Forwarded from "Oʻzbekkoʻmir" aksiyadorlik jamiyati
#Инновацион_тақдимот
26 март куни "Ангрен кўмир кони" филиали марказий диспетчерлик биносида Австралиянинг "GROUND PROBE” компанияси билан ҳамкорликда “Ўзбеккўмир” АЖ да бугунги кунда жорий этилган MICROMINE дастури бўйича тарғибот тадбири ўтказилди.
“GROUND PROBE” дунёда тоғ-кон саноати ва қурилишларда қўлланиладиган энг замонавий қурилма ва дастурий ечимлар бўйича етакчи компания саналади. Тадбирда ушбу компаниянинг Россия ва МДҲ давлатларида бизнесни ривожлантириш бўйича менежери Эрик Канаев ва “MICROMINE” компанияси мутахассиси Дмитрий Ненашевлар иштирокида тоғ-кон саноати соҳасидаги энг сўнгги инновацион ишланмалар тақдимоти ўтказилди.
Кўмир конларида карьер ва бортларнинг силжишини радар ёрдамида кузатиш ва аниқлаш, қайси нуқта муаммога айланиши ҳақида аниқ маълумотга эга бўлиш, шунингдек қулаб тушиши натижасида конда ишлаётган техника ва одамларга зарар келтириши мумкин бўлган вақтни башорат қилиш, олдини олиш ўта муҳимдир. Тақдимот тадбирида бу борадаги энг сўнгги иннвацион ишланмалар имкониятлари ҳақида "Ангрен" кўмир кони мутахассислари кўпгина янги маълумотлар олдилар.
@uzbekkumir_uz