oʻqishlar, mavjud sharoitlarni inobatga olgan holda, 12-yanvardan bosqichma - bosqich boshlanadi.

Bugun soat 14:00 da ertadan boshlab dars boshlanadigan boshqa maktablar roʻyxati eʼlon qilinadi.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

#Баёнот

Аномал об-ҳаво шароитида умумтаълим мактабларида таълимни ташкил этиш юзасидан баёнот

Вилоят ҳокимининг топшириғига асосан, Тошкент вилоятидаги барча ҳудудларда ҳоким, мактаб директори ва маҳалла раислари билан мактаблардаги иссиқлик таъминоти ҳолати ўрганилди, телефон орқали уларнинг фикрлари олинди.

Ўрганиш ишлари кеча 23:00 да тугалланди. Қуйидаги якуний хулосага келинди:

11 январдан вилоят бўйича 77 та мактабда дарс бўлади.

Ушбу мактабларнинг ўқувчилари дарслар бошланиши ҳақида ота-оналар кенгаши орқали хабардор қилинган.

Бошқа умумтаълим мактабларида ўқишлар, мавжуд шароитларни инобатга олган ҳолда, 12 январдан босқичма - босқич бошланади.

Бугун соат 14:00 да эртадан бошлаб дарс бошланадиган бошқа мактаблар рўйхати эълон қилинади.

Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#баёнот

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан Ангрен- Закон и Равноправие.UZ блогида жойланган “Ҳокимият икки ойдан бери МФЙ идорасига WI-FI тармоқларига пул ўтказмаяти” мазмунидаги исми ёки маҳалла идорасининг аниқ номи кўрсатилмаган номаълум мурожаат ўрганилди.

Ушбу мурожаатда ҳокимликка қаратилган маълумот асоссиз эканлигини маълум қиламиз.    

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг  29-моддасига асосан ушбу мурожаатни аноним, деб ҳисоблайди ва уни кўрмай чиқилишига асослар етарлилигини маълум қилади.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#баёнот

Сардор Раҳимбаев - Ангрен шаҳар ФВБ бошлиғи:

- Ангрен шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими шуни маълум қиладики, ижтимоий тармоқда
"Ангрен сити" қурилиши учун ажратилган ерлар тутунга бурканиб ётибди" сарлавҳали фотоматериал асоссиз бўлиб, ҳолатга аниқлик киритиш учун жойига чиқиб ўрганилди. Жорий йилнинг бугунги кун ҳолатига юқорида манзили кўрсатилган масканда ёнғин ҳолати бўйича хабар келиб тушмаган ва қайд этилмаган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу каби асосланмаган, ёлғон ахборот тарқатмасликларини сўраймиз.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM