Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#маҳаллабай
#томорқа_даромад_манбаи
#аёллар_дафтари
#1_сектор
🔎Ангрен шаҳар марказидан чекка ҳудудда жойлашган " Самарчўғ" маҳалласида ишлар авжида.

📌Бугун Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш шаҳар бўлими, Республика касаба уюшмаси масъул вакили иштирокида "Аёллар дафтари" га рўйхатга олинганлар хонадонларида бўлдилар ва улар билан
суҳбатлашдилар.

⚡️Бундан ташқари, маҳалла раиси ҳар бир хонадонни ўрганиб, томорқа ер майдонларидан унумли фойдаланиш юзасидан тушунтиришлар олиб борди.

📎"Самарчўғ" МФЙ ҳудудида "маҳаллабай" ишлаш тизими доирасида шу каби жараёнларни қамраб олинмоқда.
@angrenhokimligi_7
#бандлик #аёллар_дафтари #тадбиркорлик 📌Ангрен шаҳрида "Аёллар дафтари" рўйхатига киритилганлар ўзини ўзи банд қилишнинг афзалликлари, бугунги яратилаётган қулайликларнинг моҳиятини чуқур англамоқдалар.
📍Хусусан, "Карвон" маҳалласида шакллантирилган "Аеллар дафтари" руйхатида турган Санобар Саитова имкониятлардан фойдаланиб, " Халқ банки" шаҳар бўлими томонидан 35 миллион сўм миқдорида кредит маблағини олди.
🔗Эндиликда Санобар Саитова "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури асосида оилавий тадбиркорлик билан шуғулланмоқда. Унинг саъй-ҳаракатлари билан маҳаллада хизмат кўрсатиш турларидан бири - умумий овқатланиш маскани элга хизмат кўрсата бошлади. Бунинг эвазига маҳалладаги “Аёллар дафтари”да бўлган икки нафар аёл иш билан таъминланди.
▪️Масканнинг очилиш тадбирида тадбиркор аёл хайрли амаллари билан ёши улуғларнинг дуосини олди. “Карвон" маҳалласидаги "Аеллар дафтари" руйхатида 12 нафар аёлнинг оиласини тўкин дастурхон атрофига таклиф қилиб, ифторлик ошини тарқатди. . Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
#бандлик
#аёллар_дафтари

"Аёллар дафтари"гилар касбга йўналтирилди

Ангрен шаҳрида ёшлар, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шаҳар ҳокимлиги, Хотин-қизлар Тадбиркорлик маркази, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"га рўйхатга олинганларни касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилган.

Айни пайтда "Истиқбол" МФЙ ҳудудидаги "Аёллар маънавият ва маърифат" масканида "Аёллар дафтари" да бўлган 20 нафар аёл
Ахборот технологиялари ва компьютер йўналиши бўйича ўқув машғулотларига жалб этилди.

Бундан ташқари, тикувчилик йўналиши бўйича ўқув машғулотлари қатнашчилари "Шахлия" МЧЖ тикув цехида амалиёт бўйича зарур кўникмаларга эга бўлаяптилар.

Тошкент вилояти Хотин-қизлар Тадбиркорлик маркази раҳбари Шоҳиста Мадиярова ушбу жараён хусусида қуйидагиларни маълум қилди:

- Ангрен шаҳрида жорий йилнинг ҳозирги кун ҳолатига "Аёллар дафтари" га киритилганлардан
380 нафари қисқа муддатли ўқув курсини якунладилар ва улар имтиёзли кредит маблағлари ҳуқуқини берувчи сертификатларни қўлга киритдилар. Шундан 187 нафари кредит маблағларини олиб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқда яна юз нафардан зиёд аёл ўзини ўзи банд қилишиб, бугунга келиб "
Аёллар дафтари" рўйхатидан чиқарилди. Бундан ташқари, 60 нафар аёл кредит олиш жараёнида.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
#сайёр_қабул
#ёшлар_дафтари
#аёллар_дафтари

🔎Ангрен шаҳрида 1-сектор ҳудудида шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов бошчилигида корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари "Соғлом" маҳалласида "Ёшлар дафтари", " Аёллар дафтари"га киритилганлар билан учрашув бўлиб ўтди.

🔹Унда бандлик, тадбиркорлик бўйича мурожаатлар кўрилди.

🔹"Соғлом" МФЙ ҳудудида "Ёшлар дафтари"га жами 40 нафар ёш, "Аёллар дафтари"да 25 нафар бўлиб, 5 нафари дафтардан чиқарилди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
#бандлик #аёллар_дафтари Ҳам назарий, ҳам амалий машғулотлар учун шароитлар мавжуд

🔎Ангрен шаҳрида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашда асосан тадбиркорлик фаолиятига йўналтириш ва касб-ҳунар эгаллашлари орқали ўзини ўзи банд қилиш учун бор имкониятлар ишга солинаяпти.

🔗Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш шаҳар бўлими, шаҳар хотин-кизлар Тадбиркорлик маркази билан ҳамкорликда ҳудудда хизмат турларини кўпайтириш, "Аёллар дафтари" рўйхатига киритилганларни ижтимоий-қўллаб-қувватлаш ва уларни касбга ўқитиш каби вазифаларни бажариш учун ишлаб чиқилган чора-тадбирлар татбиқ этилмоқда.

🔹Шаҳар ҳокимлиги, Хотин-қизлар Тадбиркорлик маркази томонидан фуқаролар қабулига иш сўраб мурожаат қилган хотин-қизлар ҳамда "Аёллар дафтари"даги аёлларни қисқа муддатли ўқув курсларига жалб этишлари натижасида кўпчиликнинг бандлиги таъминланаяпти.

📌Хусусан, қисқа муддатли ўқув курсининг навбатдаги машғулотига "Аёллар дафтари"да бўлган 20 нафар аёл жалб этилди. Тикувчилик йўналиши бўйича зарур кўникмалар олиш истагини билдирган бу аёллар "Истиқбол" МФЙ "Аёллар маънавият ва маърифат" масканида назарий билимлар эгаллаяптилар. "Дукент" қўрғонидаги "Шахлия" МЧЖ тикувчилик цехида эса амалий машғулотларини ўтамоқдалар.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
#аёллар _ дафтари
#бандлик _тадбиркорлик -СЕРТИФИКАТЛАР БЕРИЛДИ 🔎Ангрен шаҳрида “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилганларни касбга йўналтириш орқали бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилаяпти.
⚡️Хусусан, шаҳар ҳокимлиги, Хотин-қизлар Тадбиркорлик маркази, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ташкил этилган қисқа мудлатли ўқув курслари ташкил этилган. Унда хотин-қизларга асосан тикувчилик, қандолатчилик, уй ҳамшираси, бизнес асослари ва тадбиркорлик, бухгалтерия ва компьютер ва ахборот технологиялари бўйича йўналишларда тажрибали тренер-устозлар бириктирилиб, ўқув машғулотлари олиб борилаяпти.
🔗Ушбу ўқув марказининг тикувчилик йўналиши бўйича етарли кўникмаларга эга бўлган 20 нафар аёлга имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.
🖇Шаҳар ҳокимлигида сертификатлар ўз эгаларига топширилди. Унда Ангрен шаҳар ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Шерзод Мирзакаримов, Тошкент вилояти Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази раҳбари Шоҳиста Мадиярова, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари Эсонали Карабаевлар иштирок этдилар ва йиғилганларга илиқ тилаклар билдиришиб, сертификатларни топширдилар.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати @angrenhokimligi_7
#бандлик
#аёллар _дафтари

🔎Ангрен шаҳрида "Аёллар дафтари" рўйхатига киритилганлар касбга йўналтирилиб, қизиқишлари бўйича касб-ҳунар ўргатилмоқда.

📌Шаҳар ҳокимлиги, Хотин-қизлар Тадбиркорлик маркази, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлтими билан ҳамкорликда ташкил этилган қисқа муддатли ўқув курсларида ахборот технологиялари ва компьютер асослари йўналишига 20 нафар аёл жвлб этилди.

⚡️Бугунги кунда ушбу йўналиш бўйича ўқув машғулотлари олиб борилаяпти. Ўқув машғулотларини муваффақиятли якунлаганлар сертификатларга эга бўладилар.
@angrenhokimligi_7
#аёллар_дафтари ✍️Ангрен шаҳар Хотин-қизлар Тадбиркорлик марказида Ахборот технологиялари ва компьютер йуналиши буйича ўқув машғулотлари ниҳоясига етди. 📌 "Аёллар дафтари"да бўлган 20 нафар аёл ўқув-амалиёт машғулотларида фаол қатнашдилар ва уларга сертификатлар берилди. @angrenhokimligi_7
#аёллар_дафтари ✍️Ангрен шаҳар Хотин-қизлар Тадбиркорлик марказида Ахборот технологиялари ва компьютер йуналиши буйича ўқув машғулотлари ниҳоясига етди. 📌 "Аёллар дафтари"да бўлган 20 нафар аёл ўқув-амалиёт машғулотларида фаол қатнашдилар ва уларга сертификатлар берилди. @angrenhokimligi_7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#аёллар_дафтари

🎥Ангрен шаҳрида "Аёллар дафтари" да бўлганларга ҳар жиҳатдан кўмак берилди.

🎥Кўрсатилган ёрдамдан чексиз мамнун бўлган ҳамшаҳаримиз ўз миннатдорчилигини билдирди.