Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#Жараён 

Олис ҳудудларда сайёр давлат хизматлари кўрсатилмоқда

 Ангрен шахар адлия бўлими Давлат хизматлари маркази томонидан олис ва чекка ҳудудда яшовчи фуқароларимизга енгиллик яратиш, узоғини яқин қилиш мақсадида “Чинниобод”  хамда "Жигаристон" маҳаллаларида фуқаролар йиғинида сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

 Сайёр хизмат давомида аҳолига санаторийларга йўлланма олиш, болаларни давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун навбатга қўйиш, кадастр ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш каби давлат хизматлари бўйича 30 га яқин сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

Шунингдек, id.gov.uz ва my.gov.uz порталлари ва Mobile-ID тизимидан фойдаланиш, давлат хизматларидан уйидан чиқмаган ҳолда олиш борасида ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
#Жараён

Маҳалла ходимлари томонидан солиқдан карздорлиги мавжуд бўлган хонадонлар ўрганилиб,  қарздорлигини ўз вақтида тўлаш кераклиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
#АНГРЕН
#ЖАРАЁН
# Шижоатли тадбиркорлар кўпаяверсин

Ангрен шаҳар Оппартак маҳалласида "Хотин~қизларнинг бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлаш маркази" МФЙ раиси Ж.Худайбаков ва хотин~қизлар фаоли Н. Салиева ташаббуси ва кўмаги билан қайта иш фаолиятини бошлади

Тадбиркор Ф. Урумбаева томонидан маҳаллада истиқомат қилаётган ишсиз хотин~қизлар бандлиги таъминланди.
#жараён
#ўрганиш

⚡️Бугун Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов деҳқон бозорида ўрганиш олиб борди.

Унда "Ангрен деҳқон бозори" МЧЖ раҳбари Дилшод Облакулов билан биргаликда нарх-навони сунъий оширмаслик ҳамда аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш юзасидан тушунтиришлар олиб бордилар.

⚡️Шаҳар раҳбари озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида ёғ, гуруч, картошка, пиёз ва шакар маҳсулотлари заҳирасининг ҳозирги ҳолати билан яқиндан танишди.

⚡️Ўрганиш жараёнида ушбу йўналишда арзонлаштирилган қишлоқ  хўжалиги  ва озиқ-овқат  маҳсулотлари савдо ярмаркаси ҳамда  савдо расталаридаги нарх-навони доимий назоратини кучайтириш юзасидан топшириқлар берилди.

Бундан ташқари,  яратилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари заҳирасини сақлаш бўйича бозор раҳбариятига керакли кўрсатмалар берди.. Шунингдек, тадбиркорлар билан шароитлар хусусида юзма-юз мулоқотда бўлди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#жараён

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, ДСИ бошлиғи Ортиқбой Хамдамов ҳамда бир қатор мутасадди ташкилотлар раҳбарларининг кейинги манзили “Озодлик” маҳалласи бўлди.

Ушбу маҳаллада бугунги кунда "Обод хонадон, Обод кўча ва Обод маҳалла" тамойили асосида кенг кўламли ободонлаштириш ҳамда куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ва ҳудудда муҳит хавфсизлигини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ишлари амалга оширилмоқда.

Маҳаллада иситиш тизимида мавжуд носозликларни бартараф этиш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, электр энергия таъминоти ҳамда даҳалар кесимида ободончилик ва "Яшил макон" лойиҳасини татбиқ этиш билан боғлиқ масалалар ўрганилди.

Шу ернинг ўзида фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолари билан мурожаат қилдилар ва уларнинг ечими муҳокама қилиниб, бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#жараён

⚡️⚡️⚡️

Айни дамда Нурафшон шаҳрида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида "Журналистлар боғи" барпо этиш акцияси давом этмоқда.

@haqiqatonline_24
#Жараён

Ангрен шаҳар "Мустақиллик" МФЙда кўп қаватли уйлар атрофига манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.
#Жараён

"Мустақиллик" МФЙ раиси  ва ҳоким ёрдамчиси маҳалла ҳудудида жойлашган 21- мактаб ва 3-, 5-, 19-, 24- ДМТТларнинг исситиш  ва иссиқлик узатилишидаги ҳолатни ҳамда ҳароратни  кўздан кечирди.
#жараён
Ободонлаштириш бошқармаси

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#жараён

"Ангрен Иссиқлик энергияси"  ДУК раҳбари Эркин Гаибов тунги вақтда диспетчерлик хизматига келиб тушган мурожаатларни корхона ходимлари ва Миллий гвардия Қўриқлаш бўлими масъули билан биргаликда муҳокама қилдилар.

Шундан сўнг "Кимёгар" МФЙда мавжуд кўп қаватли уйларга узатилаётган иссиқлик ҳароратини маҳалла раиси ва "24/7" БСК раҳбари билан биргаликда хонадонбай ўргандилар ва ертўла иситиш тизимини ҳам кўздан кечирдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube