Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
104K photos
8.01K videos
118 files
21K links
Download Telegram
#мулоҳаза_ва_муносабат
Юртимиз ҳаётидаги туб ўзгаришлар Янги Ўзбекистон сари илдамликнинг муҳим мезонларидир. Давлатимиз раҳбарининг Тошкент вилоятига ташрифи кутилмаган рақамлар ва улкан марраларга бой бўлди. Муҳтарам Юртбошимиз вилоятдаги 5 та ҳудуд - Чиноз, Қуйи Чирчиқ, Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ва Нурафшон шаҳрининг истиқболига, одамларнинг турмуш тарзи ва яшаш шароитига алоҳида эътибор қаратди. Муҳими, ташриф чуқур ўйланган ва амалий натижалар, галдаги марралар қамраб олинган тартибда бўлди.
Президентимиз Қуйи Чирчиқ туманининг “Сергели” маҳалласидаги “TCT райс” МЧЖ шоличилик кластерининг шолини қайта ишлаш ва сақлаш бўйича фаолиятига ҳам алоҳида эътибор қаратди.
Президентимиз ташриф давомида вилоятнинг 7 та шаҳарини ривожлантириш бўйича бош режалари тақдимотига ҳам алоҳида эътибор қаратди.
Ташриф давомида диққатга молик жиҳат шундаки, Давлат раҳбари Ш.Мирзиёев Тошкент вилоятини ривожлантириш учун рекорд даражадаги 119 триллион сўм ажратилишини айтди. Ташриф давомида барчани лол қилган рақам, яъни, 119 триллион сўм миқдоридаги маблағнинг Тошкент вилоятига ажратилиши бу ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича марра олинишида мутлақо ўзига хос бўлди.
- Бугун келишимдан мақсад - Тошкент вилоятида ҳам замонга муносиб шароит яратиш. Вилоятда салкам 3 миллион аҳоли бор. 150 минг нафари ишсиз. Шунинг учун ҳар бир маҳалладаги «ўсиш нуқталари»ни топиб, шунга жавобгарларни белгилаб, керакли маблағларни бериб, одамларни иш билан таъминлашимиз керак. Ичимлик суви, электр энергияси, йўл, таълим ва бошқа шароитларни яхшилаш зарур. Бу мақсадлар учун, йирик ва ўрта лойиҳалар учун вилоятга 119 триллион сўм йўналтирилади. Ҳали ҳеч бир вилоятда бундай марра олинмаган, - деди Президент.
Ташрифдаги яна бир муҳим марра, у ҳам бўлса Президентимиз томонидан Чирчиқ шаҳрини инновациялар ва инвестиция шаҳарига айлантириш вазифасининг қўйилишидир. Шаҳар ва Тошкент ўртасидаги алоқани яхшилаш учун электричка ёки метро ҳаракати йўлга қўйилиши мумкин. Ҳеч бир вилоят ҳали бундай маблағни ўзлаштирмаган ва бундай ҳажмдаги мақсадларни белгиламаган.
Тошкент вилоятида саноат, қишлоқ хўжалиги, савдо, хизмат кўрсатиш бўйича улкан салоҳият бор. Шунинг учун вилоятга жуда катта марра қўйилди.
Носиржон АМИНОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#мулоҳаза_ва_муносабат

Муҳтарам Президентимизнинг маърузаларида Кенгаш, депутат деган сўзлар бир неча маротаба таъкидлаб ўтилди. Бу сўзларнинг замирида катта масъулият ётибди. Ҳақиқатда биз депутатлар бугунги кунда Юртбошимиз кутаётган натижани бера олмаяпмиз. Сабаби кўплаб соҳаларда халқнинг фикрини инобатга олиш тўғрисида гапираяптилар, халқнинг фикрини биз депутатлар билдиришимиз керак.
Тўғри хато бўлади лекин камроқ хато бўлади деган гаплари бизга билдирган бу катта ишонч.
Давлатимиз раҳбарининг сессияда билдирилган фикр мулоҳазалардан кейин биз депутатлар ўз иш услубимизни тубдан ўзгартиришимиз лозим. Бунинг учун ҳудуднинг Ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш бўйича тасдиқланган Дастурларини олиб уларнинг муддатида ижросини таъминлашни маъсуллардан талаб қилишимиз ҳамда Дастурларнинг "маҳаллабай" ижросини халққа ўз вақтида етказиб боришимиз керак. Бунинг учун бугунги кунда барча Қонуний асослар яратиб берилган. Халқ депутатлари туман, шаҳар, вилоят кенгашлари
котибиятлари тузилган. Котибиятлар орқали талаб қилишнинг механизмлари яратиб берилган. Биздан фақат муносабатимизни ўзгартириш талаб қилинади.
Маърузада "Аёллар дафтари" тўғрисида сўз кетганда бевосита ушбу масалани назоратга олишга депутатларнинг маъсул эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Ангрен шаҳрида 2484 нафар хотин-қизлар аёллар дафтарига киритилган, шулардан 1489 нафари ишлаш иштиёқида бўлган аёллар ҳисобланишади. Котибият мудири сифатида яна бир бор ушбу рўйхатдаги хотин - қизларнинг оилаларига ҳар битта шаҳар депутати ташриф буюриб ҳақиқий ҳолатни яна бир бор ўрганишлари ҳамда ҳар бири билан манзилли иш ташкил этиш юзасидан сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари билан ҳамкорликни тўғри йўлга қўйиш лозимлигини тушуниб етдик. Бундан кейин "темир дафтар" даги фуқароларнинг ҳолатига бу Президент назоратидаги дафтар деган маъсулиятли назорат билан ёндашамиз.
Отабек АНАРОВ,
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати,
Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши котибияти мудири

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7