Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
103K photos
7.95K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
#таълим_тарбия
⚡️Янги ўқув йили муносабати билан анъанавий тарзда мактаблар фаолияти йўлга қўйилмоқда. Шаҳар Халқ таълими бўлимига қарашли 45 -мактаб таълим муассасасида янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари юзасидан Ангрен шаҳар ХТБ мудираси Роҳила Абдуқодирова бошчилигида ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида санитарик талаблар ва меъёрлар асосида тащкил этилган жараёнларни кўздан кечиришди.
#таълим_тарбия 🔰Маълумки, бугун Ангрен шаҳрида 8 та давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилди. 📌Чекка, олис ҳудуд саналган "Жигаристон" маҳалласида жойлашган Гўзал Муталимова раҳбарлигидаги 17-давлат мактабгача таълим ташкилоти бугун 2 та тайёрлов ва катта гуруҳига жажжи болажонларни карантин талаблари асосида қабул қилдилар. Гўзал МУТАЛИМОВА: - 17-ДМТТ мудираси: - "Жигаристон" маҳалласи шаҳардан олис ҳудудда жойлашган. Бугун муассасага келган ҳар бир ота-она билан суҳбатлашилди. Болажонларимизнинг саломатликларини асраш учун барча имкониятларни ишга солдик. Ҳозирча 2 та гуруҳ, кейинчалик ўрта ва кичик гуруҳлард фаолиятини йўлга қўйиш белгиланган.

📌Ушбу ҳафта давомида шаҳримизда жами 20 та давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолият кўрсатади.

Мактабгача таълим бўлими мудири Наталья Овасапованинг маълум қилишича, ҳар бир МТТда белгиланган талабларга мувофиқ, бир гуруҳда 15 нафардан ошмаган тарбияланувчи масофа сақланган ҳолда қабул қилинади.
#таълим_тарбия #cарҳисоб #инновация Ангрен шаҳар "Баркамол авлод" болалар мактабининг фаоллар залида Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов умумтаълим муассасалари раҳбарлари билан йил якуни бўйича ҳисобот йиғилиши ўтказди

🔹Унда йил давомида таълим муассасаларида олиб борилган ишлар, битирувчиларнинг олий таълимга қамрови ва бандлигининг таъминланиши билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Роҳила АБДУҚОДИРОВА - Ангрен шаҳар Халқ таълими бўлими мудири: - Йил поёнига етмоқда. Ҳар жабҳада бўлгани каби таълим соҳасида ҳам йил давомида амалга оширилган ишлар, бажарилмой қолган вазифалар сарҳисобига бағишланган йиғилиш бўлди. Унда битирувчиларнинг олий таълимга қамрови ҳамда бандлигини таъминлаш бўйича Ангрен шаҳрининг вилоятдаги ҳамда таълим муассасаларининг шаҳардаги ўрни энг юқори натижа кўрсатган мактаблар ўнталиги, энг паст натижа кўрсатган мактаблар ўнталиги рейтинги асосида таҳлил қилинди. Йиғилиш давомида шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов томонидан таълим муассасалари раҳбарларига таълим сифатини янада яхшилаш, ушбу йилда йўл қўйилган хато ва камчиликлар устида ишлаш, 2021 йилда янада юқори натижаларга эришиш учун ҳаракат қилиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди. Энг паст натижа кўрсатган таълим муассасаларига битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш, ҳозирги кунда умумтаълим мактабдарининг 11-синф ўқувчилари билан ишлаш жараёнини тубдан ислоҳ қилиш бўйича шаҳар ҳокими томонидан Халқ таълими бўлимига ва умумтаълим мактаблари раҳбарларининг олдига улкан вазифалар қўйди. Ангрен шаҳар Халқ таълими ходимлари, умумтаълим муассасалари раҳбарлари ва масъуллари келаётган янги йилда янгича ишлашга ва ёшларимизнинг билимли бўлишларига ва албатта бандлигини таъминлашга бор куч ва имкониятларни солишга тайёр! https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#таълим_тарбия #ўқув_семинари 🔹Ангрен шаҳар 10-Давлат мактабгача таълим ташкилотида "Илм йўли" вариатив дастур асосида 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни мактаб таълимига тайёрлаш. мавзусида Тошкент вилоят Мактабгача таълим бошқармаси режаси асосида ўқув амалий семинари ташкил этилди. Семинарда Тошкент вилоят Мактабгача таълим бошқармаси "Таълим сифатини таъминлаш ва инновацион технологияларни жорий этиш " бўлими мудири М. Дадаматова, Ангрен шаҳар Маънавият ва маърифат маркази раҳбари А.Юсупов, Мактабгача таълим бўлими мутахассислари, МТТлар методист ва тарбиячилари қатнашдилар.

🔹Ўқув семинарда машғулот даврида "Илм йўли" вариатив дастуридан фойдаланиш мавзусида Нурафшон шаҳар 26-ДМТТ методисти М.Хусанбоева амалий, тарбиячи Н. Рахмонова назарий маълумотлар бердилар. Семинар давомида инновацион технологияларни жорий этиш ва методик қўлланмалардан фойдаланиш тартиби мавзусида Мактабгача таълим бошқармаси методисти Ш. Султанова иштирокчиларга амалий ва назарий маълумотлар берди.

🔹Семинарда ташриф буюрганлар билан мезбон психолог Н. Нуралиева томонидан олиб борилган психологик тренинг ўйинлар ва педогогларга берган психологик тавсиялари йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Тавсиялар амалий бажарилиб, тарбиячилар ҳам фаол иштирок этдилар.

🔹Семинар сўнгида, Тошкент вилояти Мактабгача таълим бошқармаси ходими семинар ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини билдириб, бундай ўқув семинарлар тез-тез бўлиб туриши кераклиги таклифини бердилар.
Бундай ўқув семинарлар кўплаб бўлиши келажак авлодни соғлом, баркамол, ҳар томонлама етук ривожлантиришга амалий ёрдам беради деган умиддамиз.

Н.УСАРОВА,
10-ДМТТ директори
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#таълим_тарбия Ангрен шаҳар Халқ таълими бўлимида ХТБ мудири Р.Абдукадирова, шаҳар ҳокими ўринбосари С.Анарбоев, Ангрен шаҳар Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими раҳбари А.Юсупов, «Адолат» СДП депутати Ш.Уришовлар иштирокида таълим муассасаларининг ота-оналар қўмитаси раислари билан «Ота-оналар клуби»ни тузиш бўйича суҳбат ўтказилди. 🔺Суҳбат давомида ота-оналар билан таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш юзасидан фикр-мулоҳаза алмашилди ҳамда ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.
#таълим_тарбия

🔎Ангрен шаҳар ХТБга қарашли 8-умумий ўрта таълим мактабида шаҳар амалиётчи психологларининг «Соғлом оилада - соғлом бола» мавзусида навбатдаги ўқув семинар тренинги ўтказилди.

🔹Семинар-тренингда шаҳримизнинг барча амалиётчи психологлари , шунингдек , Вилоят хокимлиги Вояга етмаганлар ишлари буйича идоралараро комиссия масъул котиби Б.Широв иштирок этди.
#таълим_тарбия

🔰Президентимизнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишда 5 та муҳим ташаббуснинг устувор йўналиши буйича 18-маетабнинг Мансур Тургунбоев раҳбарлигидаги 5-"А" синф ўқувчилари ўртасида "ҲАФТА ЮЛДУЗИ" номинацияси эьлон қилинди.

🔹 "Энг билимли" фаол ўқувчи аниқланиб, Шабона Абдуллажонова "Тараққиёт" маҳалласи раиси ва Миллий гвардия ходимлари, УИБДУ А. Сангилов томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.
#таълим_тарбия ✍️Ангрен шаҳрида нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилотлари томонидан ўсиб келаётган ёш авлод таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🔹Ёш авлод қалбига миллий қадриятларимизни сингдириш, анъана ва одатларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида Наврўз шрдиёналарига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилаяпти.

🔸"Nihol" оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида ана шундай тадбир ташкил этилди. @angrenhokimligi_7
#Ангрен
#таълим_тарбия
МАҲАЛЛАДА БОЛАЛАР БОҒЧАСИ ИШ БОШЛАДИ
🔎Ангрен шаҳрида нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилоти янада қулоч ёйди.

⚡️Шаҳар марказидан олис ҳкдудда жойлашган "Янги Гўшсой" маҳалласида болалар боғчасига эҳтиёж катта.

📌Аҳолига, айниқса ёш оилаларга қулайлик яратиш, ҳудуддаги жажжи ўғил-қизларни мактабгача таълимга қамраб олиш мақсадида маҳалланинг "Хонобод" кўчасидаги хонадонлардан бирида оилавий нодавлат мактабгача таьлим муассасаси ташкил этилди.

- Ушбу оилавий муассасамизга асосан "Янги Гўшсой" ва "Соғлом" маҳаллаларининг боғча ёшидаги жажжи ўғил-қизларни имтиёзли нархда қабул қилади, - дейди муассаса рвҳбари Шаҳноза Рўзиматова. - Боғча 25 ўринли бўлиб, яна қўшимча, 25 та ўринга кенгайтирамиз. Бугунги кунда 3 нафар кишининг бандоиги таъминланди. Бундан ташқари, яна 2 та оилавий боғчамиз мавжуд бўлиб, 50 нафар бола қамралган. Ҳар бир муассасада соғломлаштириш билан бирга "Илк қадам" Давлат дастури асосида замонавий билимлар берилаяпти.
👉@angrenhokimligi_7
#таълим_тарбия
#анжуман

Анъанавий Август педагогик ўқиш анжумани бўлиб ўтди

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматиSeptember 03, 2021September 03, 2021

 Ангрен шаҳар Мактабгача таълим бўлимида соҳа эгалари ва педагоглар иштирокида Анъанавий Август педагогик ўқиш анжумани бўлиб ўтди. Унда шаҳар Мактабгача таълим бўлими мудири Маҳфуза Мамедова бўлим фаолияти юзасидан ҳисобот берди ва йиғилганларни қутлуғ сана билан муборакбод этди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#шукуҳ
#таълим_тарбия

ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН СИНФ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Юртимизда ўсиб келаётган ёш авлод таълим-тарбия беришда сифат самарадорлигини таъминлаш, ўғил-қизларнинг чуқур билим эгалари бўлиб улғайшларига алоҳида эътибор қаратилган.

Ангрен шаҳридаги 43-умумтаълим маетаби эндиликда "Кимё-биология фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби" мақоми билан юритиладиган бўлди.

Мазкур билим даргоҳида махсус ихтисослаштирилган синф ташкил этилиб, унда мактабнинг 5-синф ўқувчилари кимё-биология фанлари бўйича синовлардан ўтказилди ва 30 нафар ўқувчи саралаб олиниб, янги ўқув йилидан икки фанни чуқурлаштирилган ҳолда ўзлаштирадилар.
ва фаоллари рағбатлантирилди.
@angrenhokimligi_7
#таълим_тарбия

МАҲАЛЛАНИНГ ЖАЖЖИ БОЛАЖОНЛАРИ УЧУН ҚУЛАЙЛИК

Ангрен шаҳрида ўсиб келаётган ёш авлодни мактабгача таълимга қамраб олиш самарасини бермоқда.

Шаҳар ҳокими секторидаги "Коробог" маҳалласида ахоли сони 3760 нафар бўлиб, шундан
731 нафари мактаб ёшидагилар, 423 нафари мактабгача таьлим ешидаги болалардир.

Махалла фуқароси якка тартибдаги тадбиркор Нигора Усарова томонидан "Шоҳсанам-Ғунча" оилавий нодавлат мактабгача таьлим ташкилоти 25 нафар жвжжи ўғил-қизни камраб олган.

Шаҳар ҳокимм секторида "Ешлар дафтари" да руйхатга олинган, вақтинча ишсиз 20 ёшли Диёра Мамараимова "Ёшлар 1+1" , "Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор!" лойиҳаси асосида имтиёзли кредит олиб, яна 25 нафар, жами 50 нафар мактабгача таьлим ёшидаги болалар қамраб олинди.

Шундан 34 нафар болалар Давлат имтиезига эга булган болалардир.

Ушбу масканнинг очилиши туфайли 5 та иш ўрни яратилди.

Ташкилот тарбияланувчиларига "Давлат талаблари" ва "Илк қадам" Давлат дастури асосида таьлим-тарбия берилмокда

Ота-оналар эҳтиёжи инобатга олинган ҳолда, рус тили, инглиз тили, рақс тўгараклари йулга қўйилган.

Ташкилотда маьнавий-маьрифий тадбирлар, турли саёҳатлар, спорт тадбирлари, мусобақалар, танловлар, ўтказилади.
@angrenhokimligi_7
#жараён
#таълим_тарбия

Ангрен шаҳрида фаолият юритаётган давлат, нодавлат, оилавий ҳамда хусусий мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларнинг соғлом овқатланишини ташкил этиш юзасидан ўқув-семинар ва "маҳорат дарс"лари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Республика Санитария-Эпидимиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати
томонидан 2021 йилнинг 30 сентябрь куни қабул қилинган “Мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларига соғлом овқатлантиришни ташкил этиш учун мавсумий намунавий таомномаларни амалиётга жорий қилиш тўғрисида“ги 14/22-сонли Қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида
Тошкент вилояти Мактабгача таълим бошқармаси томонидан
овқатлантириш" Аутсорсинг" усулида ташкил этилди.

Болаларнинг соғлом овқатланишидаги муҳим омиллар соҳа эгалари томонидан тушунтирилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7